Саломатлик      Бош саҳифа

ЮЗ  ТОЗАЛАШНИНГ БУҒЛИ  УСУЛИ

Аёл киши борки, чеҳраси гўзал ва соғлом кўринишини истайди. Бунга эришишнинг турли усуллари мавжуд. Улардан бири буғли ваннадир. Бу муолажа юз терисини самарали тозалайди. Қон айланишини яхшилайди. Бу ҳақда косметолог Мунира РАСУЛМАТОВА ўз тавсияларини берди.

ЮЗ  ТОЗАЛАШНИНГ БУҒЛИ  УСУЛИ

— Буғли ванна бошқа тозалаш усуллардан кўра анча самарали натижа беради, — дейди косметолог. — Тер ажралиши ҳисобига кир ва чанглар чиқиб кетиб, тери чуқурроқ намланади. Иссиқ буғ қон томирларни ке­нгайтириб, кислород алмашинувини яхшилайди. Юз янада майин ва юмшоқ ҳолатга келади. Буғли ваннани ҳафтада бир марта қилиш тавсия этилади. Ёғли юзлар учун эса бир ойда икки марта кифоя.

Доривор ўтлардан фойдаланинг

Турли доривор ўсимлик дамламаларидан фойдаланиш муолажа самарасини янада оширади. Юз терисининг турини ҳисобга олиш эса жуда муҳим. Ёғли терилар учун газанда ўт (крапива), мармарак, размарин, шувоқ, далачой ўтлари фойдали. Қуруқ терили юзларга эса мойчечак, атиргул, ялпиз, жўка гули, баргизуб ўтлари яхши таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, қуруқ юз терисига буғли ванна қўллашдан аввал ёғли крем суртиш тавсия қилинади.

Қандай бажарилади?

Буғли ванна қилиш учун юзаси кенг идишга ярим литрдан кам бўлмаган миқдорда сув ва 3 қошиқ ўт солиниб, қайнаш даражасига етказилади. Сочиқ билан ўралган ҳолда, юз идиш юзасидан чиқаётган буғ устида 20 сантиметр масофада тутиб турилади. Муолажа вақти 5 – 10 дақиқа давом этади. 

Ниқобнинг самараси ортади

Буғли ваннадан сўнг юзга крем ёки ниқоб суртилса, унинг самараси янада ошади. Ёғли ва қуруқ юз терилари учун қаймоқ ишлатиш мумкин. Меъёрдаги терилар учун эса бодринг суви ёрдам беради. Ҳар қандай воситани суртгандан кейин 10 дақиқа ўтиб, салфетка билан тозалаб артиб ташлаш керак.

Шунингдек, ёғли терининг қора нуқталар жойлашган қисмини тозалаш ҳам мумкин. Бунинг учун кўрсаткич бармоқ бинт билан ўралиб, переоксид водороднинг 3 фоизли эритмасида намланади ва керакли нуқталарга босилади. Лекин уларни сиқиш мумкин эмас. Бу муолажадан сўнг юз териси тешикларини торайтирувчи бирор ниқоб (1 та тухум оқига 1 чой қошиқ лимон шарбати) қўйиш лозим.  

Кимларга тавсия этилмайди?

Жуда қуруқ ва сезувчанлиги юқори терига буғли ванналар тавсия этилмайди. Шунингдек, юзида экзема ва аллергик тошмалари бор аёллар ҳам бу усулни қўлламагани маъқул. Юрак хасталиги, астма ва қон босими юқори бўлган беморлар учун ҳам тавсия этилмайди. Буғли ванналар юқори нафас йўллари ва юрак хасталигини қўзғатиб юбориши мумкин.

Эслатма: совуқ кунларда буғли ванна қабул қилгандан кейин кўчага чиқиш юз терисининг шамоллашига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис буғли ваннани уйқуга кетишдан аввал бажариш тавсия этилади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Замонавийлик ортидан қувиш

Замонавийлик ортидан қувиш

🕔10:37, 14.06.2018 ✔35

Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

Батафсил
Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

🕔10:35, 14.06.2018 ✔35

Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Батафсил
Вазн етишмаслигининг боиси нима?

Вазн етишмаслигининг боиси нима?

🕔13:48, 07.06.2018 ✔74

Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Замонавийлик ортидан қувиш

    Замонавийлик ортидан қувиш

    Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

    ✔ 35    🕔 10:37, 14.06.2018
  • Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    ✔ 35    🕔 10:35, 14.06.2018
  • Вазн етишмаслигининг боиси нима?

    Вазн етишмаслигининг боиси нима?

    Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

    ✔ 74    🕔 13:48, 07.06.2018
  • Тарвузнинг шифоси

    Тарвузнинг шифоси

    Буйракларни ювади,  майда тошларни эритади.

    ✔ 62    🕔 13:47, 07.06.2018
  • Ташхисни шифокор қўяди

    Ташхисни шифокор қўяди

    Ўсмирликда тошадиган ҳуснбузар кўп ёшларни хавотирга солса керак. Бу ҳол уларга ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, юз чиройига ҳам зарар етказиши мумкин. Уни даволаш учун эса алоҳида эътибор талаб қилинади. Аммо кўпчилик бунга балоғат ёшгача ўтиб кетадиган ҳолат сифатида қарашади.

    ✔ 50    🕔 13:46, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар