Долзарб мавзу      Бош саҳифа

САОДАТЛИ КУНЛАР ШУКРОНАСИ

қалбимизда меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлайди

Халқ шоири Абдулла Орипов бир шеърида «Тинч ўтган ҳар кунинг, албатта, байрам», деб ёзган эди. Дарҳақиқат, ҳар бир кунини тинчлик, осойишталик, хотиржамлик билан ўтказаётган халққа байрамлар қўша-қўша бўлиб келаверади. Унинг файзу шукуҳи ҳар хонадонга, ҳар бир кўнгилга чуқур кириб бориши ҳам шубҳасиз. Аслида байрам оиламиз, қавм-қариндошлар, маҳалла-кўй, таниш-билишлар билан шодликларни бирга баҳам кўриш, бир-бировга янада яқинроқ бўлиб меҳр-оқибат кўрсатиш, ҳар бир кўнгилга хурсандчилик олиб кириш эмасми?!

 

САОДАТЛИ КУНЛАР ШУКРОНАСИ

 

Бу йил муборак айём — Қурбон ҳайити халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами — Ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллиги билан бир кунга тўғри келди. Бу икки сананинг айни бир кунда нишонланиши ҳам ҳикматдан холи эмас. Айни мустақиллик эпкинлари бизга миллий ва диний қадриятларимизга эҳтиром туйғусини қайтариб бергани ҳақиқат.

Мозийга қайтиб...

Қурбон ҳайити халқ орасида катта ҳайит деб тилга олинади. Бу динимизнинг бешинчи фарзи ҳисобланган ҳаж ҳамда қурбонлик ибодати худди шу кунларда — Қурбон ҳайитининг биринчи, иккинчи ва учинчи кунларида бажарилиши билан боғлиқ.

Айни кунларда минглаб юртдошларимиз Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида муборак ҳаж зиёратини адо этишмоқда. Бир пайтлар ёши улуғлар «Ҳажга бориш бизга армон бўлиб қолди. Ҳатто умид қилишга ҳам бирор илинж қолмаган эди, чунки умидларимиз бефойда — барибир ҳажга йўл йўқ эди…» деб эслашарди.

Дарҳақиқат, кўп йиллар аҳвол шундай бўлган. Ҳаж зиёратини бажариш имконсиз ҳодисага айланиб қолган эди...   

1990 йил 2 июнь.

Бу сана юртимиз тарихида алоҳида эътиборга молик кунлардан бири. Узоқ йиллар давомида орзиқиб кутилган, кўпларга армон, яна кимларгадир орзу бўлиб қолаётган эзгу ишнинг амалга ошишига шу куни илк бор тамал тоши қўйилди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг «Мусулмонларнинг Саудия Арабистонига ҳаж қилиши тўғрисида»ги фармони эълон қилинди. Бу кўпчилик учун ҳеч кутилмаган хурсандчилик бўлди. Ўша пайтда Ўзбекистон раҳбарияти халққа бундай шароит яратиб бериши жуда катта ҳодиса эди. 1990 йилнинг ўзидаёқ бир йўла 500 нафар зиёратчининг ҳажга бориши ташкиллаштирилди. Мазкур фармон чиққунга қадар, яъни 1945 — 1990 йиллар орасида ҳажга борган юртдошларимизнинг умумий сони 200 нафарга етмаган ҳолда бир йилнинг ўзида 500 нафар юртдошимизнинг зиёрат қилгани қалбларда сўниб бораётган умид учқунларини қайта жонлантирди. 

Ўшандан бери икки юз мингга яқин юртдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини бажариб қайтишди. Бу йил эса ҳажга борувчилар учун ажратилган квоталар яна икки минг икки юз нафарга кўпайтирилди. Ҳозирда етти минг икки юздан ортиқ ватандошимиз ушбу зиёратда иштирок этмоқда.

— Зиёратчиларимиз ҳаж ибодатини тўлиқ адо этиши учун ҳамма шароитлар яратилган, — дейди «Ҳаж — 2017» мавсуми ишчи гуруҳи аъзоси Маъмуржон Эркаев. — Уларга сафар давомида ўзимизнинг тиббий ходимлар, ошпазлар, таржимон-элликбошилар ҳамда ишчи гуруҳ ходимлари ёрдам кўрсатишяпти. Бундай имкониятлар яратиб берилганидан ҳар бир зиёратчи мамнун. Улар тинчлик-осойишталигимизнинг бундан ҳам зиёда бўлишини тилаб, дуо қилишмоқда.

Бугун айрим давлатларда нотинчлик ҳамда саломатлик билан боғлиқ муаммолар учраётгани боис баъзи бир давлатларнинг фуқаролари бундай шарафли ибодатни адо этишолмаяпти. Шундай бир пайтда, шукрки, юртимиздан ҳар йили минглаб кишиларнинг бемалол ҳаж сафарига бориб, ибодатни тўкис бажариб келиши учун Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳамкорлигида барча шароитлар яратиб бериляпти.

Ҳар йили дунё бўйича уч миллиондан ортиқ зиёратчилар муқаддас ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига жам бўлади. Улар орасида минглаб юртдошларимиз ҳам борлиги қувонарли ҳолат, албатта. Муқаддас жойларда она юртимиз ҳамда ватанимиз ҳақига қилинган холис дуолар шарофатидан жаннатмакон юртимиз янада файз топиб бораверади.

Байрам байрамга айланди

Биринчи Президентимизнинг 1991 йил 20 июнда имзоланган фармони билан тарихимизда илк бор Қурбон ҳайити юртимизда байрам ва дам олиш куни сифатида нишонланадиган бўлди. Бу кунни бундай нишонлаш фуқаролар ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини юксалтириш мақсадида амалга оширилган эди.

Шундан бери, мана, йигирма олти йилдирки, халқимиз Қурбон ҳайитини ўзига хос байрам тарзида нишонлаб кел­япти. Бу йил ҳам шодиёнани ўтказишда Қурбон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни, моҳияти ва аҳамияти, халқимизга мансуб меҳр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик рамзи сифатида эътироф этилиб, миллий-диний қадриятларимизни асраш ва улуғлаш, энг муҳими, уни ёш авлод онгига сингдириш асосий масала қилиб белгиланди. Бу аждоддан авлодга ўтиб келаётган эзгу анъаналарнинг изчил давоми ҳисобланади.

Байрам аслида хурсандчиликдир. Қурбон ҳайитида қилинадиган амаллар эса ўша хурсандчиликни бошқаларга ҳам улашиш, кўпчилик билан бирга баҳам кўришни тақозо этади. Қурбонлик қилиб, унинг гўштидан ҳақдорларга бериш ёки халқимизнинг ўзига хос урфига айланган арафа ва ҳайит кунлари қўни-қўшнилар бир-бирини йўқлаб, бир коса овқат чиқариш, ёши улуғларнинг кичкиналарга ҳайитлик улашиши, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар, айниқса, бемор ва ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниши байрам шодлигини бошқаларга ҳам етказишдир. Ҳаж зиёратига бориш, қурбонлик сўйиш каби амалларнинг асл моҳиятида ҳам ҳар бир инсоннинг инсон сифатидаги ўз вазифасини адо этиши баробарида бошқалар билан муомала-муносабатда чиройли йўл тутиш, халққа наф етказиш, меҳр-мурувват кўрсатиш орқали инсоний фазилатларини такомиллаштириб бориш ётади. Ҳазрат Навоий:

Нафинг агар халққа бешакдурур,

Билки, бу наф ўзингга кўпракдурур,

деган байтида айни шу маъноларни ифодалаган бўлса, ажаб эмас.    

Абдукарим АВАЗБЕКОВ




Ўхшаш мақолалар

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

🕔12:44, 23.11.2017 ✔17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил
МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

🕔12:44, 23.11.2017 ✔20

Бугун фуқароларимиз ўзига тегишли бўлган машина, квартира каби моддий бойликларини ижарага бериш орқали ҳам қўшимча даромад топмоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг турмуш даражаси, яшаш сифати янада яхшиланишига хизмат қиляпти. Аммо

Батафсил
ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

🕔12:43, 23.11.2017 ✔23

Жамоат транспортидаги муаммоларга дуч келиб...

Ҳар доимгидек эрталабдан автобус йўловчилар билан тўла. Аммо у имиллагани-имиллаган.

Шу пайт йўловчилардан бири: «Тезроқ юрмайсизми? Ишга кеч қоляпмиз-ку, барака топгур», дея бетоқат бўлди. Бошқалар ҳам унга қўшилди-ю, ғала-ғовур бошланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 17    🕔 12:44, 23.11.2017
  • МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

    МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

    Бугун фуқароларимиз ўзига тегишли бўлган машина, квартира каби моддий бойликларини ижарага бериш орқали ҳам қўшимча даромад топмоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг турмуш даражаси, яшаш сифати янада яхшиланишига хизмат қиляпти. Аммо

    ✔ 20    🕔 12:44, 23.11.2017
  • ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

    ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

    Жамоат транспортидаги муаммоларга дуч келиб...

    Ҳар доимгидек эрталабдан автобус йўловчилар билан тўла. Аммо у имиллагани-имиллаган.

    Шу пайт йўловчилардан бири: «Тезроқ юрмайсизми? Ишга кеч қоляпмиз-ку, барака топгур», дея бетоқат бўлди. Бошқалар ҳам унга қўшилди-ю, ғала-ғовур бошланди.

    ✔ 23    🕔 12:43, 23.11.2017
  • «ОРЗУИМ БИР ЛАҲЗАДА АМАЛГА ОШДИ»

    «ОРЗУИМ БИР ЛАҲЗАДА АМАЛГА ОШДИ»

    Эрйигит Сулаймонов юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келаётган етук мутахассислардан. Ўзи ҳали ёш: эндигина ўттиз бирга тўлди. Шу ёшида Тошкент вилоятининг Ангрен қувур заводига раҳбарлик қилиб келади. Оилали, бир ўғил ва қизнинг отаси. Чинакам бахти бутун инсон. Аммо...

    ✔ 11    🕔 12:43, 23.11.2017
  • БИЗНЕСГА ТИКИЛГАН МАЪНАВИЯТ

    БИЗНЕСГА ТИКИЛГАН МАЪНАВИЯТ

    Кекса қўшни момо пойтахтдан жиянимга олиб берган «Шум бола» китобидан неварасига ҳам олиб келишимни илтимос қилиб, қўлимга пул тутқазди. Унинг айтишича, бутун бошли туманимиздаги биттаю-битта китоб дўконида у ниҳоятда қиммат экан. Ёлғиз набираси билан ўртамиёна кун кечираётган онахон учун набираси айтган китобни бироз арзонга харид қилиш ҳарна-да!..

    ✔ 67    🕔 11:58, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар