Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ЎЗБЕКИСТОН — ЭНГ ОСОЙИШТА ДИЁР

Юртимиз меҳмонларининг таассуротлари қандай?

Тошкент метрополитенига тушсам, ҳар гал тўда-тўда бўлиб юрган хорижлик сайёҳларга дуч келаман. Умуман, юртимизнинг барча диққатга сазовор жойларида атрофга ҳайрат билан қараётган, ҳар қадамини суратга муҳрлашга интилаётган сайёҳлар кўп учрайди.

ЎЗБЕКИСТОН — ЭНГ ОСОЙИШТА ДИЁР

Мамлакатимизга ҳар йили миллионлаб сайёҳ ташриф буюради. Уларни бой тарихимиз, маданиятимиз, урф-одатларимиз оҳанрабодек ўзига тортади. Чет элликларнинг Ўзбекистонни танлашига ундайдиган яна бир асосий сабаб —  мамлакатимизда тинчлик-осойишталик ҳукмрон. Сайёҳга эса юрт кезиш учун, биринчи навбатда, хавфсиз жой муҳим. 
Ана шундай сайёҳларнинг айримларидан интервью олиб, уларнинг юртимиз ҳақидаги таассуротлари билан қизиқдик. 
Томио ОТОВА, Япония:
— Ўзбекистон ўзининг мўъжизакор, муҳташам бинолари, лаззатли таомлари билан мени ўзига ром этди. Бухорога борганимда бутунлай ўзга оламга тушиб қолгандек сездим ўзимни. Ўзгача услубдаги бинолар, гўзал нақшлар, бетакрор архитектура — бу сизнинг буюк тарихингиз нишонасидир. Халқингиз ниҳоятда меҳмондўст экан. Бунчалик очиқчеҳра одамларни бошқа жойда учратмаганман. Энг муҳими, Ўзбекистон хавфсиз, осойишта давлатлардан бири. Кечаси ҳам хотиржам юраверади киши.   
Абҳай КМСАЛ, Ҳиндистон:
— Ўзбекистон — тўрт фасли тугал жаннатмакон диёр. Об-ҳавоси жуда ёқимли. Келаси сафар бу ўлкага оилам билан келиб, дам олиб кетишни ният қилдим. Менга сизнинг миллий либосларингиз жуда ёқди. Турмуш ўртоғимга дўппи, чопон, адрас матосидан кўйлак ва ўзбек миллий тақинчоқларидан сотиб олдим. Қизимга эса нақшинкор ишланган атторлик қутичаси харид қилдим. 
Хуан КАРЛОС, Испания:
— Ўзбекистон тарихи билан жуда яхши танишман. Уни буюк даҳолар, саркардалар ва полвонлар юрти деб атасам, муболаға бўлмайди. Юртингизни айланиб, унинг ниҳоятда буюк ўтмиши борлигини ўз кўзим билан кўрдим. 
Бугун Ўзбекистонни ривожланган давлатлар қаторида кўриб турибман. У шу тарзда равнақ топишда давом этса, буюк тарихи билан уйғунлик касб этиб, жаҳон майдонидаги нуфузи янада ортади.   
Изабел РЕДОНДО, Мексика:
— Ўзбекистонга келганимга бугун ўн беш кун бўлди. Самарқанд, Хива, Бухоро ва Тошкентда бўлдим. Тарихий биноларгина эмас, оддий идишлардан тортиб, либослар, сумка-ю тақинчоқлар, ҳатто, метро бекатлари ҳам буюк санъат асарига айлантирилганига гувоҳ бўлиб турибман. Халқингизнинг ижодкорлиги, бой тасаввуридан ҳайратдаман. 
Алиса МАРТИНЕЗ, Германия:   
— Ўзбекистонга келганимда мени ҳайратга солган ҳолат болалар бўлди. Улар бегона одамдан ҳайиқмас экан. Бир болани қўлимга олиб кўтарганимда у менга табассум қилиб, немисчалаб саломлашди. Лол қолдим. Йигирмага яқин давлатда бўлиб, ҳали бундай ҳолатни кузатмагандим. Бундан ташқари, миллий таомларингиз ниҳоятда лаззатли. Айниқса, палов ва норин. Тотиб кўриш учун яна Ўзбекистонга келишга тайёрман.

«Оила даврасида» мухбири
Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА
ёзиб олди




Ўхшаш мақолалар

ОДАМГАРЧИЛИК

ОДАМГАРЧИЛИК

🕔10:53, 09.02.2018 ✔48

(«Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

Батафсил
ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

🕔10:52, 09.02.2018 ✔41

Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

Батафсил
16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

🕔14:37, 01.02.2018 ✔78

Ажримларга барҳам бериш идораси маҳалланинг иккинчи номига айланиши керак

«Туну кун хаёлимда фақат бир фикр: қани энди, ота-онам, оиламиз бирга яшасак. Уйда ҳам, ўқишда ҳам шуни ўйлаб тинчим йўқ. Тенгдошларим янги русумдаги телефон олишни, олийгоҳга киришни орзу қилишади. Мен эса дадамни жуда соғиндим. Олти ойдан буён биз билан бирга эмас...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОДАМГАРЧИЛИК

    ОДАМГАРЧИЛИК

    («Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

    Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

    ✔ 48    🕔 10:53, 09.02.2018
  • ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

    ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

    Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

    ✔ 41    🕔 10:52, 09.02.2018
  • 16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

    16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

    Ажримларга барҳам бериш идораси маҳалланинг иккинчи номига айланиши керак

    «Туну кун хаёлимда фақат бир фикр: қани энди, ота-онам, оиламиз бирга яшасак. Уйда ҳам, ўқишда ҳам шуни ўйлаб тинчим йўқ. Тенгдошларим янги русумдаги телефон олишни, олийгоҳга киришни орзу қилишади. Мен эса дадамни жуда соғиндим. Олти ойдан буён биз билан бирга эмас...»

    ✔ 78    🕔 14:37, 01.02.2018
  • АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

    ✔ 131    🕔 12:11, 11.01.2018
  • КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    «Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»

    (Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи  исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)

    ✔ 123    🕔 12:11, 11.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар