Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЖОЙИДА 250 МИНГ, БОЗОРДА-ЧИ?

Мактаб формаси нархларини кузатиб...

«Бу йил форма қандай бўлади?»

Янги ўқув йили бошланиши олдидан кўпчилик ота-она шу саволга жавоб излайди. Бир қарашда, бу ҳақда ортиқча ўйлаб ўтиришга ҳожат йўқдек: мактаб маъмурияти томонидан ота-оналар кенгаши ўтказилиб, аллақачон керакли бичим ва рангдаги либос танланган. Корхоналар билан шартномалар ҳам тузиб улгурилган бўлса, ажаб эмас.

ЖОЙИДА 250 МИНГ, БОЗОРДА-ЧИ?

Шунга қарамай, бозорлардан фарзандига мактаб формаси харид қилаётган ота-она ҳам кўп. Нима учун? Ахир, буюртма қилинган кийим сифатли, қулай, энг муҳими, арзон бўлса, бозорга боришга не ҳожат?

«Сиздан угина, биздан бугина»

Авваламбор, мактаб формасининг бир хил бўлиши ўқувчиларнинг ўзаро тенглигини таъминлайди. Уларни «бадавлат», «ўрта ҳол» деб ажратилиши, ўзини тенгдошларидан устун кўриши ёки камситилишининг олдини олади. Бу — инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Масаланинг иккинчи томони ҳам борки, бунга эътибор қаратмасликнинг иложи йўқ.  

Кейинги пайтларда кийим-кечак тикиш билан шуғулланадиган баъзи корхоналарда маҳсулот нархини сунъий равишда ошириш, асл баҳосидан анча-мунча қимматга сотиш сингари ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Яширин келишув эвазига чўнтагини қаппайтириш илинжида юрган «ишбилармон»лар ҳам топилар экан.

— Синфда ота-оналар кенгаши раиси бўлганим учун бир тикув цехига форма танлаб, буюртма бергани синф раҳбари билан бордик, — дейди Дилбанд Абраева. — Кийимнинг дизайни, матоси, тикилиши маъқул келди. Масъул ходим маҳсулотларини кўрсатгач, нарх масаласига тўхталдик. Қизлар учун биргина кофта 45 минг, юбканинг ёзгиси 55 минг, қишгиси 65 минг, сарафан 100 минг сўм экан.

Ўғил болалар оқ кўйлаги 55 минг, костюм-шим ва нимча 180 минг, қишлик шим эса 60 минг сўм, деб айтилди. Шу тариқа, бир комплект қизлар кийими 265 минг сўм, ўғил болаларники эса 295 минг сўмга тушади. Икки комплектдан кўпроқ олганларга 10 фоиз чегирмаси бор экан. Ўйлаб қолдик: тўғри, уларнинг маҳсулоти сифатли, аммо бозордаги нарх билан солиштирганда анча қимматга ўхшайди. Дарҳол эътироз билдирдим. Шунда цех ходими бизни секин четга олиб:

«Бу нархни ўқувчиларнинг ота-онасига айтинг, буюртма қилдиришга кўндиринг. Сизга эса алоҳида таклифимиз бор…» — деди қувлик билан.

Инсоф сари барака

Маълумки, ҳозирги пайтда айрим мактаб маъмурияти форма масаласида тикув цехлари билан шартнома тузади. Қачон, қандай бичим ва рангда, қаерга буюртма беришни улар белгилайди. Ҳатто, тикув хоналари мактабнинг ўзида ташкил этилгани ҳам бор. Бир томондан, бу яхши. Ота-она учун енгиллик яратади. Лекин нарх-навоси қиммат бўлса-чи? Бу айрим оиланинг бюджетига салбий таъсир кўрсатиши аниқ.

Гапимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун яққол бир мисол. Пойтахтимиздаги 243-умумий ўрта таълим мактабида ана шундай вақтинчалик тикув хонаси ишлаб турибди. Ўқувчиларга форма тикиш билан бир гуруҳ чевар шуғулланади. Дизайни мактаб маъмурияти белгилаган кўринишда. Нархига келсак…

Мактабга қўнғироқ қилиб боғландик. Сўраб-суриштирсак, бир комплект қизлар кийими 75 минг сўм (юбка ва бўйинбоғ), ўғил болаларники 110 минг сўм (костюм-шим). Дарвоқе, бу энг арзони: биринчи синфга қадам қўяётган бола учун. Форма ўлчами нархига ҳам таъсир қилади. У қанчалик катталашса, баҳоси шунга монанд бўлиб бораверади. 

Энди ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз. Айни пайтда бозорда ўша матонинг бир метри 30 минг сўм атрофида экан. Битта юбкача ва бўйинбоғ учун ярим метри бемалол етади. Юбкага қўшимча безак берилмайди. Шу боис ортиқча харажати деярли йўқ. Агар тикувчига битта юбканинг таннархи 20 минг, хона ижараси билан борингки, 30 минг сўмга тушган тақдирда ҳам, унга бу қадар юқори ҳақ қўйиш адолатданми? 75 минг сўм осмондан келдими?..

Аслида буюртма асосида тикиладиган мактаб формаси ота-онага енгиллик яратиши, нархи ҳамёнбоп бўлиши учун мўлжалланган. Албатта, тикув цехларию тадбиркорлар ҳам меҳнатига яраша даромад олишга ҳақли. Аммо фойда кетидан қувиб, икки-уч баравар қимматига сотиш ҳам ярамайди. Инсоф сари барака. Шундай эмасми?

Икки болага бир миллион

— Яқинда ўғлим ўқийдиган мактабда форма масаласи бўйича ота-оналар мажлиси ўтказилди, — дейди Ҳилола Алланазарова. — Унда янги ўқув йили учун махсус форма танлангани айтилди ва биттадан тайёр кийим намуна сифатида кўрсатилди. Бир комплект форма 250 минг сўм (иккита кўйлак, костюм-шим ва нимча).

Тасаввур қилинг. Бола шўх бўлади. Уст-бошини тез-тез кир, чанг қилиб келади. Кийимини ҳар куни ювиб-қуритишнинг эса имкони йўқ. Шу сабаб, алмаштириб кийиши учун иккитадан олишимга тўғри келади. Менинг эса икки нафар фарзандим бор. Агар иккаласига ҳам шу нархда тиктирсам, бу бир миллион сўм дегани. Ҳали спорт кийими, пойабзал, ўқув қуроллари-ю, сумкаси бор. Уларга кетадиган харажат ҳам битта форма пулидан кам эмас. 

Дарҳақиқат, бу ўринли мулоҳаза. Cерфарзанд оилалар кўп. Шу боис, мактабда белгиланган ягона форма нархи ҳаддан ташқари қиммат бўлса, бу баъзи рўзғорларни молиявий қийинчиликларга дучор бўлишига олиб келиши мумкин. Ахир, беш қўл баравар эмас.

Қолаверса, ҳозир ҳар бир мактаб формани мустақил белгилайди. Бири иккинчисиникидан фарқ қилади. Албатта, бунинг ўзига яраша яхши томонлари бор. Лекин шундай вазият бўладики, ота-она фарзандини бошқа мактабга беришига тўғри келади.

Бу — биргина сабаб. Шундай кезларда формалардаги фарқ туфайли, яна янгисини олиш керак. Чунки туманлардаги мактаб формалари орасида тафовут катта. Боз устига, «Бичими ва матоси ўзгача бўлсин, кийимнинг кўкрак қисмига қайси мактабга тегишлилиги бўйича логотип қилинсин», дейдиган мактаблар ҳам йўқ эмас.

Бу-ку майли, лекин спорт кийимидан тортиб, пойабзалигача буюртма қилинадиганига нима дейсиз? Шак-шубҳасиз, ота-онага бу ортиқча чиқимдан ўзгаси эмас.

Кириш сўз: «терминал борми?»

Айни кунларда бозорларда мактаб формаси қандай нархда сотилмоқда? Шуни ўрганиш мақсадида одамлар энг гавжум бўладиган пойтахтимиздаги машҳур буюм бозорларини айландик. Юқорида ота-оналар айтган нархлар билан таққосладик.

Таҳлилларимиз шуни кўрсатдики, «Абу-сахий», «Бек-барака» ва «Чилонзор савдо комплекси»даги дўконларда қизлар учун оқ кофта нархи 30 мингдан 100 минг сўмгача. Юбкага худди шу бозорларда 35-45 минг сўм сўралмоқда. Ўғил болалар формаси эса 100 мингдан 250 минг сўмгача (костюм-шим, нимча) савдога қўйилган.

«Бек барака»даги дўконлардан бирига кирдик. Сотувчидан бир костюм-шимнинг нархини сўраймиз. У «120 минг сўм» деди. Шунда: «Терминал борми?» — дея сўрадик сотувчидан.

У эса: «Йўқ, лекин топамиз», — деди.

Нархида тафовут бўлиш-бўлмаслигини сўрасак, сал фарқ қилишини айтди. Хуллас, кийим-кечакни 10-15 фоиз қимматига харид қиласиз. Ҳа, тўлов нақд пул ёки пластик картада бўлишига қараб фарқланади. Ҳамма дўконда ҳам пластик картага сотиб ололмайсиз.

Табиийки, бу гап ҳеч бир истеъмолчига ёқмайди. Эътироз билдирсангиз, «Тушунинг, банкдан ўзимиз фоиз эвазига ечиб оламиз, биздан ҳам ушлаб қолишади», деб ўзини оқлайди айримлари. Нима бўлганда ҳам, ушбу вазиятда, фақат харидор молиявий жабр кўради.

Шу ўринда кишини бир жиҳат ўйлантиради. Бозордаги нечта дўконга кирган бўлсак, бирортасида терминалга кўзимиз тушмади. Истеъмолчига кўринадиган жойда турмайди. Нима учун? Нега ҳалигача дўконга кираётиб, биринчи гапимиз «Терминал борми?», деган сўздан бошланади? Ахир, ҳозир бу бўйича муаммо бўлмаслиги керак-ку!

Дўкон пештоқига «Терминал бор» деган сўзга кўзимиз тушсагина ўзимизни ишонч билан тутамиз. Сотувчи «Терминал бор» деб айтганда эса кўнглимизга «Қимматроқ айтмасмикан?» деган фикр келади...

Ҳар йили шу жараён — умуман мактаб ярмаркаси хусусида гап борганда, оммавий ахборот воситаларида бир жумлани қайта-қайта такрорлаймиз. «Сотилаётган маҳсулотлар нарх-навосининг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда уларда тўлов терминалининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимлик ва солиқ идоралари доимий назоратни йўлга қўйган». Мутасаддиларнинг бераётган маълумотларига асосланиб, албатта.

Савол туғилади: қани узлуксиз ишлаётган ўша терминал? Нега ҳанузгача тўловларда тафовут бор? Нима учун тадбиркору сотувчилар пластик карта учун қўшимча устамани эмин-эркин сўрайди? Балки улар шунга мажбур бўлаётгандир? Агар шундай бўлса, у ҳолда нега уларни қийнаётган масала  шу пайтгача ечилмаган? Хуллас, саволлар кўп…

Башорат МУҲИДДИНОВА, психолог:

— Бир хил кийим ўқувчиларни ҳар томонлама тенглаштиради, диққатини тўлиқ таълимга қаратади. Шунда бола мактабга фақат билим олиш учун боришини англаб етади. Қолаверса, бу мактабдаги муҳитни яхшилашга хизмат қилади. Бундан ташқари, мактаб формаси болалар ўртасида ижтимоий тенгсизлик келиб чиқишига йўл қўймайди.

Шу маънода, ота-оналар буни доим ёдда сақламоғи, фарзандининг хархашасига қараб иш тутмаслиги керак. Боланинг ҳар қандай хоҳиш-истакларини бажо келтираман деб, исталган форма, айниқса, ҳаддан ташқари қиммат кийимни харид қилмагани маъқул. Чунки бундай хилма-хилликни ўқувчи дарров илғайди. Демак, ота-она фарзандига нисбатан унинг кийиниши борасида эътиборли ва керак бўлса, қаттиққўл бўлиши шарт.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбирлари




Ўхшаш мақолалар

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

🕔12:09, 21.09.2017 ✔133

ёхуд кўчада қолдирилган ёшларга ким жавобгар?

Олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба деган номга мушарраф бўлган узоқ ҳудудлардан келган аксарият талаба, биринчи навбатда, турар жойга эҳтиёж сезади. Бу улар учун сув ва ҳаводек зарур. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги институту университетлардаги талабалар турар жойларида яратилган шароитлар киши ҳавасини келтиради. Шинам, замонавий. Лекин олий таълим муассасасининг ётоқхоналарида талабалар учун жой етарлими? Ётоқхонадан жой тегмаган ёшлар қаерда яшамоқда? Уларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти кимнинг назоратида?

Батафсил
БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

🕔14:05, 14.09.2017 ✔62

нега бунча қийин?

«Боламни боғчага беришим керак».

Бу фарзанди уч ёшга тўлган аксарият ота-онанинг дарду ташвиши. Албатта, боғчага борган бола кўп нарсани ўрганади, тенгқурларига нисбатан ҳар томонлама ривожланади, мактабга чиқишга тайёрланади. Шу боис боласини боғчага бериш истагидаги ота-она айни пайтда кўпаймоқда. Бироқ…

Батафсил
ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

🕔13:43, 14.09.2017 ✔53

ёхуд яшаш завқи, ҳаёт гўзаллигидан бебаҳралик оқибатлари

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар қирқ сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади. Улар орасида инсоният наслининг давомчилари бўлган аёлларнинг борлиги жуда аянчли. Аёл — оиланинг мадори. Фарзандлар туғилганидан бошлаб онага суянади. Она улар учун чинакам ватан. Эркакнинг ҳам бу ёруғ дунёдаги рўшноси — аёл. Эркак кези келганда, шу ожизага суяниб яшайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

    ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ ДАХМАЗАСИ

    ёхуд кўчада қолдирилган ёшларга ким жавобгар?

    Олийгоҳларга ўқишга кириб, талаба деган номга мушарраф бўлган узоқ ҳудудлардан келган аксарият талаба, биринчи навбатда, турар жойга эҳтиёж сезади. Бу улар учун сув ва ҳаводек зарур. Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги институту университетлардаги талабалар турар жойларида яратилган шароитлар киши ҳавасини келтиради. Шинам, замонавий. Лекин олий таълим муассасасининг ётоқхоналарида талабалар учун жой етарлими? Ётоқхонадан жой тегмаган ёшлар қаерда яшамоқда? Уларнинг ўқишдан ташқари ҳаёти кимнинг назоратида?

    ✔ 133    🕔 12:09, 21.09.2017
  • БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

    БОҒЧАГА ЙЎЛЛАНМА ОЛИШ

    нега бунча қийин?

    «Боламни боғчага беришим керак».

    Бу фарзанди уч ёшга тўлган аксарият ота-онанинг дарду ташвиши. Албатта, боғчага борган бола кўп нарсани ўрганади, тенгқурларига нисбатан ҳар томонлама ривожланади, мактабга чиқишга тайёрланади. Шу боис боласини боғчага бериш истагидаги ота-она айни пайтда кўпаймоқда. Бироқ…

    ✔ 62    🕔 14:05, 14.09.2017
  • ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

    ЛОҚАЙДЛИКДАН ЕМИРИЛАЁТГАН ТОҒЛАР

    ёхуд яшаш завқи, ҳаёт гўзаллигидан бебаҳралик оқибатлари

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда ҳар қирқ сонияда бир киши ўз жонига қасд қилади. Улар орасида инсоният наслининг давомчилари бўлган аёлларнинг борлиги жуда аянчли. Аёл — оиланинг мадори. Фарзандлар туғилганидан бошлаб онага суянади. Она улар учун чинакам ватан. Эркакнинг ҳам бу ёруғ дунёдаги рўшноси — аёл. Эркак кези келганда, шу ожизага суяниб яшайди.

    ✔ 53    🕔 13:43, 14.09.2017
  • НАЗОРАТЧИГА НАЗОРАТЧИ КЕРАКМИ?

    НАЗОРАТЧИГА НАЗОРАТЧИ КЕРАКМИ?

    Ёхуд намунавий уйларнинг сифатсиз қурилишига сабаб нима?

    Кейинги йилларда халқимиз турмуш шароити яхшиланиб, шаҳар ва қишлоқ ўртасида фарқ қисқарди. 2009 йилдан буён қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида қад ростлаб келаётган уйлар бунга исбот.

    ✔ 280    🕔 10:46, 08.09.2017
  • СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

    СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

    унга ўттиз кун учун пул тўлаш адолатданми?

    Тасаввур қилинг, оила даврасида телевизор кўриб ўтирибсиз. Шу маҳал бир дори ҳақида реклама берилди. Уни боғчага борадиган фарзандингиз тушунмай, сиздан сўради: «Дадажон, простата бези нима дегани?»

    ✔ 97    🕔 10:46, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар