Оила хуржун      Бош саҳифа

ҚЎЗИҚОРИН

Йигирма бир йилдан бери «текшир-текшир» қилиб юриб, ҳеч бунақа даҳшатли фактларга дуч келган эмасман. Чин даҳшат! Бу ерда миллион нима бўпти. Чўтимда эллик-олтмиш миллионлар ўзлаштириб юборилган. Шунинг учун жаҳлимнинг зўридан салом-аликни ҳам қисқа қилиб, ўзимни таништирганимдан кейиноқ, ишга ўтдим ва:

ҚЎЗИҚОРИН

— Вақтим кўп эмас, бўлса уч кунлик иш. Менга биринчи факт бўйича тўққиз юз ўн биринчи «накладной» билан Бухородан олиб келинган бир юз саксон тонна цемент харажат ҳужжатларини келтиришсин! — дедим.

 Хуррамов тугмасини босиб, шунақа-шунақа ҳужжатларни олиб киринг, деса ҳам бўларди, лекин «ҳозир, бир минутга» деб ўзи чиқиб кетди. «Энди ҳисобчисини ўқитиб киради. Бунақаларнинг кўпини кўрганман», дедим ичимда.

Бошқарма бошлиғи «айтдим, ҳозир киради», деб оромкурсисига ўтгандан кейин ҳам «буларнинг қалбаки ҳужжат ясашларига имкон бермайин», ҳам «ишини тезроқ судга ўтказиб юборай», деган мақсадда:

— Бирданига иккинчи масалага ҳам ўтаверамиз. Еттинчи участканинг бошлиғини чақиринг. Қумлисойга қурилган кўприкнинг смета ҳужжатлари билан кирсин, — дедим.

Кўприкни кеча ўзим бориб кўриб келганман. «Ўттиз олтита плита ётқизилди», деб ҳужжатлаштирилган кўприкда ўн иккита плита турибди...

Хуррамов ҳайдовчисини еттинчи участкага жўнатгандан кейин ҳам кўнглим тинчимади:

— Нега олдинги йили заводга келтирилган яп-янги «Damas» бир телевизорнинг пулига Чориевга хусусийлаштирилган? Қарор, ҳужжатларни топтиринг!

Биламан — Ўсар Чориев Хуррамовнинг кенжа куёви. Ёғ заводида ишлайди — бу ерга, қурилиш бошқармасига бир грамм алоқаси йўқ.

Бунақа товламачилик, давлат маблағларини кўр-кўрона талаш фактларини кўрганингиздан кейин жаҳлингиз ошаверади-да. Шунинг учун кейинги фактга ҳужжат-пужжат сўраб ўтирмай саволни дангал ташладим:

— «Қабристонга дарвоза қилинди», дейилган йигирма икки минг ғишт қаерда?! Бундан кўра...

Аччиғим чиққанидан кейин гапимни давом эттиролмай дудуқланиб турувдим, эшик очилиб, ўн уч-ўн тўрт яшарлар атрофидаги бир бола:

— Ассалому алайкум, зомбириқ емайсизларми? — деб кириб келди.

Қарасам, қўлида бир ликопча. Ликопчага қўзиқорин шундай терилганки, сариёққа тобида пиширилгани ҳидидан сезилиб турибди. Лекин мен қўзиқоринга ўлиб қоламан. Тарозининг икки палласига қўзиқорин билан тиллани тортиб «қайси керак?», деса қўзиқоринга ёпишаман.

Лекин бу ерда... «Бир-иккитасини татиб кўрай» десам, идорада уят. Емай десам, бунақа таом ҳар куни учраб тургани йўқ. Хуррамов ҳам боланинг қилиғидан хижолат тортиб:

— Ошхонаси яқин-да — ҳар куни безор қилишади, — деб турибди. Тағин денг, болаликда отам билан адирда қўй боққан йилларимиз қўтондан қўзиқорин териб, шувоқнинг ўтига ташлаб, туз сепиб пишириб еган кунларим кўзимга кўриниб кетяпти денг.

Менинг тамшаниб турганимни Хуррамов ҳам сездими, ишқилиб болага:

— Ҳаммаси қанча туради? — деди-да, бола айтган пулни санаб бериб, — ошхонага олиб ўт, — деди. Бола кетгач, менга деди:

— Юринг, меҳмон, ана меҳмонхонамиз — қўзиқорин татиб турайлик, ҳужжатлар ҳам келиб қолар.

Тўғрисиям шу-да. Бу ерда ўтирганинг билан ҳужжатсиз иш битмаса...

Хуррамовнинг совутгичида «махсус»и ҳам кўп экан. Лекин қўзиқорин солинган чинни лаганга кўз ташлаб «чўғи озроқ экан» деб турсам, ликопчасини сўраб ҳалиги бола келиб қолди. Хуррамов унга идишни бера туриб:

— Каттароғини тўлдириб кел, — деди.

Тушга яқин қўзиқоринни «сен же, мен же» қилишиб, икки ёш нима бўпти, кўнглини топса одамлар ўзидан ўн ёш катта одам билан дўст бўлишади», дейишиб гурунглашиб ётсак, бош ҳисобчи бир қучоқ ҳужжат кўтариб юрибди.

— Текшириш далолатномасини ёзинг-да, ўзингиз ҳам қўл қўйинг, — деб, яна битта қўзиқоринни томоққа ташладим...

Алимардон БЎРОНОВ,

Сурхондарё




Ўхшаш мақолалар

КИТОБЛАР ҲАСРАТИ

КИТОБЛАР ҲАСРАТИ

🕔12:27, 23.11.2017 ✔23

Бир неча номдаги китоблар нашр этилиб, икки ойдан бери омборхонада ётибмиз. Ҳеч ким китоб дўконларига олиб кетмайди. Нега дейсизми? Муаллифларимиз билан босмахона директори иқтисодий масалалар бўйича келишмаётган эмиш.

Батафсил
«НОЁБ ҲУНАР»

«НОЁБ ҲУНАР»

🕔11:45, 16.11.2017 ✔55

Кишига қирқ ҳунар ҳам оз дейишади. Рост гап! Аммо биз айтмоқчи бўлган ҳунар унча-мунча тоифага кирмайди. У «совсем» бошқача, ўта «ноёб»!

Батафсил
ЙЎЛИ ШУНАҚА

ЙЎЛИ ШУНАҚА

🕔16:10, 09.11.2017 ✔114

Ҳозир жуда қалтис давр бўлиб қолди. Қани, бировдан бир сўм олиб кўринг-чи, кўрадиганингизни кўрасиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КИТОБЛАР ҲАСРАТИ

    КИТОБЛАР ҲАСРАТИ

    Бир неча номдаги китоблар нашр этилиб, икки ойдан бери омборхонада ётибмиз. Ҳеч ким китоб дўконларига олиб кетмайди. Нега дейсизми? Муаллифларимиз билан босмахона директори иқтисодий масалалар бўйича келишмаётган эмиш.

    ✔ 23    🕔 12:27, 23.11.2017
  • «НОЁБ ҲУНАР»

    «НОЁБ ҲУНАР»

    Кишига қирқ ҳунар ҳам оз дейишади. Рост гап! Аммо биз айтмоқчи бўлган ҳунар унча-мунча тоифага кирмайди. У «совсем» бошқача, ўта «ноёб»!

    ✔ 55    🕔 11:45, 16.11.2017
  • ЙЎЛИ ШУНАҚА

    ЙЎЛИ ШУНАҚА

    Ҳозир жуда қалтис давр бўлиб қолди. Қани, бировдан бир сўм олиб кўринг-чи, кўрадиганингизни кўрасиз.

    ✔ 114    🕔 16:10, 09.11.2017
  • О, ТУҒИШГАНЛАРИМ-А!

    О, ТУҒИШГАНЛАРИМ-А!

    Ихтирочиларга нега ҳамиша қийин бўлганини энди тушундим. Сиз яратган ихтиро яқин туғишганлар орасида талон-торож бўп кетиши ҳам ҳеч гап эмас экан. Ишонаверинг! Анча пайтдан бери бир ихтиро устида ишлаётгандим. Ниҳоят, ўхшади!.. Хурсанд бўлиб турганимда очиқ дарвозадан Тўра амаким кириб келди.

    ✔ 90    🕔 17:45, 02.11.2017
  • СЕРҲУРМАТ

    СЕРҲУРМАТ

    Очиғи, эсламай дейман-у, лекин туриб-туриб алам қиларкан-да кишига. Сиз унинг пишагини «пишт» демасангиз-у, у сиз ҳақингизда кўпчилик ўртасида бўлмағур гаплар қилса… Шодивойнинг бугунги мажлисдаги гапларини айтаман-да.

    ✔ 81    🕔 12:07, 26.10.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар