Виктор ГЮГО

Франциядаги сиёсий тузумни ағдариб, ҳокимият бошига келишни ўзига мақсад қилган бир неча қарама-қарши гуруҳлар бутун Парижни қамал қилган.

Куну тун Париж кўчаларида тинимсиз қурол ўқлари изғир, ўқлар зарбига деворлар бағри қалқон эди. Деворлар гўё дод солганча тўкила бошлар, дераза ойналари парчаланиб, гўдакдек тинмай чинқирарди.

Ана шундай нотинч кунларнинг бирида жажжи болакай уй деворларига биқинганича ўта эҳтиёткорлик билан кетиб борар, ортига эса матога ўраб қўйилган ниманидир яшириб олганди. Кўчанинг ҳар бир ерига эҳтиёткорлик билан кўз югуртираркан, шундан кейингина аста қадам ташларди. Бу ҳолни синчковлик билан кузатиб турган бир неча ўспиринлар уни мазахлаганча қичқира бошлашди: «Қўрқоқ, қуёнюрак!»

Шунда икки ўспирин болакайнинг икки қўлидан торта бошлади, яна бири уни ортидан туртганча кўчанинг қоқ ўртасига судраб келишди. Болакай типирчиларкан: «Қўйиб юборинглар!» — дея қичқирарди.

— Сен қўрқоқсан! Қуёнюрак! — дея болакайни ҳақорат қилишди.

Шу он кутилмаганда қаердандир милтиқдан отилган дайди ўқлардан бири шувиллаб келиб болакайнинг боғлиқ тугунига тегди. Тугун ичида нимадир тарсиллаб синиб кетди.

— Нима қилиб қўйдинглар! Энди дадамга ейишлари учун нима олиб бораман? — дея ҳўнграб йиғлаб юборди болакай.

— Даданг қаерда? — ҳайрат билан сўрашди болалар.

— Мудофаа деворлари ортида, урушда. Уйимиздаги сўнгги егуликни унга олиб кетаётгандим.

Шу сўзларни аччиқ ўкинганча айтаркан, болакай ҳуштак чалиб дайдиётган ўқлар тўфонига қарамай, сочилиб кетган картошка ва нон бўлакларини териб олди-да, ҳеч бир ҳадиксиз мудофаа деворлари ортига — дадасининг ҳузурига ошиқди.

Француз тилидан

Фурқат САТТОРОВ

Таржимаси




Ўхшаш мақолалар

Бахт

Бахт

🕔11:48, 16.11.2017 ✔31

Биз тўрт дугона эдик. Ёшликдан бир-биримизга тақлидан юрардик. Орзу-истакларимиз ҳам бир хил. Бир йўл тўрт кишини сиғдирмас экан. Дугоналарим ҳар бири ўз бахтига эришди. Мана, мен ҳам ўз бахтим қаршисида турибман...

Батафсил
КЎРПАЧА

КЎРПАЧА

🕔11:48, 16.11.2017 ✔43

Қизалоғининг йиғисидан Салима чўчиб уйғонди. Дарҳол чақалоққа кўкрак тутди. Лекин бола йиғидан тўхтамади. Унинг хархашасидан хавотирга тушган она дарров бешикнинг қўлбоғини бўшатди. Шунда кичкинтой тинчиди. Керишиб, қўлларини ўйната бошлади.

Батафсил
АЁЛ

АЁЛ

🕔16:14, 09.11.2017 ✔133

Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бахт

    Бахт

    Биз тўрт дугона эдик. Ёшликдан бир-биримизга тақлидан юрардик. Орзу-истакларимиз ҳам бир хил. Бир йўл тўрт кишини сиғдирмас экан. Дугоналарим ҳар бири ўз бахтига эришди. Мана, мен ҳам ўз бахтим қаршисида турибман...

    ✔ 31    🕔 11:48, 16.11.2017
  • КЎРПАЧА

    КЎРПАЧА

    Қизалоғининг йиғисидан Салима чўчиб уйғонди. Дарҳол чақалоққа кўкрак тутди. Лекин бола йиғидан тўхтамади. Унинг хархашасидан хавотирга тушган она дарров бешикнинг қўлбоғини бўшатди. Шунда кичкинтой тинчиди. Керишиб, қўлларини ўйната бошлади.

    ✔ 43    🕔 11:48, 16.11.2017
  • АЁЛ

    АЁЛ

    Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз.

    ✔ 133    🕔 16:14, 09.11.2017
  • НИКОҲ

    НИКОҲ

    Суннат муаллим кенжа қизини узатяпти. Ким нима деса десин, тўй қилишни камбағалга чиқарган. Бой одам тўйида бир йилда, камбағал беш-ўн йилда топганини тўкиб-сочади. Шунгами, камбағалнинг тўйи тўйдай бўлади.

    ✔ 74    🕔 17:48, 02.11.2017
  • СИРЛИ ЯХШИЛИК

    СИРЛИ ЯХШИЛИК

    Ҳожар буви эшик тамбасини тушириб, ичкари уйга ўтди. Жойнамоз устида узоқ ўтирди. Юртга, хонадонига тинчлик, ён-атрофдагиларга меҳр-оқибат тилаб, дуога қўл очди. Ота-онасидан эрта етим қолган икки набира қизни узатгунча фоний дунёдан кўз юммаслигини сўраб, Яратганга илтижо қилди.

    ✔ 56    🕔 17:48, 02.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар