Саломатлик      Бош саҳифа

ХАСТАЛИКДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ

Оғриқнинг нима эканини яхши биламиз. Кучли, енгил, сурункали оғриқ, санчиб оғриш, тортиб оғриш, ачишиб оғришларни бошдан ўтказмаган, оғриқ қолдирувчи воситаларга мурожаат қилмаган киши бўлмаса керак. Оғриққа, бинобарин, иттифоқчидай қараш ҳам мумкин. У бизга: «Фалон аъзода муаммо бор, унга эътибор қарат», дегандек бўлади, гўё.

ХАСТАЛИКДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, оғриқ қолдирувчи дорилар дунё бўйича талаб энг катта бўлган воситалардан ҳисобланаркан.

— Оғриқ — касалликдан огоҳ этувчи қўнғироқдир, — дейди пойтахтимиздаги 15-сон поликлиника олий тоифали ­шифокори Дилбар ­МУҚИМОВА. — У тўқиманинг зарарланиши билан вужудга келади. Зарарланган ҳужайрадан чиққан фермент таъсирида турли пептидлар ҳосил бўлиб, улар асаб учларини қўзғатади. Натижада, касаллик ҳақидаги хабар оғриқ кўринишида асаб толалари орқали миянинг керакли марказига етказилади. Оғриқнинг кучлилиги қайси аъзода пайдо бўлишига бевосита боғлиқ. Масалан, тиш оғриғи ўта хавфли бўлмаса-да, жонни суғуриб олгудек азоблайди. Чунки организмнинг бу соҳасида нерв толалари жуда тиғиз жойлашган.

Оғриққа қарши организмда икки хил жавоб реакцияси пайдо бўлади: биринчиси, оғриққа қарши реактив жавоб танани оғриқ сабабидан тезроқ узоқлаштириш билан кечади. Яъни, қўлимиз иссиқ нарсага тегиб куйса, дарҳол тортиб оламиз. Оёғимизга тикон кирса, беихтиёр оёғимизни тортиб оламиз. Бу жуда тез ишловчи рефлекс механизми, илк ҳимояланиш воситасидир. Оғриққа қарши иккинчи жавоб шахсдаги психологик реакциядир. Бу йиғлаш, инграш, безовталаниш, хавотир каби ҳиссиётларда кўринади. Ўтказилган тадқиқотлар одамлар оғриқни деярли бир хил тезликда ҳис қилишини исботлади.

Оғриқ ҳис этмаслик хавфи

Оғриқ сезмаслик — хавотирли ҳолат. Бу асаб тизимидаги патологик ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, оғриқ сезмаслик касалликдан ғафлатда қолишга олиб келади. Чунки оғриқ тананинг огоҳлантирувчи сигналидир. «Сигнал» безовта қилиб турар экан, саломатликка бепарво қарай олмаймиз. Тананинг айрим қисмларида оғриқ рецепторлари деярли бўлмайди. Масалан, ўпканинг устки қобиғи оғриққа нисбатан сезгир эмас. Агар бу қобиқ оғриқ ҳиссини туйганида, ҳар нафас олганда минг азоб чекардик.

Статистик маълумотларга қараганда, беморларнинг шифокорга мурожаат қилишга ундовчи асосий сабаб оғриқдир. Оғриқ огоҳлантиради, биз эса уни бартараф этиш учун даволаймиз.

Санжар АЛЛАМОВ

ёзиб олди.   




Ўхшаш мақолалар

Замонавийлик ортидан қувиш

Замонавийлик ортидан қувиш

🕔10:37, 14.06.2018 ✔35

Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

Батафсил
Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

🕔10:35, 14.06.2018 ✔35

Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Батафсил
Вазн етишмаслигининг боиси нима?

Вазн етишмаслигининг боиси нима?

🕔13:48, 07.06.2018 ✔74

Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Замонавийлик ортидан қувиш

    Замонавийлик ортидан қувиш

    Тор шим болада оёқ қийшиқлигига олиб келади(ми)?

    ✔ 35    🕔 10:37, 14.06.2018
  • Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Аёллар 2 кг. кимёвий модда «ютишади»

    Статистика маълумотларига қараганда, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 килограмм кимёвий модда тушар экан. Энг ачинарлиси, бундай воситаларнинг муддати ўтган бўлса-чи? Бу, албатта, инсон саломатлигига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Шундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида баъзи косметик воситаларнинг яроқлилик муддати ва уларнинг муддатидан сўнг ишлатганда қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

    ✔ 35    🕔 10:35, 14.06.2018
  • Вазн етишмаслигининг боиси нима?

    Вазн етишмаслигининг боиси нима?

    Хасталик сабаблари турлича, даволашни бошлашдан олдин эса…

    ✔ 74    🕔 13:48, 07.06.2018
  • Тарвузнинг шифоси

    Тарвузнинг шифоси

    Буйракларни ювади,  майда тошларни эритади.

    ✔ 62    🕔 13:47, 07.06.2018
  • Ташхисни шифокор қўяди

    Ташхисни шифокор қўяди

    Ўсмирликда тошадиган ҳуснбузар кўп ёшларни хавотирга солса керак. Бу ҳол уларга ноқулайлик туғдирибгина қолмасдан, юз чиройига ҳам зарар етказиши мумкин. Уни даволаш учун эса алоҳида эътибор талаб қилинади. Аммо кўпчилик бунга балоғат ёшгача ўтиб кетадиган ҳолат сифатида қарашади.

    ✔ 50    🕔 13:46, 07.06.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар