Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«ТЎҚСОНДАН  ОШДИМ,  АММО  УМРИМНИНГ ГУЛЛАГАН  ДАВРИНИ  ЯШАЯПМАН»

Боғингизда олма дарахти бўлса-ю, мева бермаса, ҳовлингиздаги токдан бир шингил узум узиб емасангизДемак, унинг парвариши яхши бўлмаган: ўз вақтида суғорилмаган ёки ўғит берилмаган. Озгина меҳнат билан эса мўл-кўл ҳосил олиш мумкин.

«ТЎҚСОНДАН  ОШДИМ,  АММО  УМРИМНИНГ ГУЛЛАГАН  ДАВРИНИ  ЯШАЯПМАН»

Инсон ҳам худди шундай. Кичкина эътибор ва рағбатдан боши кўкка етади, гуллаб-яшнайди. Қилинган яхшиликка имкон қадар жавоб қайтаришга ҳаракат қилади.  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шораҳмат ота Шоҳакимов ҳам эшигини қоқиб ҳол сўраб келган яқинлари, қўни-қўшниларни очиқ чеҳра билан қаршилайди. Қўлини дуога очиб, юртимизга, хонадонларимизга тинчлик-хотиржамлик сўрайди. 

— Тинчлик, эркинлик аслида энг улуғ неъмат, — дейди ­Шораҳмат ота ШОҲАКИМОВ. — Шу кунларга етгунча қанчадан-қанча инсонлар қурбон бўлди. Норасидалар ота-она меҳридан мосуво улғайди. Тинчликнинг қадрига етишимиз керак. Бугунги ёшларимизни ҳақиқий маънода бахтли, десам хато бўлмас. Яқинлари бағрида, тўкин-сочин замонда яшашнинг завқи ўзгача.

Бир асрга яқин умрим давомида қанчадан-қанча заҳмат чеккан, бир бурда нон топиш, қорин тўйдириш ғамида умр кечирган кишиларни кўрдим. Ҳаётий тажрибам ва кузатувларимга таяниб бемалол айтишим мумкинки, умримнинг энг гуллаган даврини кексайганимда яшаяпман.   

Яқинда ҳукуматимизнинг тегишли қарори билан хонадони янгитдан таъмирдан чиқарилган отахон бизни ичкарига таклиф қилар экан, кўзларига ёш олди. «Ҳа, болам, киши кексайган сари, ёш боладек бўлиб қоларкан-да. Салга кўнгил юмшаб кетаверади», деб бизга хоналарини кўрсатди. Мақтангиси келди, шекилли. Отахоннинг ҳаётдан розилиги, ҳар бир гапидан шундоққина сезилиб турарди:      

— 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида биз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига пул мукофоти топширилган эди, — дея гапида давом этади отахон. — Буни қарангки, ўша пайтда икки набирамнинг тўйини бошлаб қўйгандик. Мен ҳам уларнинг хурсандчилигига ўз ҳиссамни қўшдим. Шукрки, таним соғ, шикоятим йўқ. Ҳали тетик, бардамман. Шунинг учун, топганимни илинаман-да. Бу — табиатнинг азалий қонуни. Ота-она доим болам дейди. Фарзандларни уйли-жойли қилиб, набиралар ташвишида яшашнинг ҳам гашти бўлак экан.

Отахон бу гапни айтишининг боиси бор. Негаки, кузатиб қараса, набираси йўлини тополмайроқ юрганди. Шунда унга ёрдам қўлини чўзди. Ўзи ўттиз беш йиллик ҳайдовчи бўлгани учунми, унинг ҳам шу йўлдан боришини истади. Нафақа пулларини йиғиб, ҳайдовчиликка ўқитди. Набираси гувоҳномани олгач, Шораҳмат ота уйда чанг босиб ётган машинасини у ёқ-бу ёғини тўғрилаб, унга берди.  Шу тариқа, набирасига ҳайдовчилик ортидан оилани, рўзғорни юритишни ўргатди. Мана, ҳозир у ишлаб топган пулига рўзғорининг кам-кўстини аста-секин бутламоқда.

Бу орада давлатимиз отахонга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига навбатсиз янги автомашина харид қилиш ҳуқуқини берувчи сертификат топширди. Шу баҳонада эскирган улов янгисига алмаштирилди. Ҳозир отахоннинг  набираси йўлини анча топиб олган…

Ёши тўқсондан ошиб, юзга яқинлашиб қолган Шораҳмат отанинг айтишича, доим ҳаракатда бўлган, меҳнат қилган инсоннинг тани соғ, руҳи тетик бўлади. Қолаверса, дастурхонидан ноз-неъмат аримайди. Бу ақидани ўз ҳаётига ҳам татбиқ қила олган нуроний бизни кузатиб, олма ва узум кўчатлари экилган томорқаси томон йўл олди.

 Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

🕔12:11, 21.09.2017 ✔10

ёхуд боланинг тарбияси бошдан издан чиқса...

Бир абитуриент қиз география факультетига кириш учун тест топшириб чиқди. «Саволлар қийин бўлмадими, қизим?» – деб сўрадим ундан. «Жуда қийин саволлар тушди», — деди у ҳеч иккиланмасдан. «Муаллимчилик касали» тутиб қолдими, ишқилиб: «Масалан, қандай савол?» — дея қизиқдим. «Масалан: «Қайси шаҳарлар нефтни энг кўп экспорт қилади?» — деган савол тушди», — деди. «Йўғ-э, — дедим мен, — «қайси мамлакатлар» дегандир?» «Йўқ, айнан «шаҳарлар» деган». Кейин ундан тест жавобларини айтишни сўрадим. «Кувайт, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ», — деди. Мен унга: «Булар шаҳар эмас, ҳаммаси мамлакат-ку!» — деб ўтирмадим. Чунки у шаҳар билан мамлакатнинг фарқига борадиган даражада билим ёки ақл-фаросатга эга эмас эди...

Батафсил
ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

🕔13:58, 14.09.2017 ✔37

«Маршрутка»да кетаётгандим, бирдан ҳайдовчининг телефони жиринглаб қолди. Зарур қўнғироқ, шекилли,  рулда бўлса ҳам жавоб берди. Овозини баландлатиб қўйгани боис суҳбат эшитилиб турарди:

Батафсил
«БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

«БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

🕔13:57, 14.09.2017 ✔29

Қобилжон бобо ўғлини ёнига чақирди: «Эшитдингми, давлат ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой бераётган экан. Ҳокимиятга бориб, қандай ҳужжатлар кераклигини бил-чи».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

    ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

    ёхуд боланинг тарбияси бошдан издан чиқса...

    Бир абитуриент қиз география факультетига кириш учун тест топшириб чиқди. «Саволлар қийин бўлмадими, қизим?» – деб сўрадим ундан. «Жуда қийин саволлар тушди», — деди у ҳеч иккиланмасдан. «Муаллимчилик касали» тутиб қолдими, ишқилиб: «Масалан, қандай савол?» — дея қизиқдим. «Масалан: «Қайси шаҳарлар нефтни энг кўп экспорт қилади?» — деган савол тушди», — деди. «Йўғ-э, — дедим мен, — «қайси мамлакатлар» дегандир?» «Йўқ, айнан «шаҳарлар» деган». Кейин ундан тест жавобларини айтишни сўрадим. «Кувайт, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ», — деди. Мен унга: «Булар шаҳар эмас, ҳаммаси мамлакат-ку!» — деб ўтирмадим. Чунки у шаҳар билан мамлакатнинг фарқига борадиган даражада билим ёки ақл-фаросатга эга эмас эди...

    ✔ 10    🕔 12:11, 21.09.2017
  • ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

    ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

    «Маршрутка»да кетаётгандим, бирдан ҳайдовчининг телефони жиринглаб қолди. Зарур қўнғироқ, шекилли,  рулда бўлса ҳам жавоб берди. Овозини баландлатиб қўйгани боис суҳбат эшитилиб турарди:

    ✔ 37    🕔 13:58, 14.09.2017
  • «БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

    «БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

    Қобилжон бобо ўғлини ёнига чақирди: «Эшитдингми, давлат ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой бераётган экан. Ҳокимиятга бориб, қандай ҳужжатлар кераклигини бил-чи».

    ✔ 29    🕔 13:57, 14.09.2017
  • ЗАРАРЛИ ТЕМИР ҚАЛҚОН

    ЗАРАРЛИ ТЕМИР ҚАЛҚОН

    Мактаб ўқитувчиси билан гаплашиб қолсангиз, болаларнинг хулқидан шикоят қилади. Ваҳоланки, боланинг ахлоқини таълим жараёни мобайнида тузатиш унинг зиммасидаги вазифалардан бири. Шу ўринда ўқитувчининг ўқувчи билан муносабатида қандайдир тўсиқлар мавжудми, деган савол туғилади.

    ✔ 34    🕔 13:57, 14.09.2017
  • ЎЗБЕК ПАЛОВИ — ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ

    ЎЗБЕК ПАЛОВИ — ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ

    Кимдир узун тирноғи ёки бесўнақай мўйлови билан дунёда рекордчи ҳисобланади. Аммо Ўзбекистон номидан ўрнатилган рекорд доимо маънили ва жаҳонга достон қилишга арзийдиган иш бўлади. Бу гал «Гиннесснинг рекордлар китоби»га халқимиз у эмас, бу эмас нақд катта ва баракали ишсевимли таомимиз ҳисобланган палов тайёрлаш билан кирди.

    ✔ 36    🕔 13:40, 14.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар