Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СИФАТ МУҲИММИ ЁКИ НАРХ?

«подвал»да чиқарилган дафтарлар нега мактаб бозорларида сотиляпти?

Шу кунларда мактаб бозорлари гавжум. Ҳамма ўқув қуроллари олгани ошиққан: маҳсулотнинг сифати, нархини сўраб, ҳам яхши, ҳам арзонини қидиради. Тўғри-да, ота-она фарзандини ўйлайди, сифатли буюм ишлатсин, дейди. Кўпчилик ўқув қуроллари олаётганда бир саволни бераётгани эътиборимни тортди: «Четники борми?»

СИФАТ МУҲИММИ ЁКИ НАРХ?

 

Нима сабабдан харидорлар ўртасида ўзимизда эмас, чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга талаб катта? Маҳаллий ўқув қуролларимиз сифати шунчалик пастми?

Мактаб бозорларидан бирига бориб, шу саволга жавоб қидирдик. Мана, қўлимизда энг харидоргир ўқув қуроли — ўн икки варақли дафтар. Асосан, бошланғич синф ўқувчиларига мўлжаллангани 300 сўмдан 600 сўмгача сотилмоқда. Бу қиймат, албатта, унинг сифатига қараб белгиланган. Аниқроғи, варағи қай даражада тиниқ ва қалинлигидан келиб чиқади. Буни биргина муқовасига қараб ҳам пайқаш мумкин.

Хуллас, ўрта ҳисобда 350, 400 сўмдаги дафтарларнинг ҳаммаси ҳам талабга жавоб бермайди. Уларнинг айримлари варағи шу қадар юпқа ишланганки, орқа томони чизиқлари кўринади. Сал қаттиқроқ тортсангиз, йиртилиб кетади. Бошланғич синф ўқувчиси ручкани қаттиқ ушлаб, босиб ёзишини инобатга олсак, бундай дафтарлар ёзишга чидамли эмас. Камига ручканинг изи варақнинг ёзилмаган саҳифаларига ҳам ўтса, ҳар қандай харидор бундай дафтардан, қўполроқ айтганда, «черновик» сифатида ҳам фойдаланмаса керак.  

Савол туғилади: дафтар варағи юпқа бўлса, ёзув тугул ручканинг учи варақни тешиб қўядиган бўлса, бундай сифатсиз ўқув қуролини ким ҳам харид қилгиси келади? Наҳотки, дафтарни ишлаб чиқариш жараёнида шу оддийгина жиҳатлар инобатга олинмаса?

Яна бир эътиборли томони, дафтарларнинг орқа томонида уни ишлаб чиқарган корхонанинг номи, манзили, телефон рақами, қандай стандарт асосида тайёрлангани, штрих код каби муҳим маълумотлар ҳаммасида ҳам мавжуд эмас. Масалан, дафтарларда фақат «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» деган ёзувни кўрасиз. Бўлди, бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат биттасида шу сўзга қўшимча равишда «20000 дона баҳоси келишилган нархда» (айнан шундай дейилган) «ЧП Абдумаликов», деган ёзув бор, холос.

Бир ўйлаб кўрайлик. Ким у «ЧП Абдумаликов»? Уни қаердан топиш мумкин? У ўзи ҳақиқий корхонами? Ёки дафтар қўлбола усулда, «подвал»да тайёрланганми? Қизиқ, ишлаб чиқарувчиси номаълум, ноқонуний дафтарлар қандай қилиб мактаб бозорларида сотиляпти? Ажабланарлиси, дафтарларнинг ўлчами ҳам бир хил эмас. Бир-биридан фарқланади, ностандарт. Нима учун?

Энди чет эл технологияси асосида тайёрланган дафтарларга разм соламиз. Муқоваси тиниқ, сифати ҳам яхши. Орқасида эса биз юқорида айтиб ўтган маълумотларнинг деярли барчаси бор. Шу ўринда яна бир савол туғилади: «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган», деган ёрлиқдаги дафтарларга корхона тўғрисидаги маълумотларни ҳам жойлаштиришга нима монелик қилади? Шундай йўл тутса, қайтага ўзларига яхши эмасми? Бирор киши буюртма берганда боши қотиб юрмайди. Ёки бу корхоналар яширинча фаолият кўрсатадими?    

Ҳа, ўқув қуроллари сифати рақобатбардош бўлмас экан, одамлар хорижнинг ёки хориж технологияси асосида тайёрланган маҳсулотга талпинаверади. Бунга барҳам бериш фурсати аллақачон етган…

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

ЭНДИ ТАЪЛИМДА СОХТАЛИК БЎЛМАЙДИ

ЭНДИ ТАЪЛИМДА СОХТАЛИК БЎЛМАЙДИ

🕔15:21, 16.02.2018 ✔16

Касб-ҳунар коллежларида ўқитиш инновацион босқичга ўтмоқда

Шу кунларда одамлар орасида «Коллежлар бутунлай ёпилармиш» деган миш-мишлар юрибди. Касб-ҳунар коллежлари фаолияти ҳақида яна турли гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда. Хўш, бунга мутасаддилар нима дейди?  

Батафсил
ҲАЙДАЛГАН ТАЛАБАГА КРЕДИТ КЕРАКМИ?

ҲАЙДАЛГАН ТАЛАБАГА КРЕДИТ КЕРАКМИ?

🕔15:20, 16.02.2018 ✔17

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан жавоб келди

Батафсил
ТОЗАЛИККА РИОЯДА ТЕСКАРИ АКСИОМА

ТОЗАЛИККА РИОЯДА ТЕСКАРИ АКСИОМА

🕔11:03, 09.02.2018 ✔49

Атроф-муҳитни озода сақлаш халқимизга хос азалий қадрият. Яшаётган уйимиз, ишлаётган жойимиз, маҳалламиз, қишлоғимизни қанча озода тутсак, қут-барака ҳам шунга яраша бўлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЭНДИ ТАЪЛИМДА СОХТАЛИК БЎЛМАЙДИ

    ЭНДИ ТАЪЛИМДА СОХТАЛИК БЎЛМАЙДИ

    Касб-ҳунар коллежларида ўқитиш инновацион босқичга ўтмоқда

    Шу кунларда одамлар орасида «Коллежлар бутунлай ёпилармиш» деган миш-мишлар юрибди. Касб-ҳунар коллежлари фаолияти ҳақида яна турли гап-сўзлар қулоққа чалинмоқда. Хўш, бунга мутасаддилар нима дейди?  

    ✔ 16    🕔 15:21, 16.02.2018
  • ҲАЙДАЛГАН ТАЛАБАГА КРЕДИТ КЕРАКМИ?

    ҲАЙДАЛГАН ТАЛАБАГА КРЕДИТ КЕРАКМИ?

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан жавоб келди

    ✔ 17    🕔 15:20, 16.02.2018
  • ТОЗАЛИККА РИОЯДА ТЕСКАРИ АКСИОМА

    ТОЗАЛИККА РИОЯДА ТЕСКАРИ АКСИОМА

    Атроф-муҳитни озода сақлаш халқимизга хос азалий қадрият. Яшаётган уйимиз, ишлаётган жойимиз, маҳалламиз, қишлоғимизни қанча озода тутсак, қут-барака ҳам шунга яраша бўлади.

    ✔ 49    🕔 11:03, 09.02.2018
  • ТАЛАБАНИ ЎҚИШДАН «ЙИҚИТАЁТГАН» КИМ?

    ТАЛАБАНИ ЎҚИШДАН «ЙИҚИТАЁТГАН» КИМ?

    600 нафар йигит-қиз талабаликдан кетди. Сабаб... 

    Маҳалламиздаги бир йигит (исмини ёзишимизни истамади) олийгоҳга кириш учун йиллар давомида репетиторга қатнади.

    ✔ 509    🕔 14:44, 01.02.2018
  • ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЯНГИЛИГИ!

    ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЯНГИЛИГИ!

    Давлат дастури менга, оиламга, халқимга жуда катта имкониятларни ваъда қилмоқда

    Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

    ✔ 125    🕔 11:22, 26.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар