Даромад манбаи      Бош саҳифа

ТОМОРҚАДА ТУРП ЕТИШТИРИНГ

Мамлакатимизда бошоқли дон экинлари 15-20 июнь муддатида йиғиштириб олинса, ундан кейин тўрт ой (120-130 кун) иссиқ кунлар давом этади. Бу эса такрорий экин экиб, ҳосил олиш имконини беради.

ТОМОРҚАДА ТУРП ЕТИШТИРИНГ

Такрорий экинлар сифатида мош, ловия, соя, кунгабоқар, ерёнғоқ, кунжут, зиғир, тариқ, карам, сабзи, шолғом, пиёз, саримсоқ, қалампир, бодринг, помидор, бақлажон, қовун, тарвуз, картошка, маккажўхори кабиларни экиш мумкин. Турп ҳам ана шундай экинлардан биридир.

Экиш учун «Андижон-9», «Марғилон маҳаллийси», япон турпининг «Содиқ» ва «Куз ҳад­яси» навлари тавсия этилади. Экиладиган турп уруғи тоза, юқори унувчан, касалланмаган, ўртача катталикда ва бутун бўлиши зарур. Дастлаб, бошқа ўсимликлар уруғи ва аралашмаларидан тозаланади.

Майдон ҳам аввалги экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотих ерга 200 килограмм чириган гўнг солиниб, тупроқ 20-25 см чуқурликда чириган гўнг ва минерал ўғитлар билан аралаштирилиб юмшатилади. Йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари олинади.

Юртимизда турп, асосан, ёзда экилади. Марказий минтақада жойлашган ҳудудларда 1-15 августда, шимолий ҳудудларда 25 июлдан — 10 августгача, жанубий минтақаларда 20 августдан — 20 сентябргача сочма ҳамда қатор қилиб экиш мумкин. Бунда ҳар сотих ерга 50-60 грамм турп уруғи сарфланади ва 1,5 сантиметр чуқурликда экилади.

Ниҳоллар униб чиққандан сўнг тезда ўташ ва яганалаш керак. Биринчи ягана уруғ ердан униб чиқиши билан, иккинчиси 2-3 барг чиқарганда ўтказилади. Бунда туп ораси 10-12 сантиметр кенгликда қолдирилади. Қатор ораларини ўсимлик атрофи билан 15-16 сантиметр чуқурликда юмшатиб, минерал озуқа берилиб, зарур пайтда суғориб турилади. Ўсув даврида ҳар икки-уч суғоришдан кейин қатор оралари юмшатилади.

Турп майдони бегона ўтлардан тозаланиб, ягана қилингандан сўнг ўғитланади. Бунда       1 сотих ерга 2 килограмм сульфат аммоний, 1,5 килограмм аммофос, ярим килограмм калий хлор солинади.

Турпга зараркунандалардан узунбурун, шира, барг бургалари тушади. Ун шудринг ва оқ чириш билан касалланади.

Зараркунандаларга қарши 10 сотих экин майдонига 25-30 грамм 20 фоизли «Моспилан» препарати қўлланилади.

Касалликларга қарши 150 миллилитр 72,2 фоизли «Превикур», 200-250 грамм «Курзат Р» ёки 1 фоизли «Бордо» суюқлиги 60-70 литр сувга аралаштириб пуркалади. Бу кимёвий препаратларни мутахассислар назоратида қўллаш тавсия этилади.

Экин совуққа чидамли бўлса-да, тупроқ музлаб қолмасдан олдин йиғиб олиниши керак. Ўртача 10-15 сантиметр катталикдаги турп мевасининг сифати юқори бўлади.

Рафиқжон ҲАКИМОВ,

Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти ходими




Ўхшаш мақолалар

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

🕔15:04, 16.02.2018 ✔11

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

Батафсил
ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

🕔15:04, 16.02.2018 ✔23

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

Батафсил
ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

🕔15:03, 16.02.2018 ✔8

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

    Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

    ✔ 11    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

    ✔ 23    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

    ✔ 8    🕔 15:03, 16.02.2018
  • ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    Ниҳоллар ҳосилга кириши ва даромад келтириши учун…

    Даромад олишнинг йўллари кўп. Кимдир ишлаб чиқариш билан, бошқаси хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

    ✔ 67    🕔 10:49, 09.02.2018
  • СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

    ✔ 36    🕔 10:48, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар