Саломатлик ва гўзаллик      Бош саҳифа

ГАЙМОРИТ ВА ТУМОВНИНГ ФАРҚИ

Қаттиқ тумов бўлганман. Сира тузалмаяпти. Шифокор гайморит деб ташхис қўйди. Ўзим эса тумов деб тусмоллаяпман. Гайморит қандай юзага келади? Ундан тез қутулиш йўли борми?

Моҳларой НИШОНОВА,

Наманган вилояти

ГАЙМОРИТ ВА ТУМОВНИНГ ФАРҚИ

— Гайморит бурун атрофи ғалвирсимон бўшлиғи яллиғланиши бўлиб, ўткир ринит, яъни шамоллаш асорати ҳисобланади, — дейди пойтахтимизнинг 23-оилавий поликлиникаси лор-шифокори Баҳодир ­РАСУЛОВ. — У кўпинча эътиборсизлик натижасида оддий шамоллашнинг зўрайиши оқибатида келиб чиқади. Кўпчилик эрталаб мактаб, институт, ишга кетиш олдидан бошини ювади ва нам соч билан кўчага чиқади. Бу ҳам ўз навбатида гайморит ва бош соҳасидаги бошқа жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Умуман, гайморит тез-тез шамоллайдиган кишилар орасида кўп учрайди. Бурун суяги қийшиқроқ кишиларда ё томоқ ва қулоқ соҳасида сурункали шамоллаш бўлганда ҳам гайморитга чалиниш ҳолатлари учрайди. Бош, пешона ҳамда бурун атрофида оғриқ, буруннинг битиши, бурундан йирингли шилимшиқ ажралмаларнинг келиши, ҳолсизлик — гайморитнинг дастлабки белгиларидир. Доимий тумов таъсирида нафас олиш қийинлашади, тиш оғриши ҳам мумкин. Бемор энгашганда, акса урганда, йўталганда юқори жағ соҳасидаги оғриқ янада кучаяди. Бурни битиб, нафас олиши қийинлашади, димоғида гапиради, вақтинчалик ҳид ва таъм билиш сезгиси пасаяди. Бурундан рангсиз ёки сарғиш (баъзан яшил) йирингли, ўзидан нохуш ҳид тарқатувчи, шилимшиқ модда ажралади. Агар шу ҳолатлар кузатилганидан кейин ҳам муолажалар бошланмаса, кўнгил айниши, тана ҳароратининг кўтарилиши пайдо бўлади. Баъзида оддий тумов деб, антибиотиклар қабул қила бошлаймиз, аммо бу ёрдам бермайди. Бу ҳам сизда гайморит бошланганини билдириши мумкин. Касалликда оғриқ аста-секин бошланади, айниқса, аксирганда ва йўталганда оғриқ кучаяди. Кечга бориб ўрта бурун йўлида шилимшиқ йирингли ажралмалар, бурун ўрта чиғаноғи олдида шиш, шиллиқ парда яллиғланиши безовта қилади.

Гайморитнинг тумовдан фарқи шундаки, оддий тумовда ҳам худди гайморитдаги каби бурун битади, бурундан сув оқади, аммо суюқ, кўкимтир ажралма келади. Гайморитда эса бурун битиши баробарида қон аралаш йирингли суюқлик келади. Бош, пешона, бурун, кўз атрофида кучли оғриқ пайдо бўлади. Гайморитни бошланғич даврда 7-8 кун ичида даволаш мумкин. Бироқ борди-ю, касаллик бошланганидан кейин анча вақт ўтса, даволаниш узоқ муддатни талаб этади.

Ҳар икки ҳолатда ҳам бемор шифокор назоратида бўлиши лозим. Касаллик юзасидан ўз вақтида шифокорга мурожаат қилмаслик ёки уни охиригача даволамаслик гайморитни зўрайтиради ва бошқа асоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабабли бурун соҳасида бирор муаммони сезган киши, албатта, лор-шифокор ҳузурига бориши лозим. Бундан ташқари, нам соч билан кўчага чиқмаслик, чўмилгандан сўнг енгил уст-бош киймаслик, оёқни иссиқ тутиш, шамоллашни охиригача даволаш зарур.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ГЕПАТИТ — ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

ГЕПАТИТ — ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

🕔12:28, 23.11.2017 ✔11

— Яқинда қизим сариқ касаллигига чалинди. Лекин шифокорларга унинг қайси тури эканини аниқлаш қийин кечди. Гепатитнинг турини унинг асорати ва белгиларига қараб билса бўладими?

Лола ИБРАГИМОВА,

Тошкент шаҳри

Батафсил
АСАБНИ ШИКАСТЛОВЧИ ТОВУШЛАР

АСАБНИ ШИКАСТЛОВЧИ ТОВУШЛАР

🕔12:28, 23.11.2017 ✔6

Табиатда шундай товушлар борки, эшитганда киши ғашига тегиб, асаб тизимини издан чиқаради. Айримлар бунга тоқат қилолмай, тажанглашиб, жанжаллашиш даражасига ҳам боради. Масалан, қурилишга яқин яшайдиганлар эрта-ю кеч жиғибийрон бўлиб юради. Кран, темир ускуналарнинг ишқаланишидан чиқаётган ёқимсиз товуш кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундай мисолларни кўплаб учратиш мумкин.

Батафсил
МЕВАЛИ НИҚОБЛАР

МЕВАЛИ НИҚОБЛАР

🕔12:27, 23.11.2017 ✔9

Мевалардан тайёрланган ниқоблар глюкоза, турли витамин ва минерал моддаларга бой бўлиб, юзни тозалаш ва озиқлантириш  хусусиятига эга. Єуйида ушбу ниқобларнинг айримларини тайёрлаш усуллари билан танишишингиз мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ГЕПАТИТ — ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

    ГЕПАТИТ — ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

    — Яқинда қизим сариқ касаллигига чалинди. Лекин шифокорларга унинг қайси тури эканини аниқлаш қийин кечди. Гепатитнинг турини унинг асорати ва белгиларига қараб билса бўладими?

    Лола ИБРАГИМОВА,

    Тошкент шаҳри

    ✔ 11    🕔 12:28, 23.11.2017
  • АСАБНИ ШИКАСТЛОВЧИ ТОВУШЛАР

    АСАБНИ ШИКАСТЛОВЧИ ТОВУШЛАР

    Табиатда шундай товушлар борки, эшитганда киши ғашига тегиб, асаб тизимини издан чиқаради. Айримлар бунга тоқат қилолмай, тажанглашиб, жанжаллашиш даражасига ҳам боради. Масалан, қурилишга яқин яшайдиганлар эрта-ю кеч жиғибийрон бўлиб юради. Кран, темир ускуналарнинг ишқаланишидан чиқаётган ёқимсиз товуш кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундай мисолларни кўплаб учратиш мумкин.

    ✔ 6    🕔 12:28, 23.11.2017
  • МЕВАЛИ НИҚОБЛАР

    МЕВАЛИ НИҚОБЛАР

    Мевалардан тайёрланган ниқоблар глюкоза, турли витамин ва минерал моддаларга бой бўлиб, юзни тозалаш ва озиқлантириш  хусусиятига эга. Єуйида ушбу ниқобларнинг айримларини тайёрлаш усуллари билан танишишингиз мумкин.

    ✔ 9    🕔 12:27, 23.11.2017
  • ҚАД-ҚОМАТ БУКИЛИШИ

    ҚАД-ҚОМАТ БУКИЛИШИ

    сколиозга сабаб бўлади

    Қоматнинг тик ва чиройли бўлиши нафақат ташқи гўзаллик, балки ички аъзоларнинг меъёрий фаолият юритишида ҳам катта аҳамиятга эга. Бунинг учун эса, болани кичик ёшданоқ қаддини тўғри тутишга ўргатиш зарур. Озгина эътиборсизлик ҳам жиддий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Сколиоз ҳам шундай хасталиклардан бири.

    ✔ 53    🕔 11:46, 16.11.2017
  • СОЧ ТЎКИЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ...

    СОЧ ТЎКИЛМАСИН, ДЕСАНГИЗ...

    Соч тўкилиши кўпчиликни ташвишга соладиган муаммо. Мутахассислар фикрича, бунга B витамини, темир моддаси ва айрим аминокислоталар етишмаслиги сабаб бўлади. Бу витаминлар, асосан, картошка, помидор, лавлаги, сабзи ва дуккакли ўсимликларда кўп бўлади. Ушбу маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилишнинг фойдаси катта. Шу билан бирга, соч тўкилишининг олдини олиш ва мустаҳкамлашда турли ниқоблардан фойдаланиш тавсия этилади.

    ✔ 54    🕔 11:46, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар