Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ҚАЧОН ТАРИХИЙ ФИЛЬМЛАР ОЛИНАДИ?

Ўзбек киносанъатида шу кунга қадар улуғ аллома ва саркардаларимиз ҳақида мақтарли бирор тарихий фильм суратга олинмаган. Жорий йил 3 августда Президентимиз ижодкор зиёлилар, санъатшунослар билан бўлган учрашувида ҳам бу ҳақда алоҳида куюниб гапирди. Ижодкорлар тарихий мавзуга қўл урганда кўламни кенгроқ олишга, маррани баланд қўйишга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлади.

ҚАЧОН ТАРИХИЙ ФИЛЬМЛАР ОЛИНАДИ?

«Ўзбеккино» миллий агентлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинишича, тарихий фильмларни ишлаш борасида яқин истиқболдаги режалар тузилган. Унга кўра, шу кунларда томошабинлар учун янгилик бўлади: сентябрь ойида «Ибн Сино» деб номланган ҳужжатли фильм премьераси бўлиши кутилмоқда. Буюк алломанинг ҳаётига бағишланган фильм кино ихлосмандларига тақдим этилади.

Дарҳақиқат, тарихий фильм суратга олиш киноижодкордан жуда катта маҳорат ва тажриба талаб этади.  Тан олиш керак, бизда ҳали бундай фильм ишлай оладиган профессионал мутахассис йўқ. Қолаверса, тарихни тўлалигича очиб бериш учун хорижлик режиссёрлар билан ҳамкорликда иш олиб бориш талаб этилади.  Агентликнинг Франция, Япония, Италия сингари хорижий мамлакат элчилари билан учрашув ўтказиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяётгани бу борада қўл келади.

Маълум қилинишича, агентлик иқтидорли ёшларни ўқитиш, тажрибасини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Агентлик қошида маҳорат курслари ташкил этиш режалаштирилган. Икки йиллик мазкур курсда дарсларни тажрибали режиссёр ҳамда продюсерлар олиб бориши айтилмоқда.

 

Ноила САҲОБИДДИНОВА




Ўхшаш мақолалар

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

🕔12:44, 23.11.2017 ✔17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил
МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

🕔12:44, 23.11.2017 ✔20

Бугун фуқароларимиз ўзига тегишли бўлган машина, квартира каби моддий бойликларини ижарага бериш орқали ҳам қўшимча даромад топмоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг турмуш даражаси, яшаш сифати янада яхшиланишига хизмат қиляпти. Аммо

Батафсил
ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

🕔12:43, 23.11.2017 ✔23

Жамоат транспортидаги муаммоларга дуч келиб...

Ҳар доимгидек эрталабдан автобус йўловчилар билан тўла. Аммо у имиллагани-имиллаган.

Шу пайт йўловчилардан бири: «Тезроқ юрмайсизми? Ишга кеч қоляпмиз-ку, барака топгур», дея бетоқат бўлди. Бошқалар ҳам унга қўшилди-ю, ғала-ғовур бошланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 17    🕔 12:44, 23.11.2017
  • МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

    МУЛК МУСОДАРА ҚИЛИНМАЙДИ, АГАР…

    Бугун фуқароларимиз ўзига тегишли бўлган машина, квартира каби моддий бойликларини ижарага бериш орқали ҳам қўшимча даромад топмоқда. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг турмуш даражаси, яшаш сифати янада яхшиланишига хизмат қиляпти. Аммо

    ✔ 20    🕔 12:44, 23.11.2017
  • ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

    ҚУЛАЙЛИК ЭМАС, ҚЎПОЛЛИК МУҲИМГА ЎХШАЙДИ

    Жамоат транспортидаги муаммоларга дуч келиб...

    Ҳар доимгидек эрталабдан автобус йўловчилар билан тўла. Аммо у имиллагани-имиллаган.

    Шу пайт йўловчилардан бири: «Тезроқ юрмайсизми? Ишга кеч қоляпмиз-ку, барака топгур», дея бетоқат бўлди. Бошқалар ҳам унга қўшилди-ю, ғала-ғовур бошланди.

    ✔ 23    🕔 12:43, 23.11.2017
  • «ОРЗУИМ БИР ЛАҲЗАДА АМАЛГА ОШДИ»

    «ОРЗУИМ БИР ЛАҲЗАДА АМАЛГА ОШДИ»

    Эрйигит Сулаймонов юртимиз равнақига катта ҳисса қўшиб келаётган етук мутахассислардан. Ўзи ҳали ёш: эндигина ўттиз бирга тўлди. Шу ёшида Тошкент вилоятининг Ангрен қувур заводига раҳбарлик қилиб келади. Оилали, бир ўғил ва қизнинг отаси. Чинакам бахти бутун инсон. Аммо...

    ✔ 11    🕔 12:43, 23.11.2017
  • БИЗНЕСГА ТИКИЛГАН МАЪНАВИЯТ

    БИЗНЕСГА ТИКИЛГАН МАЪНАВИЯТ

    Кекса қўшни момо пойтахтдан жиянимга олиб берган «Шум бола» китобидан неварасига ҳам олиб келишимни илтимос қилиб, қўлимга пул тутқазди. Унинг айтишича, бутун бошли туманимиздаги биттаю-битта китоб дўконида у ниҳоятда қиммат экан. Ёлғиз набираси билан ўртамиёна кун кечираётган онахон учун набираси айтган китобни бироз арзонга харид қилиш ҳарна-да!..

    ✔ 67    🕔 11:58, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар