Даромад манбаи      Бош саҳифа

ХОРАЗМДА ҚОВУН САЙЛИ

Хоразмда ҳар йили август ойида бўладиган қовун сайли байрами бу йил бошқачароқ тарзда ўтди. Вилоят ҳокимлиги турли номинация ғолибларига эсдалик совғаларини топширди.

ХОРАЗМДА ҚОВУН САЙЛИ

Урганчнинг Амир Темур номидаги маданият ва истироҳат боғида эрталабдан қовун сайли, гуллар байрами, ёшлар билан ўзига хос учрашувлар ташкил этилди. Тадбирга етти ёшдан етмиш ёшгача бўлганлар ташриф буюрди. Вилоятнинг ҳар бир тумани учун ажратилган майдонларда фермерлар ўз хўжаликларида етиштирилган бир-биридан ширин қовунлари билан иштирок этди.

Воҳада «Гурвак — Хоразм қовунлари рамзи», деб аталган қовун сайлида аҳолига тортиқ қилинган полиз неъматларининг 60 фоизини — гурвак, қолган қисмини эса «Озғин», «Тўрлама», «Ширинпечак», «Қариқиз», «Оқноввот», «Сариқ қовун», «Гулоби» каби 20 га яқин қовун навлари ташкил этди. Бундан ташқари, кўргазмага тарвуз ва қовоқнинг ўндан зиёд навлари териб қўйилди.

Шунингдек, туманлар ўзлари етиштирган гул кўчатларини дид билан майдонларга ўтқазиб намойиш қилдилар. Айниқса, Хива тумани гулчилари тайёрлаган чертаклар шаҳарнинг қадим обидалари билан уйғунлашиб кетди. Ҳазорасп тумани чертагига гуллар орасидан ўтиб боришнинг ўзи кишига олам-олам завқ бағишлади.

 

Болтабой МАТҚУРБОНОВ




Ўхшаш мақолалар

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

🕔10:40, 14.06.2018 ✔31

Интенсив боғ қандай ерда унади?

Батафсил
Ширинлик ортидан келаётган даромад

Ширинлик ортидан келаётган даромад

🕔10:39, 14.06.2018 ✔32

Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

Батафсил
Томорқага такрорий экин

Томорқага такрорий экин

🕔10:39, 14.06.2018 ✔34

Кўп йиллик тажрибадан маълумки, суғориладиган томорқада такрорий экин сифатида картошка экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бунда ушбу экин навини тўғри танлаш ва экиш муддатлари муҳим аҳамиятга эга. Зеро, такрорий экин қўшимча даромад ҳам дегани.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Қаровсиз ердан боғ яратган боғбон

    Интенсив боғ қандай ерда унади?

    ✔ 31    🕔 10:40, 14.06.2018
  • Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ширинлик ортидан келаётган даромад

    Ҳаётда шундай инсонлар борки, бутун умрини, бор куч-ғайратини касбига бағишлайди. Меҳнати билан одамларга наф келтиради. Шаҳрисабзлик тадбиркор ­Насиба Жалолова ўн тўққиз йилдан буён ёшу кексага бирдек ёқадиган мазали қандолат маҳсулотлари тайёрлаб келади.

    ✔ 32    🕔 10:39, 14.06.2018
  • Томорқага такрорий экин

    Томорқага такрорий экин

    Кўп йиллик тажрибадан маълумки, суғориладиган томорқада такрорий экин сифатида картошка экиб, мўл ва сифатли ҳосил олиш мумкин. Бунда ушбу экин навини тўғри танлаш ва экиш муддатлари муҳим аҳамиятга эга. Зеро, такрорий экин қўшимча даромад ҳам дегани.

    ✔ 34    🕔 10:39, 14.06.2018
  • Картошка энди ҳавода тугади

    Картошка энди ҳавода тугади

    Наманганлик тадбиркор аэропоника усулида тупроқсиз маҳсулот етиштиришни бошлади.

    ✔ 99    🕔 13:51, 07.06.2018
  • Жўжа 42 кунда 2,5 килограмм

    Жўжа 42 кунда 2,5 килограмм

    Гўштдор жўжа  боқиш сирлари

    ✔ 92    🕔 13:50, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар