Оила хуржун      Бош саҳифа

ХОЛИС ХИЗМАТ

(Алижон иш устида. Аёл киради.)

АЁЛ: — Ассалому алайкум, иним, халақит бермадимми? Туш бўляпти, овқатланишга чиқмайсизми? Ишга жуда берилиб кетибсиз-ку. Ҳайкал қўйишармиди? Вақтида дам олинг-да! Бола-чақали одам бўлсангиз керак.

ХОЛИС ХИЗМАТ

АЛИ: — Келинг, опа, хизмат?

АЁЛ: — Мабодо, «Жиллет» аппарати керак эмасми? Импорт! Ўзим Франциядан олиб келганман. Атиги биттагина қолди!

АЛИ: — Раҳмат, опа, соқол олгичим бор.

АЁЛ: — Дўстларингиз учун олинг. Туғилган кунда совға қиласиз. Ноёб ва зарур нарса!

АЛИ: — Раҳмат. Мен ишлаяпман, халақит берманг.

АЁЛ: — Бемалол ишлайберинг. Хитойдан келган шарф бор. Фақат сиз учун! (кийдиради) Қаранг, ярашдими?.. Сиз учун тўқилган экан! Арзон! Сиз учун сувтекин! Олинг!

АЛИ: — Шарфим бор. Битта эмас, иккита!

АЁЛ: — Шарф ҳар йили янги бўлиши керак. Дўст-душман олдида янгисидан ўранг-да! Сизга жуда ярашди. Қора костюм билан кийсангиз, ўрнига тушар экан. Янги, модний қора кост­юм-тройка, шими ва жилети билан бор. Сизбоп! Кийсангиз, катта бизнесменларга ўхшаб кетасиз. Атайлаб, сиз учун олиб келганман. Хотинингиз кўрса, жуда хурсанд бўлади, олинг, арзон сотаман. Фақат сиз учун!

АЛИ: — Қора костюмим бор.

АЁЛ: — Мендаги жуда ҳам модний, современний, экспресс! Буни Ғўлжадан олиб келгунча, она сутим оғзимга келган. Ғўлжага Тайвандан келган! Асли Америкада катталар учун тикилган экан! Қаранг, матосининг номи ҳам «Президент». Ўзимизнинг ангор эчкимизнинг жунидан тўқилган. Олинг, кейин қидириб, ҳеч қаердан тополмайсиз. Раҳматни кейин айтасиз. Жуда ҳам сизбоп экан.

АЛИ: — Раҳмат, керакмас. Кўряпсиз, мен ишлаяпман.... Ахир бу ер бозор ёки ер ости йўлаги эмас-ку…

АЁЛ: — Бемалол, ишлайберинг, халақит бермайман. Ўзингизга керак бўлмаса, хотинингизга олинг. Модний сумка! Тимсоҳ терисидан ишланган. Англиядан олиб келинган. Тимсоҳлар Бразилияда овланган, терисига ишлов бериш Испанияда, тикилиши — Германияда бўлган. Англияга экспорт қилиб олиб келинган, у ерда мен сотиб олганман! Қаранг, хотинингиз бир умр сиздан миннатдор бўлади. Арзон, сув текин, олинг!

АЛИ: — Уф, ишлагани қўясизми ёки йўқми? Ҳеч нарса керакмас! Тушундингизми?

АЁЛ: — Секинроқ бақиринг. Ахир одамлар ишлашяпти... Мен сизга халақит бермаяпман, бемалол ишлайберинг. Сумка ёнига мана бу импорт атирни ҳам қўшсангиз, роса зўр бўлар эди-да. Париж — Париж-да!. Хотинингизнинг туғилган кунини ўйланг! Бунақа совғани унча-мунча одам... Оп қолинг, кейин хурсанд бўласиз. Фақат сиз учун!

АЛИ: — Тинч қўясизми ёки йўқми? Уф! Бўлди-да. Эрингизга оборинг!..

АЁЛ: — Эрим бўлса обораман-да... Эр ҳам чет элга қочиб кетган. Ёнига мана бу парикни қўшиб олсангиз, олам гулистон! Парик — Швейцариядан!

Бикини деган аёлларнинг пляж либоси ҳам бор, фақат сиз учун! Шуни ҳам олинг.

АЛИ: — Ҳеч нарса керакмас! Ҳеч нарса! Кетинг бу ердан! Бу ерга киришга сизга ким рухсат берди? Ишлагани қўясизми, йўқми?

АЁЛ: — Олмасангиз, олманг. Менга бақирманг! Менн... ишбилармонман! Бунинг устига аёл!.. Мана, кет десангиз, кетдим! Ортимдан ҳали қидириб, ялиниб юрасиз.

(Аёл кетади ва қайтиб киради)

АЁЛ: — Пулингиз бўлмаса, майли, топганингизда берарсиз, мен қарзга ҳам беравераман! Савоб учун! Бир жойдаги яқин одамлармиз.

АЛИ: — Кетинг тезроқ! Сизни хафа қилиб қўяман. Худо хайрингизни берсин..

АЁЛ: — Мана, кетдим.

(Аёл кетиб, яна қайтиб киради.)

АЁЛ: — Мабодо, импорт туфли керак бўлса... Ўзингизга мос!. Италиядан!

АЛИ: — Керакмас, тушундингизми, керакмас! Туфлим бор!

АЁЛ: — Мен сиз учун ҳаракат қил­япман. Яхшиликни билмас экансиз. Аҳволингизни кўриб, одам ачиниб кетади. Замонга қараб кийиниш керак-да. Туфлийизди аҳволини қаранг! Топиш-тутишингиз яхши бўлса керак. Мазза қилиб кийинг-да! Одамларга холис хизмат қиляпман. Мабодо, агар дўстларингизга бирор нарса зарур бўлса, холис хизмат, фақат сиз учун...

АЛИ: — Менга ҳам, дўстларимга ҳам ҳеч нарса керакмас! Эшикни ёпинг.

(Ниҳоят, аёл кетади. Али ўзига кела бошлайди. Бир неча дақиқадан сўнг эшик яна аста очилиб, аёлнинг боши кўринади)

АЁЛ: — Импорт паста керакмасми? Шампун, атир совун, лак, крем, туш!

АЛИ: — Ке-рак-мас... Вой, юрагим!

АЁЛ: — Сизга нима бўлди? Ёш йигит бўлсангиз, ундай эмас-да. Кўзингизни очинг, одамни қўрқитиб юбордингиз-ку (сув сепиб, ўзига келтиради). Яхши ҳам мен шу ерда эканман. Бўлмаса, нима бўларди?. Феълни кенг қилинг, ука, ҳали оила­нгизга кераксиз. Сизбоп пижама бор, Ҳиндистондан, шуни олиб қолинг. Арзон, қулай, бежирим, импорт!

(Али яна юрагини ушлайди, иш столига секин бош қўяди) Яхши, тоза мол! Атиги юз минг сўм! Фақат сиз учун! Мана, пижама, шарф, туфли, французча набор ассорти атир-упаларни қутиси билан столингизга қўйиб кетяпман, пулини маош олган кунингиз берарсиз!

Анвар ТОЖИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Хаёл ва аёл

Хаёл ва аёл

🕔10:31, 14.06.2018 ✔38

У берилиб ёзаётганди. Ҳикоянинг бош қаҳрамони бўлмиш аёл покиза, серғайрат, одобли, гўзал, оқила, хуллас, фаришта эди.

Батафсил
Тирик жон

Тирик жон

🕔10:30, 14.06.2018 ✔32

У стол тортмасидаги қоғозлар орасида бир вақтлар ёзган, сўнг оққа кўчириб талайгина газета таҳририятларига кўрсата-кўрсата қайтариб олганча унутилиб кетган қўлёзмаларини топиб олди.

Батафсил
ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

🕔18:05, 24.05.2018 ✔75

(Табассум Шоший ҳангомаларидан)

Табассум Шоший янги узатган қизининг ҳайитига атиги тўртта тоғора  юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Хаёл ва аёл

    Хаёл ва аёл

    У берилиб ёзаётганди. Ҳикоянинг бош қаҳрамони бўлмиш аёл покиза, серғайрат, одобли, гўзал, оқила, хуллас, фаришта эди.

    ✔ 38    🕔 10:31, 14.06.2018
  • Тирик жон

    Тирик жон

    У стол тортмасидаги қоғозлар орасида бир вақтлар ёзган, сўнг оққа кўчириб талайгина газета таҳририятларига кўрсата-кўрсата қайтариб олганча унутилиб кетган қўлёзмаларини топиб олди.

    ✔ 32    🕔 10:30, 14.06.2018
  • ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

    ТЎРТИНЧИ ТОҒОРА

    (Табассум Шоший ҳангомаларидан)

    Табассум Шоший янги узатган қизининг ҳайитига атиги тўртта тоғора  юборди.

    ✔ 75    🕔 18:05, 24.05.2018
  • МАТБУОТГА ИШОНИБ БЎЛАДИМИ?

    МАТБУОТГА ИШОНИБ БЎЛАДИМИ?

    Николай САМОХИН

    (таҳририятга мактуб)

    Ҳурматли таҳририят!

    Сизга Фёдор Лазаревич мурожаат қилмоқда. Ўтган шанба куни газетангизда тиббиёт фанлари доктори нинг (унинг фамилиясини эслай олмайман) «Соғлиғингиз оёқлари­нгиздадир» сарлавҳали мақоласини эълон қилдингиз ва бу менинг сабр косам тўлишига сабаб бўлди.

    ✔ 108    🕔 19:15, 10.05.2018
  • РАҚОБАТ

    РАҚОБАТ

    Бизнинг хотин билан рақобатимизнинг тарихи узун. Иккаламизнинг ўртамиздаги бу кураш мактабдаёқ бошланган.

    ✔ 140    🕔 16:51, 26.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар