Соғлом ҳаёт      Бош саҳифа

ТАКТИКАНИНГ «ИШ БЕРИШИ» КИМГА БОҒЛИҚ?

Одатда спортчи ёки жамоа мусобақада ютқазса, «тактика панд берди» деймиз. Ёки кўпинча «мураббий нотўғри тактика танлаган» деб, уни танқид қиламиз. Лекин ҳамма вақт ҳам айб мураббийда бўлавермайди.

ТАКТИКАНИНГ «ИШ БЕРИШИ» КИМГА БОҒЛИҚ?

Тактика ўзи нима? Бунда спортчи унинг самарали ишлаши учун нималарга эътибор бериши керак?

Тактика — бу спорт курашини олиб бориш санъати дегани. Бунда ютуққа эришиш учун спортчидан мураббий кўрсатмалари асосида барча куч ва имкониятини тўғри сарфлаши талаб этилади. Олдиндан белгиланган режа бўйича ва тезлик билан ҳал қилиниши лозим вазифаларга кўра, ташқи муҳитнинг доимий, ўзгарувчан шароитида ишлатиладиган техника тактиканинг асосий воситаси ҳисобланади.

Тактик маҳорат барча спорт турлари учун зарур. У айниқса, вазиятни бирданига англаб олиш, рақибни яхши ҳис этиш ҳамда бой тажрибадан тез фойдаланишни талаб этадиган спорт ўйинларида аҳамиятли. Муайян режа ва курашнинг ҳар бир дақиқасини тушуниш асосида турли усуллар, ҳаракатларни қўллашда спортчининг руҳий, жисмоний ва техник қобилиятидан самарали фойдаланишда тактика керак бўлади.

Умуман тактика — маҳорат, белгиланган режани амалга оширишни таъминлайдиган яхши билим, кўникма ва малакага асосланади. Спорт тактикаси уч шаклда намоён бўлади. Булар асосан:

— шахсий кураш: рақибнинг бевосита қаршилиги (йўлакчаси белгиланмаган жойларда югуриш, велосипед пойгаси, спортча юриш, чанғи ва ҳоказо) ва унинг нисбий таъсири билан (йўлакларда югуриш, гимнастика, сузиш, қайиқ бошқариш, фигурали учиш кабилар);

— икки кишининг кураши: рақибнинг бевосита (бокс, қиличбозлик, дзюдо, кураш) ҳамда билвосита қаршилиги таъсирида (теннис, стол тенниси, бадминтон, шахмат);

— жамоавий мусобақалар: рақибнинг бевосита (баскетбол, футбол, қўл тўпи, хоккей) ва билвосита таъсири билан (волейбол, эстафетали югуриш, бадиий гимнастика бўйича жамоавий мусобақалар).

Спортчи ҳаракатининг тактик муаммоси ёки спорт тили билан айтганда, спорт мусобақаси тактикаси, табиийки, беллашув пайтида намоён бўлади. Бунда энг яхши натижага эришишда турнир олдидан ва у бевосита ўтказилаётган вақтда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси тушунилади.

Тактик фаолият биргина мураббий гарданига тушмайди. Бу комплекс машғулотлар мажмуаси бўлиб, у спортчининг техник малакаси, жисмоний қобилиятининг ривожланиш даражаси, иродавий фазилатлари, реакция тезлиги ва бошқаларни ҳам ўз ичига олади. Тактик ҳаракатнинг уч фазаси мавжуд. Айтиш керакки, мана шу компонентларни ўз вақтида бажара оладиган спортчи муваффақиятга эришади.

 Биринчидан, мусобақа давомидаги вазиятни теран англаш ва таҳлил қилиш. Иккинчидан, махсус тактик вазифани хаёлан ҳал этиш. Ва ниҳоят, уни амалда тўлалигича бажариш. Буларнинг барини идрок қилиш қобилияти спортчининг кўриш ҳажми ва доираси, кўриш орқали ҳаракатни баҳолаш, техник малаканинг ривожланиш даражаси, фикрлаш жараёнининг сифати, билим ва тажрибасига бевосита боғлиқ.

Унутманг, тактик вазифа аввало, хаёлан, кейин эса амалий ҳал этилади. Спортчи нима қилиш кераклигини оний фурсатларда белгилаши, билим, малака ва қобилиятини баҳолай олиши керак. Шу боис, айрим спортчиларда мусобақа вазиятини идрок ва таҳлил қилишда ушбу фазилатлар етишмаслиги сабабли, мантиқий фикрлашга боғлиқ бўлган тактик вазифаларни уддалашда қийинчилик туғдиради. Шунинг учун айниқса, жамоавий спорт турларида хаёлий машқларни ҳам кўпроқ бажариш амалда яхши самара беради.

Муҳиддин ТОЛИБЖОНОВ

 тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

«БЎЛДИ, ЭНДИ ФУТБОЛ ЎЙНАЙЛИК»

«БЎЛДИ, ЭНДИ ФУТБОЛ ЎЙНАЙЛИК»

🕔10:24, 08.09.2017 ✔86

Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистон учун яна саробга айланди

Ҳаммаси тугади. Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди. Миллионлаб мухлисларнинг умидлари чиппакка чиқди.

Батафсил
Боксчиларимиз  медаллари

Боксчиларимиз  медаллари

🕔10:24, 08.09.2017 ✔54

Хабарингиз бор, Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда иштирок этган боксчиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди. Мусобақада Шаҳрам Ғиёсов олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровлар кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Санжар Турсуновлар бронза медаль билан тақдирланди.

Батафсил
Икки спортчимиз шоҳсупада

Икки спортчимиз шоҳсупада

🕔10:23, 08.09.2017 ✔63

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида армрестлинг спорт тури бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БЎЛДИ, ЭНДИ ФУТБОЛ ЎЙНАЙЛИК»

    «БЎЛДИ, ЭНДИ ФУТБОЛ ЎЙНАЙЛИК»

    Жаҳон чемпионатига чиқиш Ўзбекистон учун яна саробга айланди

    Ҳаммаси тугади. Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан мосуво бўлди. Миллионлаб мухлисларнинг умидлари чиппакка чиқди.

    ✔ 86    🕔 10:24, 08.09.2017
  • Боксчиларимиз  медаллари

    Боксчиларимиз  медаллари

    Хабарингиз бор, Германияда бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда иштирок этган боксчиларимиз 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди. Мусобақада Шаҳрам Ғиёсов олтин, Ҳасанбой Дўсматов, Жасурбек Латипов ва Иқболжон Холдоровлар кумуш, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Санжар Турсуновлар бронза медаль билан тақдирланди.

    ✔ 54    🕔 10:24, 08.09.2017
  • Икки спортчимиз шоҳсупада

    Икки спортчимиз шоҳсупада

    Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида армрестлинг спорт тури бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

    ✔ 63    🕔 10:23, 08.09.2017
  • Аёл рефери бошқаради

    Аёл рефери бошқаради

    ФИФА рефериси Бибиана Штайнхаус Германия Бундеслигаси тарихида учрашув бош ҳаками сифатида ўйинни бошқарадиган илк аёл ҳакамга айланади.

    ✔ 60    🕔 10:23, 08.09.2017
  • ТАКТИКАНИНГ «ИШ БЕРИШИ» КИМГА БОҒЛИҚ?

    ТАКТИКАНИНГ «ИШ БЕРИШИ» КИМГА БОҒЛИҚ?

    Одатда спортчи ёки жамоа мусобақада ютқазса, «тактика панд берди» деймиз. Ёки кўпинча «мураббий нотўғри тактика танлаган» деб, уни танқид қиламиз. Лекин ҳамма вақт ҳам айб мураббийда бўлавермайди.

    ✔ 101    🕔 14:41, 24.08.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар