Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ДАРВОЗАСИ ЁПИЛМАЙДИГАН УЙ

Шайхонтоҳур туманидаги «Камолон дарвоза» маҳалласида бир хонадон бор. Оқолтин 1-тор кўчасидаги 30-уй. Унинг дарвозаси умуман ёпилмайди. Кунига олтмиш одам кириб-чиқади. «Меҳмондўст инсонлар экан», дейсизми? Тўғри, улар меҳмондўст. Бироқ юқоридаги рақам келиб-кетувчи меҳмонларнинг эмас, балки уйда яшовчиларнинг сони. Чиндан ҳам, ушбу хонадонда олтмишдан зиёд жон аҳил ва иноқ истиқомат қилмоқда.

ДАРВОЗАСИ ЁПИЛМАЙДИГАН УЙ

Ҳайҳотдай ҳовлига икки овсин сиғмай қолгани ҳақидаги гапларни кўп эшитганмиз, шу каби нохуш ҳолатларга ўзимиз ҳам гувоҳ бўлганмиз. Бора-бора бундай гапларга қулоғимиз ҳам ўрганиб қолди.

— Эллик йилдан бери улар билан қўшнимиз, — дейди хонадон қўшниси Шокир СУЛАЙМОНОВ. — Кўп рўзғорларни кўрганмиз. Уларда икки ўғил ёки икки келин жой талашиб ҳар хил машмашалар қилганига гувоҳ бўламиз. Мана шундай оилаларга, «Юринглар, сизларга бир хонадонни кўрсатаман, уларни кўриб, зора, ўзингизга хулоса чиқарсангиз», деган вақтларим ҳам бўлган. Бу хонадонда ЎН УЧ келин истиқомат қилади. Бирортаси ҳаётидан, уйидан, яшаш шароитидан нолиган эмас. Аҳиллиги эса — сабр-қаноатда. Уларни кўриб ҳавас қиласан киши.

Шу пайтга қадар бир томнинг остида олтмишдан зиёд жон яшаб, ҳали бирор марта маҳалла, қўшниларга арз қилмагани таҳсинга лойиқ. Қани эди улардан барча ўрнак олса.

Оиласидан кўнгли тўқ хонадон соҳибларидан бундай аҳиллик замирида нима борлигини сўрадик.

Рустам АБДУЖАЛИЛОВ:

— Шу хонадонда туғилиб-улғайдик. Уйланиб, фарзандли, набирали бўлдик. Бу аҳиллик замирида аёл кишининг ўрни беқиёс, деб биламан. Агар аёл киши ғалаён қилаверса, эр буни бир, икки, борингки уч марта ёпиқ қозон қилиб қолдириши мумкин. Лекин бир кун келиб... «портлаши» аниқ. Шунинг учун ҳам бунда аёл катта аҳамиятга эга. Келинларимиз ҳаммаси ақлли, иболи, диёнатли. Бир-бири билан овсин эмас, опа-сингил. Барчаси ўз ҳаётидан мамнун.

«Келинлар қўзғолони» фильмида етти келинни жамлаган қайнона барчани ҳайратга солади. Бироқ бу хонадонда ўн уч келин истиқомат қилмоқда. Аммо улар ичида Нигораси йўқ. Барчаси ўз ҳаётидан, шу оилага келин бўлиб тушганидан мамнун. Қайнонасини ўз онаси, қайнотасини ўз отасидек кўради ва уларнинг дуосини олиб, хизматини қилади. «Бу ишни у қилсин», «бу иш меники эмас» каби сансалорлик йўқ. Керак бўлса, овсинлар бир-бирининг айбини беркитади. Кичик келинлардан бири Сабоҳат Абдужалилова: «Оилалар ўртасида жанжал чиқиб, ҳаёти бузилиб кетишига уй-жой сабаб бўлиши керак эмас. Аввало, ўртада мустаҳкам меҳр ва ишонч бўлса, у ҳар қандай тўсиқни енгиб ўта олади», дейди. Ҳа, чиндан ҳам келинларга оқибат қайноналаридан мерос бўлиб ўтяпти, десак муболаға бўлмас.

Битта ҳовлида яшаб, шароитидан нолимай келган меҳнатсевар уй эгаларининг ҳам елкасига шамол тегди. Президентимиз шарофати билан кўп оилалар ўз уйига эга бўляпти. Барча шарт-шароитларга эга, нархи арзон, янги қурилган хонадонларнинг халқимизга топширилиши, албатта, қувонарли ҳол.

Яқинда бу оила ҳам ана шундай бахтли оилалар қаторига қўшилади. Янги ватанга эга бўлишини эшитган хонадон вакилларининг кўзларида қувонч. Лекин хўрсиниб ҳам қўйишди. Йиллар давомида аҳил яшаб, яхши-ёмон кунини баҳам кўрган бу инсонлар бир-биридан йироқлашишни тасаввур ҳам қилишолмайди...

Муяссар ФАТҲУЛЛАЕВА,

«Камолон дарвоза» маҳалласи маслаҳатчиси:

— Абдужалиловлар оиласи ҳақида фақат яхши фикрлар айта оламан. Уларни маҳаллада барчага ўрнак қилиб кўрсатамиз. Шароитлари гарчи бугунги замон талабларига жавоб бермаса-да, улар бундан сира нолимаган. Хонадонда барча шароит бўла туриб, дийдиё қилган келинлар билан бу оила келинларини беихтиёр таққослайман ва уларнинг аҳиллигига, сабрига кўз тегмасин, дейман.

«Аҳил оила — бахтли, ноаҳил оила — вақтли», деб бекор айтмаган доно халқимиз. Юзидан нур ёғилиб турган бу инсонларнинг мана шундай аҳиллигига нима сабаб экан, деган ўй беихтиёр барчанинг кўнглидан ўтиши табиий. Бундай хонадон дастурхонида барака бўлади. Ишга отланган эрнинг хотиржам ишлай олишида уйидаги ҳаловатнинг ўрни беқиёс.

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

🕔12:00, 21.09.2017 ✔16

Оилани ёки бунёд ёки барбод қилади

Бугунги кунда, айниқса, ёш оилаларда учраётган келишмовчиликлар, зиддиятларнинг сабаблари кўп, албатта. Аммо ёшларни оилавий турмушга тайёрлашда йўл қўйилаётган хатолар уларнинг энг каттаси эканини унутмайлик.

Батафсил
ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

🕔12:00, 21.09.2017 ✔27

Яқин дугонамнинг тўйига таклифнома олдим. У шу қадар чиройли эдики... Нархи ҳам шунга яраша экани аниқ. Ўйлаб қолдим, бир кунга хизмат қилувчи қоҚоз. Фақат бир марта ишлатамиз ва кейин чиқитга айланади. Бунинг учун шунча пул сарфлаш шартмикан? Оддийроқ қоҚозда ортиқча жимжималарсиз ҳам таклифнома чиқарса бўлади-ку!

Батафсил
ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

🕔13:56, 14.09.2017 ✔47

Эркаклар қандай аёлларни кўпроқ ҳурмат қилади?

Кўпинча эркаклар тўғрисида гапирилганда уларнинг дийдаси қаттиқ, унча-мунчага эриб кетавермайдиган, ҳиссиётлардан-да кўра, ақл билан иш олиб борадиган хислатларига тўхталамиз. Бироқ унутмаслик керакки, улар ҳам инжа туйғулар эгасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

    БИР ОҒИЗ СЎЗ КУЧИ

    Оилани ёки бунёд ёки барбод қилади

    Бугунги кунда, айниқса, ёш оилаларда учраётган келишмовчиликлар, зиддиятларнинг сабаблари кўп, албатта. Аммо ёшларни оилавий турмушга тайёрлашда йўл қўйилаётган хатолар уларнинг энг каттаси эканини унутмайлик.

    ✔ 16    🕔 12:00, 21.09.2017
  • ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    ТЎҚЛИККА ШЎХЛИКМИ БУ?

    Яқин дугонамнинг тўйига таклифнома олдим. У шу қадар чиройли эдики... Нархи ҳам шунга яраша экани аниқ. Ўйлаб қолдим, бир кунга хизмат қилувчи қоҚоз. Фақат бир марта ишлатамиз ва кейин чиқитга айланади. Бунинг учун шунча пул сарфлаш шартмикан? Оддийроқ қоҚозда ортиқча жимжималарсиз ҳам таклифнома чиқарса бўлади-ку!

    ✔ 27    🕔 12:00, 21.09.2017
  • ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

    ЙИГИТ КЎНГЛИДАГИ НАФОСАТ

    Эркаклар қандай аёлларни кўпроқ ҳурмат қилади?

    Кўпинча эркаклар тўғрисида гапирилганда уларнинг дийдаси қаттиқ, унча-мунчага эриб кетавермайдиган, ҳиссиётлардан-да кўра, ақл билан иш олиб борадиган хислатларига тўхталамиз. Бироқ унутмаслик керакки, улар ҳам инжа туйғулар эгасидир.

    ✔ 47    🕔 13:56, 14.09.2017
  • ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Лабзак мавзесида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида тўрт жиноят иши кўриб чиқилди.

    ✔ 44    🕔 13:55, 14.09.2017
  • ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    ЕНГИЛ ЖАЗО ОҒИРИГА АЙЛАНТИРИЛДИ, НЕГА?

    Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Лабзак мавзесида бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида тўрт жиноят иши кўриб чиқилди.

    ✔ 39    🕔 13:55, 14.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар