Даромад манбаи      Бош саҳифа

МЕҲНАТНИНГ ТАГИ — ДАРОМАД

Фарғона туманидаги Аввал, Чимён, Лоғон, Каптархона, Оқбилол, Хонқиз қишлоқлари аҳолиси кафтдек ердан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини оширмоқда. Бу билан бозорни арзон ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

МЕҲНАТНИНГ ТАГИ — ДАРОМАД

«Миндонобод» маҳалласида яшовчи пенсионер Тўхтахон ая Эргашева томорқачиликнинг ҳадисини олганлардан. Ўғиллару келинлари билан мўъжазгина экин майдонидан унумли фойдаланиб, тўкин ҳаёт кечирмоқда. Қиш-баҳор ойларида 2 сотихли иссиқхонада бодринг, помидор етиштиради. Томорқадан олинган бу йилги даромад 6 миллион сўмдан ошди. Ҳамжиҳатликда қилинаётган ишлар туфайли оила моддий фаровонликка эришиб, янги машиналар олмоқда, тўйлар қилмоқда.

Зафаржон Аҳмедов томорқасига кирган киши қалампир етиштиришнинг ўзига хос усулларига гувоҳ бўлади. 8 сотих иссиқхонадан келадиган йиллик даромад 20 миллион сўмдан кам эмас. Иссиқхонадан 3 марта ҳосил олинади. Экинни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган. Томорқачиликда жорий этилган бу илғор усул маҳсулотни янада арзонлаштиришга хизмат қилмоқда. Янги хўжаликка кўчиб чиққан оила ҳалол меҳнат билан ишлаб топган даромади ҳисобига замонавий уй-жойлар қурмоқда.

— Ўқитувчиман. Бўш вақтимда фарзандлар билан томорқада ишлаймиз, — дейди Феруза Худоёрова. — Гилос, олмадан яхши даромад олдик. Қулупнай ва малинадан мавсумдаги даромад 15 миллион сўмдан ошди. Маҳсулотни бозорда ўзимиз сотамиз.

— Маҳалламизда умумий 19 гектардан ортиқ томорқа майдони мавжуд, — дейди «Миндонобод» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Комилжон БОБОЛИМОВ. — Томорқада аҳоли эҳтиёжи учун керакли бўлган сабзавот экинлари, турфа мевалар етиштирилмоқда. 12 хонадонда замонавий иссиқхона ташкил этилган. Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик тармоқлари ҳам ривожланмоқда.

Бундан 5 йил аввал маҳалла фуқаролар йиғинида 42 кам таъминланган оила рўйхатга олинган бўлса, ҳозир уларнинг сони икки ҳиссага камайган. Буларнинг барчаси мамлакатимизда яратилаётган шароит ва имкониятлар самарасидир.

Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ,

ЎзА мухбири




Ўхшаш мақолалар

БИР МАВСУМДА 450 КИЛОГРАММ АСАЛ

БИР МАВСУМДА 450 КИЛОГРАММ АСАЛ

🕔11:58, 21.09.2017 ✔33

Асаларичилик билан шуғулланадиган Муҳаммадраҳим акани бекободликлар яхши билади. Ҳар ёз ариларни махсус вагонда нектар йиғишга қулай жойга кўчиради. «Шира камайса, арилар анча асабий бўлиб қолади. Кўринган жонзотни чақа бошлайди», дейди у.

Батафсил
МАҲСУЛОТГА  НОТЎҒРИ  СЕРТИФИКАТ БЕРИЛСА...

МАҲСУЛОТГА  НОТЎҒРИ  СЕРТИФИКАТ БЕРИЛСА...

🕔11:57, 21.09.2017 ✔26

Юртимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи йилдан йилга ортмоқда. Бу эса ушбу маҳсулотларни доимий назорат этиб бораётган ташкилотлар зиммасига каттагина масъулият юклайди.

Батафсил
ТАВАККАЛДАН ЧЎЧИМАГАН ТАДБИРКОР

ТАВАККАЛДАН ЧЎЧИМАГАН ТАДБИРКОР

🕔13:56, 14.09.2017 ✔48

миллиардлаб сўмни айлантира олади

Бекободга борганимда табиатан жуда серҳаракат таниш тадбиркорни учратиб қолдим. Бир қучоқ ҳужжат кўтариб олган.

«Шу десангиз, макарон цехи очмоқчимиз. Солижон ўғлим билан бизнес-режа туздик. Банкдан кредит олиб, иш бошламоқчимиз», — деди у.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИР МАВСУМДА 450 КИЛОГРАММ АСАЛ

    БИР МАВСУМДА 450 КИЛОГРАММ АСАЛ

    Асаларичилик билан шуғулланадиган Муҳаммадраҳим акани бекободликлар яхши билади. Ҳар ёз ариларни махсус вагонда нектар йиғишга қулай жойга кўчиради. «Шира камайса, арилар анча асабий бўлиб қолади. Кўринган жонзотни чақа бошлайди», дейди у.

    ✔ 33    🕔 11:58, 21.09.2017
  • МАҲСУЛОТГА  НОТЎҒРИ  СЕРТИФИКАТ БЕРИЛСА...

    МАҲСУЛОТГА  НОТЎҒРИ  СЕРТИФИКАТ БЕРИЛСА...

    Юртимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи йилдан йилга ортмоқда. Бу эса ушбу маҳсулотларни доимий назорат этиб бораётган ташкилотлар зиммасига каттагина масъулият юклайди.

    ✔ 26    🕔 11:57, 21.09.2017
  • ТАВАККАЛДАН ЧЎЧИМАГАН ТАДБИРКОР

    ТАВАККАЛДАН ЧЎЧИМАГАН ТАДБИРКОР

    миллиардлаб сўмни айлантира олади

    Бекободга борганимда табиатан жуда серҳаракат таниш тадбиркорни учратиб қолдим. Бир қучоқ ҳужжат кўтариб олган.

    «Шу десангиз, макарон цехи очмоқчимиз. Солижон ўғлим билан бизнес-режа туздик. Банкдан кредит олиб, иш бошламоқчимиз», — деди у.

    ✔ 48    🕔 13:56, 14.09.2017
  • БЎШ бинолар ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛАДИ

    БЎШ бинолар ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛАДИ

    Тадбиркорларнинг хабари бор: илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизми жорий этилди. Бу жараён Президентимизнинг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

    ✔ 272    🕔 10:33, 08.09.2017
  • «ИШОНСАНГ,  АЛБАТТА  УРИНИБ  КЎР»

    «ИШОНСАНГ,  АЛБАТТА  УРИНИБ  КЎР»

    Бугун тадбиркор бўламан, деган юртдошларимиз кўп. Бундайлар ўз меҳнати, тадбиркорлиги билан нафақат яқинларига, балки юрт иқтисодиётига ҳам фойда келтирмоқда. Бунинг учун уларга давлатимиз томонидан барча шарт-шароит яратилган.

    ✔ 65    🕔 10:33, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар