Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МАЪНАВИЙ ЗИЙНАТ

Китоб — инсоннинг дўсти. Бу синовдан ўтган ҳақиқат. Уни варақлар экансиз, хулоса чиқаришга ўрганасиз, тафаккури­нгиз бойиб боради, муҳими, келажакда дуч келишингиз мумкин бўлган ҳаётий вазиятларда ўзингизни қандай тутишга ўрганасиз.

МАЪНАВИЙ ЗИЙНАТ

Кўп китоб ўқиган, илм йўлида изланган инсон қинғир йўлга юрмайди. Яхшини ёмондан фарқлайди. Чунки китобгина бизни алдамайди, кўзимизга ҳақиқатни кўрсата олади. Ва энг асосийси, тўғри йўлга бошлайди.

Китобхонлик азалдан Шарқ халқларида улуғланган. Энг қимматли совға сифатида зебу зийнатлар эмас, китоблар тортиқ қилингани ҳам шундан нишона. Бугунги кунда ҳам китобхонликни тарғиб қилишга мамлакатимиз миқёсида эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши айни халқимиз дилидаги иш бўлди.

Ҳозирги ёшлар китобга ошноликдан кўра компьютер, телефонни кўпроқ хуш кўради. Бу ҳам бир замона зайлидир, эҳтимол. Чунки гўё қийналиб китоб варақлаб ўтиргандан кўра, битта тугмачани босиб, исталган янгиликдан хабардор бўлган осонроқ-да. Бироқ... Улардан ҳеч бири китобнинг ўрнини ҳеч қачон босолмайди. Бирон асар асосида суратга олинган фильмни томоша қилсангиз, ундан китобни ўқиганчалик завқ-шавқ, ҳузур топа олмайсиз. Чунки муаллифнинг дилидаги гапларни режиссёру актёрлар қанчалик англамасин, ўз тасаввури, иқтидори ва имкониятидан келиб чиқиб ёндашади. Сиз ўқиган китобда эса тасвирлар бошқача акс этган бўлиши мумкин. Фильм қанчалик маҳорат билан суратга олинган бўлмасин, мутолаа таъсирини, жозибасини бера олмайди.

Шу боис бугунги кунда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, мутолаа маданиятини юксалтириш муҳим аҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармойиши айни шу жиҳати билан янада аҳамиятлидир.

Китоб, китобхонлик ҳақида сўз юритганда бир мулоҳаза менга тинчлик бермайди: қани эди, китобларнинг ҳам рекламаси йўлга қўйилса... Ўзингиз ўйланг-а, ҳатто автобусларнинг биқинида, бекатларда, борингки, ҳамма ёқда рекламалар бериб борилмоқда. Уларда маълум бир товарни сотиб олишга, муайян хизматлардан фойдаланишга таклиф этилади. Лекин шу кунгача ҳеч бир ерда китоб ўқишга чорловчи рекламани учратмадим. Бирон китобнинг моҳияти ҳақида кичик аннотацияларни топиш амримаҳол. Шу сабабли янги китоблар реклама қилиб борилса, одамларнинг кўзи ўрганади, ўқишга, мутолаага рағбат кучаяди.

Назаримда, китоб дўконларининг сонини ҳам ошириш мақсадга мувофиқ. Тўғри, пойтахтимизда барча талабларга жавоб берадиган замонавий китоб дўконлари фаолият юритмоқда. Уларга кирсангиз, ҳавасингиз келади. Сотувчилар хушмуомала, ёрдамга доим шай. Ана шундай дўконлар вилоятлар миқёсида, энг чекка ҳудудларда ҳам кўпайтирилса, қандай яхши. Ахир инсоннинг китобдан бўлак маънавий зийнати йўқ дунёда...

 Гўзал САЛИМОВА,

Тошкент ислом университети талабаси




Ўхшаш мақолалар

АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

🕔12:31, 23.11.2017 ✔10

Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.

Батафсил
МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

🕔12:31, 23.11.2017 ✔5

Мусаввирлик ва ёзувчилик бир-бирига яқин ижод тури, чунки икковида ҳам ижодкор ботини яширин. Улардаги яқинлик шундаки, бир-бирини тўлдириб туради. Ёзув беролмаган тасвирни мўйқалам жонлантирса, мўйқаламнинг кучи етмаган нуқталар сўз орқали ёритилади.

Батафсил
МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

🕔11:50, 16.11.2017 ✔55

Қизим туғилганидан бошлаб, қаерда болаларбоп, қизиқарли китоб кўрсам, харид қилишга одатландим. Унга ухлашдан олдин эртак китоблар ўқиб берардим. Қизим бир куни ўша китоблардан бирини ушлаб йиғлаб турарди... Ундан сабабини сўраганимда, «Шу-у-унча китобим бору, нега мен ҳалиям ўқишни билмайман?..», деганди. Ўшанда ҳаяжон ва қувончдан йиғлаб юборгандим...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

    АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

    Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.

    ✔ 10    🕔 12:31, 23.11.2017
  • МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

    МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

    Мусаввирлик ва ёзувчилик бир-бирига яқин ижод тури, чунки икковида ҳам ижодкор ботини яширин. Улардаги яқинлик шундаки, бир-бирини тўлдириб туради. Ёзув беролмаган тасвирни мўйқалам жонлантирса, мўйқаламнинг кучи етмаган нуқталар сўз орқали ёритилади.

    ✔ 5    🕔 12:31, 23.11.2017
  • МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

    МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

    Қизим туғилганидан бошлаб, қаерда болаларбоп, қизиқарли китоб кўрсам, харид қилишга одатландим. Унга ухлашдан олдин эртак китоблар ўқиб берардим. Қизим бир куни ўша китоблардан бирини ушлаб йиғлаб турарди... Ундан сабабини сўраганимда, «Шу-у-унча китобим бору, нега мен ҳалиям ўқишни билмайман?..», деганди. Ўшанда ҳаяжон ва қувончдан йиғлаб юборгандим...

    ✔ 55    🕔 11:50, 16.11.2017
  • ЎҚИМАГАНЛАРНИ  ТАРБИЯЛАНГАН ҲИСОБЛАБ  БЎЛАДИМИ?

    ЎҚИМАГАНЛАРНИ  ТАРБИЯЛАНГАН ҲИСОБЛАБ  БЎЛАДИМИ?

    Кейинги йилларда кутилмаган даражада кўп китоб нашр этилаётгани кишини чексиз қувонтиради. Ўқувчиси борки, китоб чиқариляпти-да. Нашр сифати ҳам муттасил яхшиланиб, замон талабларига мослашиб боряпти. Аммо мазмун-чи? Умрида китоб ёзишни тушида ҳам кўрмаган баъзи бировлар «китоб ёзиш касаллиги»га мубтало бўлаётгани яхши эмас. Китобни ким ёзса – ёзсин, лекин нашриётлар умумий бир профессионал даражани қаттиқ туриб талаб қилиши керак-ку.

    ✔ 71    🕔 16:16, 09.11.2017
  • КЎНГЛИМНИ ЁРИТГАН КИТОБ

    КЎНГЛИМНИ ЁРИТГАН КИТОБ

    Бир куни турмуш ўртоғим уйга Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобини олиб келдилар. Бошидан охиригача ўқимасам-да, шунчаки бир варақлаб кўрмоқчи бўлдим. Лекин илк бетдан кейин кейингисини ва яна кейингисини беихтиёр ўқийвердим, ўқийвердим...

    ✔ 100    🕔 17:51, 02.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар