Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ДАРЁДИЛ УСТОЗ

Мактаб азиз ва табаррук маскан. Унда илму маърифатнинг боғбонлари ёш ниҳолларни парваришлаб, тафаккурига сайқал беради.

Мактабни тамомлаб, маълум сабаблар билан унинг остонасига қадам босган ҳар бир инсонда болалик хотиралари, ёшликдаги шўхликлари ва таълим берган устозлари гавдаланади.

Паркент тумани Чанги қишлоғидаги ўзим ўқиган 11-умумтаълим мактабига бориб, хоналарни бирма-бир кўздан кечирар эканман, беихтиёр таълим берган устозлар ёдимга тушди.

2003 йил сентябрь ойи. Дастлабки дарс рус тили фанидан. Бошқа ўқувчилар қатори менинг ҳам хаёлимда бу фандан ким дарс ўтар экан, деган фикр ўта бошлади. Дарсга қўнғироқ чалиниб, синфхонага ҳаммамизга таниш устоз, қишлоқдошимиз Олимжон Каримов кириб келди. У киши бутун дарс давомида фақат рус тилида сўзлади: тушунган тушунди, тушунмаган эса йўқ.

Аввалига барчамизни бирма-бир ўрнимиздан турғазиб, бу фандан билимимиз қандай эканини аниқлаб олди.

Бир соатлик дарс давомида бу инсоннинг кўчада бошқа, иш вақтида бошқа эканига гувоҳ бўлдим. Болаларга дарс ўтар экан, қизиқарли саволлар, турли топишмоқлар билан дарсга бўлган қизиқишимизни ошириб борарди.

Мактабнинг рус тили хонасида шулар ҳақида ўйлар эканман, кўнглимда устознинг ҳолидан хабар олиш истаги пайдо бўлди.

Кўча бошидаги мўъжазгина уй эшигига йўналдим. Ичкарилаб борган сари ҳовлидаги гулларнинг хушбўй ҳиди димоғимни қитиқлай бошлади.

Бир пайтлар эринмасдан бизга бор билимини берган устоз катта сўрида набираларига китоб ўқиб ўтирарди. Нафақага чиқса-да, ўз касбининг фидойисига, маърифат улашишдан бир зум бўлса-да, тўхтамаган устозга тасаннолар айтдим.

— Биз ўзбеклар болажон халқмиз, — дейди Олимжон устоз. — Шу боис  қайси касб эгаси бўлсак ҳам, болаларимизга илм ўргатиш учун ўзимиз кўпроқ ўқишимиз, изланишимиз шарт. Уларнинг тарбиясида фақат мактабдаги устозига ишониб қолиш тўғри эмас. Бола ўқитувчи берган билимнинг бир шингилини олса, қолганини ота-оналар, бува-бувилар бериши керак.

Дарҳақиқат, устознинг бола тарбиясидаги юксак эътибори сабабли бугун фарзандлари олий маълумотли бўлиб, халқ хизматида, кўпчиликнинг дуосини олмоқда.

Кўп йиллик ҳалол меҳнатининг роҳатини кўриб, набиралар қуршовида ўтирган устознинг нақадар олийҳиммат, сахий инсонлигини ўйлаб, дунёда шундайлар кўпайишини ният қилиб, у киши билан хайрлашдим.

 

Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ




Ўхшаш мақолалар

АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

🕔12:31, 23.11.2017 ✔10

Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.

Батафсил
МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

🕔12:31, 23.11.2017 ✔5

Мусаввирлик ва ёзувчилик бир-бирига яқин ижод тури, чунки икковида ҳам ижодкор ботини яширин. Улардаги яқинлик шундаки, бир-бирини тўлдириб туради. Ёзув беролмаган тасвирни мўйқалам жонлантирса, мўйқаламнинг кучи етмаган нуқталар сўз орқали ёритилади.

Батафсил
МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

🕔11:50, 16.11.2017 ✔55

Қизим туғилганидан бошлаб, қаерда болаларбоп, қизиқарли китоб кўрсам, харид қилишга одатландим. Унга ухлашдан олдин эртак китоблар ўқиб берардим. Қизим бир куни ўша китоблардан бирини ушлаб йиғлаб турарди... Ундан сабабини сўраганимда, «Шу-у-унча китобим бору, нега мен ҳалиям ўқишни билмайман?..», деганди. Ўшанда ҳаяжон ва қувончдан йиғлаб юборгандим...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

    АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

    Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.

    ✔ 10    🕔 12:31, 23.11.2017
  • МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

    МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

    Мусаввирлик ва ёзувчилик бир-бирига яқин ижод тури, чунки икковида ҳам ижодкор ботини яширин. Улардаги яқинлик шундаки, бир-бирини тўлдириб туради. Ёзув беролмаган тасвирни мўйқалам жонлантирса, мўйқаламнинг кучи етмаган нуқталар сўз орқали ёритилади.

    ✔ 5    🕔 12:31, 23.11.2017
  • МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

    МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

    Қизим туғилганидан бошлаб, қаерда болаларбоп, қизиқарли китоб кўрсам, харид қилишга одатландим. Унга ухлашдан олдин эртак китоблар ўқиб берардим. Қизим бир куни ўша китоблардан бирини ушлаб йиғлаб турарди... Ундан сабабини сўраганимда, «Шу-у-унча китобим бору, нега мен ҳалиям ўқишни билмайман?..», деганди. Ўшанда ҳаяжон ва қувончдан йиғлаб юборгандим...

    ✔ 55    🕔 11:50, 16.11.2017
  • ЎҚИМАГАНЛАРНИ  ТАРБИЯЛАНГАН ҲИСОБЛАБ  БЎЛАДИМИ?

    ЎҚИМАГАНЛАРНИ  ТАРБИЯЛАНГАН ҲИСОБЛАБ  БЎЛАДИМИ?

    Кейинги йилларда кутилмаган даражада кўп китоб нашр этилаётгани кишини чексиз қувонтиради. Ўқувчиси борки, китоб чиқариляпти-да. Нашр сифати ҳам муттасил яхшиланиб, замон талабларига мослашиб боряпти. Аммо мазмун-чи? Умрида китоб ёзишни тушида ҳам кўрмаган баъзи бировлар «китоб ёзиш касаллиги»га мубтало бўлаётгани яхши эмас. Китобни ким ёзса – ёзсин, лекин нашриётлар умумий бир профессионал даражани қаттиқ туриб талаб қилиши керак-ку.

    ✔ 71    🕔 16:16, 09.11.2017
  • КЎНГЛИМНИ ЁРИТГАН КИТОБ

    КЎНГЛИМНИ ЁРИТГАН КИТОБ

    Бир куни турмуш ўртоғим уйга Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобини олиб келдилар. Бошидан охиригача ўқимасам-да, шунчаки бир варақлаб кўрмоқчи бўлдим. Лекин илк бетдан кейин кейингисини ва яна кейингисини беихтиёр ўқийвердим, ўқийвердим...

    ✔ 100    🕔 17:51, 02.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар