Оила хуржун      Бош саҳифа

ТУШДАГИ МАИШАТ

Тун ярмида негадир уйқум қочиб, уйғониб кетдим. У ёқ-бу ёққа ағанадим, хуллас, ухлагим келмади. Сокин ойдин кечада фақат чигирткаларнинг чириллаши эшитилар, ой гўёки жилмайиб турган гўзал қизнинг юзларидек, юлдузлар эса сочилиб ётган мунчоқ доналаридек эди. Чексиз осмоннинг гўзал манзарасига маҳлиё бўлганча ширин хаёллар уммонида суза бошладим.

Одамлар орасига қўшилиб, дунёда бўлаётган ўзгаришлар натижасида камина ҳам ўзгарди. Пешонамдан тер оқиб, ичимдаги иссиқ нафасим лабларимни куйдира бошлади.

Мен энди бойман, тагимда энг сўнгги русумдаги машина, данғиллама ҳовли, эгнимда қимматбаҳо кийим, казо-казолар атрофимда парвона. Куним маишат ва байрамлар орасида ўтарди. Дўстларим билан дунё кезардим. Мана, ҳозир Римдаман, одамлар билан инглиз тилида сўзлашаман, бой бўлганим учун ҳамма менга такаллуф билан муомалада бўлади.

Қизлар атрофимда парвона, орасида битта гўзал қизни кўрдиму, шу пари пайкалга уйланишга аҳд қилдим. Эл-юртни чақириб, катта тўй қилдим, халқ орасида обрўйим бор. Одамлар менга ва гўзал рафиқамга эзгу тилакларини тилашарди. Мана энди байрамлар, тадбирларга бир ўзим бормайман, ёнимда дунёдаги энг гўзал хоним бўлади.

Бир куни Парижнинг Эйфел минорасида дунёдаги энг бой одамлар зиёфат қилиш мақсадида чақирилди. Албатта, улар орасида мен ҳам борман. Ёнимга рафиқамни олдим-да, шахсий самолётимда осмон узра саёҳатга йўл олдим. Нимадир бўлди-ю, самолётимиз бузилиб, шиддат билан ерга қараб шўнғий бошлади. Шунда она ер ўз бағридан мен учун алоҳида жой ҳозирлаб қўйганини кўрдим.

Гўзалликда тенгсиз маликам қўлларини узатиб, ёрдам сўрар, мен эса унинг ортидан, «Ўз жонимни қутқарсам ҳам катта гап», дегандек қўрқув исканжасида пастлаб борардим. Ерга шундай қаттиқ урилдикки, тана аъзоларим ҳар тарафга сочилиб кетди...

«Вой дод», дедиму, ўзимга келдим, хаёлим шунчалик ёқимли эканидан, каравотдан тушиб кетганимни билмай қолибман. Англаганим шу бўлдики, маишат хаёлда ҳам, тушларингда ҳам яхшилик келтирмас экан. Бўлмаса, шундай ширин хаёлим бузилармиди. Аттанг...

Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ




Ўхшаш мақолалар

ПИСМИҚ

ПИСМИҚ

🕔15:01, 16.02.2018 ✔4

Муродбой НИЗАНОВ

Директор мени хонага бошлаб кириб, иш столимга ўтқазди ва лавозимим билан табриклаб, бўлимнинг икки ходими билан таништирди.

Батафсил
«ОЁҒИ ОСМОНДА» МИСОЛ

«ОЁҒИ ОСМОНДА» МИСОЛ

🕔15:00, 16.02.2018 ✔4

2-синфда ўқийдиган синглим кечки овқатдан сўнг айтиб қолди:

Батафсил
ЎСМАЁТГАН ЁШЛАР 

ЎСМАЁТГАН ЁШЛАР 

🕔11:10, 26.01.2018 ✔70

Бўрини икки оёғи боқади дегандек, Холпарангни икки қўли боқади. У тинмай меҳнат қилса керак, дерсиз. Йўқ, янглишдингиз, унинг икки қўли ҳамиша кўксида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ПИСМИҚ

    ПИСМИҚ

    Муродбой НИЗАНОВ

    Директор мени хонага бошлаб кириб, иш столимга ўтқазди ва лавозимим билан табриклаб, бўлимнинг икки ходими билан таништирди.

    ✔ 4    🕔 15:01, 16.02.2018
  • «ОЁҒИ ОСМОНДА» МИСОЛ

    «ОЁҒИ ОСМОНДА» МИСОЛ

    2-синфда ўқийдиган синглим кечки овқатдан сўнг айтиб қолди:

    ✔ 4    🕔 15:00, 16.02.2018
  • ЎСМАЁТГАН ЁШЛАР 

    ЎСМАЁТГАН ЁШЛАР 

    Бўрини икки оёғи боқади дегандек, Холпарангни икки қўли боқади. У тинмай меҳнат қилса керак, дерсиз. Йўқ, янглишдингиз, унинг икки қўли ҳамиша кўксида.

    ✔ 70    🕔 11:10, 26.01.2018
  • ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

    ТЕКИНГА БЕРИЛАДИГАН ЕР

    Ўзимизнинг Зиёджон укамиз аввал амал, кейин машина курсисига ўтирди-ю, ранг-рўйи ўзгарди, юзига қон югурди.

    ✔ 120    🕔 12:04, 11.01.2018
  • ТАКЛИФНОМА

    ТАКЛИФНОМА

    Тунов куни бошлиғимиз ўғлига тўй қилди. Тўйдан икки кун бурун ҳамма ходимларни хонасига чақириб уқтирди:

    ✔ 113    🕔 12:04, 11.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар