Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЛОЛАДАН 2,5 МИЛЛИОН СОФ ФОЙДА

Мамлакатимизда ишбилармон оилалар сони кенгаймоқда. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги ва бошқа қонун ҳужжатлари уларга кенг имконият яратиб, фаолиятини қонуний йўлга қўйишда, айниқса, қўл келмоқда.

ЛОЛАДАН 2,5 МИЛЛИОН СОФ ФОЙДА

«Қизиқиш ва иштиёқ бўлса бас, қийинчиликлар сезилмайди», деган гапни ўзи учун шиор қилган бекободлик ­Санобар Рўзиқулова беш йилдан бери бутун оиласи билан гул етиштириш билан шуғулланади. У ҳар йилги мавсумда Бекобод туманида жойлашган кўплаб ташкилотларга сальвия, петуния, бананза, вербена каби гулларни етказиб беради. Туманнинг янада обод ва кўркам бўлишига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркор опа билан суҳбатлашган одамнинг дили яйрайди. 

— Дастлаб, банкдан 9 миллион сўм кредит олдик, — дейди гулчи Санобар ­РЎЗИҚУЛОВА. — Ишни гул уруғларини олиб келиб, кўчат қилишдан бошладик.  Уруғнинг униб чиқиши ва ривожланиши учун қулай жой ҳамда шароит яратганимиздан сўнг енг шимариб ишга киришдик.  Натижа ёмон бўлмади. Тўрт ой давомида бу кўчатларни сотиб, фойда олдик. Кейин фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида шахсий томорқамиздаги 3 сотих ерни иссиқхонага айлантирдик. Гул навларини ҳам кўпайтириб бордик.

— Бу касбнинг ўзига яраша мураккабликлари бордир?

— Албатта. Гулни қачон экиш ва қанча вақт парваришлашни билиш жуда муҳим. Вақтида сув, минерал ўғит ҳамда ўсишини тезлаштирувчи дорилар берилса, гуллар бир текис очилади. Даромад ҳам шунга яраша бўлади.

— Сир бўлмаса, ўтган йили қанча даромад олдингиз?

— Биргина Бекобод тумани йўл хўжалигига 18 миллион сўмлик гул етказиб бердик. Албатта, бу йилги фойдамиз ҳам ундан кам бўлмади. Ҳозиргача 22 миллион сўмлик гулларни сўралган манзилларга етказиб бердик. Шунингдек, бу йил голланд лоласини ҳам экиб, март ойларида яхши фойда кўрдик.

— Сарфланган маблағ ўзини қанчалик оқлайди?

— Гулларга бор меҳрини бериб, парвариш қилинса, албатта, натижасини кўради. Масалан, лола уруғининг бир пакети 105 минг сўм. Ичида 300 дона уруғ бўлади. Бу ҳар уруғ 350 сўмдан, дегани. Уларнинг ҳар бири учун 1000 сўмдан тувак олсак, 300 минг сўм бўлади. Тайёр ўғитнинг килоси 400 сўмдан. 150 килограмми 60 минг сўм бўлади. Эрта баҳорда лоланинг бир донаси эса 10 минг сўмдан сотилади. Тахминан, 2,5 миллион сўм атрофида соф фойда қолади. Шунингдек, хона гуллари етиштиришни ҳам йўлга қўйганмиз. Бегония, фикус, пальма каби гулларга талаб катта. Бир килограмм пальма уруғи 700 минг сўм. Унинг учдан бир қисми экилган тақдирда 1000 дан зиёд ниҳол униб чиқади. Бу гулнинг майда кўчати 3-4 мингдан, йириги 35-40 мингдан сотилади. У ёғи эса — оддий арифметика.

— Шу касб билан оилавий шуғулланар экансиз. Айтинг-чи, гулчилик орқасидан нималарга эришдингиз?

— Аввало, рўзғоримиз бут, дастурхонимиз тўкин. Икки ўғлимизни уйлантирдик. Суннат тўйлари ўтказдик. Машина олдик.

— Шогирд олиб, уларга ҳам гулчиликни ўргатасизми ёки бу оилавий сирми?

— Гарчи шу касб билан оилавий шуғуллансак-да, гулларни экиб, парвариш қилишга улгурмаймиз. Айниқса, қиш ойлари иссиқхонада иш қайнайди. Шу сабаб  маҳалламиз қизларини ҳам ишга жалб қиламиз. Улар келиб ёрдам бериш баробарида, касб сирларини ҳам ўрганишади.

— Келажакдаги режалар...

— Келгуси йилга бир гектар ер майдони олиб, иссиқхонани кенгайтириш ниятидамиз. Нафақат гул, балки биогумус тайёрлаш билан ҳам шуғулланишни мўлжаллаяпмиз.

 

Ноилахон АҲАДОВА

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

🕔12:34, 23.11.2017 ✔3

Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

Батафсил
ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

🕔11:52, 16.11.2017 ✔29

Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

Батафсил
ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

🕔11:52, 16.11.2017 ✔27

Кўпчилик юртимиз шароитида арча тоғларда ўсади, деб ўйлайди. Аммо уни Мирзачўлнинг шўрхок ерларида ҳам экиб, кўпайтириш мумкин экан.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

    ✔ 3    🕔 12:34, 23.11.2017
  • ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

    ✔ 29    🕔 11:52, 16.11.2017
  • ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

    ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

    Кўпчилик юртимиз шароитида арча тоғларда ўсади, деб ўйлайди. Аммо уни Мирзачўлнинг шўрхок ерларида ҳам экиб, кўпайтириш мумкин экан.

    ✔ 27    🕔 11:52, 16.11.2017
  • ЯНГИ ТАЖРИБА САМАРАСИ

    ЯНГИ ТАЖРИБА САМАРАСИ

    Фарғона вилоятида асал­аричиликнинг тобора ривожланиб бориши ички бозорни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилмоқда ва тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 25    🕔 11:51, 16.11.2017
  • ТЎҚСОНБОСТИ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?

    ТЎҚСОНБОСТИ ҚАНДАЙ ЭКИЛАДИ?

    Юртимиз иқлими сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай. Суғориладиган майдонлардан самарали ва унумли фойдаланиш, ҳар бир қарич ердан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш имкони мавжуд. Фақат бундан оқилона фойдаланиш керак, холос. Ҳатто, кунлар салқинлаганда ҳам тўқсонбости экинлар экиш мумкин.

    ✔ 84    🕔 16:20, 09.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар