Даромад манбаи      Бош саҳифа

ҲАМ ИШЛИ, ҲАМ ҲУНАРЛИ

Қизларга касб-ҳунар ўргатиш ва бандлигини таъминлашга бугун муҳим масала сифатида қаралмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Хотинизлар қўмитаси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир айни шу мақсадга хизмат қилди.

— Тадбирга маҳалламиз қизларини ҳам олиб келдик, — дейди Миробод тумани «Иноқобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Сайфуддинова. — Бу ерда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилгани айни муддао бўлди. Қизлар ўзларига керакли таклиф ва тавсиялар олишди. Энг муҳими, бир нечта қиз ишли бўлди, айримлари ҳунар ўрганишга қарор қилди. Уч нафари эса тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида.

«Иффатли келин», «Машҳура» сингари ўқув марказлари ташкил этган кўргазма тадбирга ташриф буюрганларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, миллий ҳунармандчилик, каштачилик, рассомлик намуналари қизларнинг ҳунарга меҳрини уйғотишига шубҳа йўқ.

— Педагогика коллежини тугатиб, ишга кирмоқчи бўлдим, — дейди Раъно ­Мирзаҳмедова. — Афсуски, ўзим истаган ишни топа олмадим ва анча вақт бекор юрдим. Мана, тадбирга келиб ўз мутахассислигим бўйича бир нечта бўш ўринлар борлигини кўрдим. Маъқулини танлаб, мутасаддилардан йўлланма олдим.  

Тадбир давомида қизлар «Соғлом турмуш тарзи — саломатлик гарови», «Хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш», «Оила — муқаддас даргоҳ» сингари мавзуларда чиқиш қилишди. Энг фаол иштирокчилар ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шоҳсанам МИРЗАОЛИМОВА




Ўхшаш мақолалар

ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

🕔12:34, 23.11.2017 ✔19

Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

Батафсил
КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

🕔12:34, 23.11.2017 ✔10

Фориш туманида ўтган йили 7 минг 725 тонна балиқ овланган эди. Жорий йилда бу кўрсаткични 8 минг тоннадан ошириш режалаштирилган.

Батафсил
ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

🕔11:52, 16.11.2017 ✔32

Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

    ✔ 19    🕔 12:34, 23.11.2017
  • КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

    КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

    Фориш туманида ўтган йили 7 минг 725 тонна балиқ овланган эди. Жорий йилда бу кўрсаткични 8 минг тоннадан ошириш режалаштирилган.

    ✔ 10    🕔 12:34, 23.11.2017
  • ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

    ✔ 32    🕔 11:52, 16.11.2017
  • ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

    ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

    Кўпчилик юртимиз шароитида арча тоғларда ўсади, деб ўйлайди. Аммо уни Мирзачўлнинг шўрхок ерларида ҳам экиб, кўпайтириш мумкин экан.

    ✔ 31    🕔 11:52, 16.11.2017
  • ЯНГИ ТАЖРИБА САМАРАСИ

    ЯНГИ ТАЖРИБА САМАРАСИ

    Фарғона вилоятида асал­аричиликнинг тобора ривожланиб бориши ички бозорни арзон, сифатли маҳсулот билан таъминлашга хизмат қилмоқда ва тўйимли табиий неъмат ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда.

    ✔ 31    🕔 11:51, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар