Инсон ўзинг      Бош саҳифа

БОБОНИНГ САБОҒИ

Қишлоғимизнинг кираверишидаги катта тутзор барча болаларнинг ўйин майдончаси эди. Болалар билан «Бекинмачоқ», «Ўртага тушар», «Чиллак», «Чим» каби ўйинларни ўйнаб кун кеч бўлганини сезмай қолардик. Қош қорайиб, оналаримиз қўлида хивчин кўтариб келмагунича тарқалмасдик. Ўзим ҳар гал уйга қочиб бориб, отамнинг пинжига кириб хивчиндан қутулиб қолардим. Эртаси куни яна шу аҳвол...

БОБОНИНГ САБОҒИ

Бир куни ўйинга тўпланадиган майдончага одатдагидан анча кеч бордим. Қарасам, болалар йиғилиб бир нарсани ўраб олган.  Қарасам, ерда бус-бутун қуш ини ётибди. Ичида беш дона қора доғчали кўм-кўк тухумлар ҳам бор. Қуш ини анчайин катта, атрофи ингичка хас-чўп билан мустаҳкам ўралган, таг қисми лойдан экан. Бунақасини биринчи марта кўраётганим учун бошқа болалардек мен ҳам ҳайратландим. Болалар бир-бирига қараб: «Вуй, қаранглар, чиройли экан-а...», деб қўйишарди. Ҳойнаҳой, бу уя ўйнаётганимизда кийимларимизни шохига илиб қўядиган тутдан тушган бўлса керак, чунки кеча туни билан қаттиқ шамол бўлган эди. Бир маҳал болалар орасидан Асомиддин дегани:

— Буни биринчи бўлиб мен топдим, уни уйимизга олиб кетаман, — деб қуш инига қараб қўлини чўзган эди ҳамки, орамиздаги тўлачадан келган бола унга:

— Сендан олдин синглим Муниса кўрган. Чунки мени чақиришга келганида инни биринчи бўлиб кўрганини айтди. Мен етиб келгунимча сен келиб қолибсан, шунинг учун инни биз олиб кетамиз, — деди.

Асомиддин ҳам бўш келмай:

— Ўзим олиб кетаман, тамом! — деб туриб олди.

Тортишув борган сари авж олиб, ўртада тўполон бошланди.

Шу пайт: «Нима жанжал, нимани бўлишолмаяпсизлар?», деган овоздан онамизнинг хивчинини кўргандек, қўрқиб кетдик. Расулнинг синглиси Оқсоқол бобони чақириб келибди. Расул унга бўлган воқеани айтиб берди. Бобо ерда ётган қуш инининг ёнига ўтирди, биз ҳам атрофига тизилишдик.

— Ҳув, анави қушни кўряпсизларми? — дея шохдан-шохга қўниб, қағиллаётган зағизғонни кўрсатди. — Жанжал билан бўлиб унинг тинимсиз қағиллаганини эшитмабмиз ҳам. У ўз болаларига қайғурмоқда. Тухумларини қайтариб беришингизни сўраб, нола қиляпти. Негаки, болалари мана бу тухумнинг ичида. Сизлар эса уларни онасидан айирмоқчи бўляпсиз. Хўш, айтинглар-чи, қай бирингиз онангизни кўрмасдан яшай оласиз?

Ҳаммамиз жим қолдик... Бобо гапини давом эттирди:

— Қушлар ҳам худди сизга ўхшайди. Полапонлар тухумдан чиққач, ўз онаси бағрида бўлиши керак. Сиз тухумларни олиб кетсангиз, улар ҳали очиб чиқмасидан нобуд бўлади. Она қуш эса бу ишингиздан қаттиқ хафа бўлиб, қишлоғимиздан кетиб қолади. У бошқа қушларга ҳам: «Бу қишлоқнинг болалари жуда ёмон», деб айтса, ҳеч бир қуш қишлоғимизга келмай қўяди. Кейин қишлоғимиз жуда зерикарли бўлиб қолади. Шунинг учун биз қанотли дўстларимизни хафа қилмаслигимиз, уларни асраб-авайлашимиз керак.

Бобо Расулга уяни дарахтга — ўз ўрнига олиб чиқиб қўйишини айтди. Шу пайт бобонинг ёнида турган Муниса:

— Бобожон, улар энди қишлоғимиздан кетиб қолмайдими? — деб сўради хавотирланиб.

— Йўқ, қизим, йўқ, — деди бобо.

Шу кундан бошлаб Расулнинг бобосини кўрганимда қўрқмайдиган  бўлдим. Жаҳлдор кўрингани билан жуда меҳрибон, бировга ёмонлик тиламайдиган бобо экан.

Жавҳар ТУРСУНОВА




Ўхшаш мақолалар

СЎНГГИ ҚУВОНЧ

СЎНГГИ ҚУВОНЧ

🕔11:59, 21.09.2017 ✔10

Ўзининг бежо овози билан юракларга ваҳима солган тез ёрдам машинаси кичкинагина ёғоч эшик ёнига келиб тўхтади. Латофат опанинг касали яна хуруж қилди.

Батафсил
Темирчининг тиллолари

Темирчининг тиллолари

🕔11:59, 21.09.2017 ✔8

Неъмат АМИНОВ

«Ҳали ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоҚозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди».

Батафсил
ОНАМ

ОНАМ

🕔10:29, 08.09.2017 ✔66

Ташвишларга тўла ҳаёт одамни чарчатади. Киши баъзида дам олгиси келиб, тоғ бағригами, дарё бўйигами чиқишни истаб қолади. Ўзи охирги пайтларда иш билан бўлиб, оиламга тузукроқ вақт ажратолмай қолдим. Кўз олдимга фарзандларимни келтирдим ва ўзимдан, эътиборсизлигимдан бироз хижолат тортиб қолдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • СЎНГГИ ҚУВОНЧ

    СЎНГГИ ҚУВОНЧ

    Ўзининг бежо овози билан юракларга ваҳима солган тез ёрдам машинаси кичкинагина ёғоч эшик ёнига келиб тўхтади. Латофат опанинг касали яна хуруж қилди.

    ✔ 10    🕔 11:59, 21.09.2017
  • Темирчининг тиллолари

    Темирчининг тиллолари

    Неъмат АМИНОВ

    «Ҳали ҳаёт чоғларида отамдан эшитганларимнинг айримларини ўз ҳолича, айнан қоҚозга тушириб қўйган эдим. Орадан анча ўтгач, ўқиб қарасам, бу ёзувлар кўзимга тўтиёдек кўринди».

    ✔ 8    🕔 11:59, 21.09.2017
  • ОНАМ

    ОНАМ

    Ташвишларга тўла ҳаёт одамни чарчатади. Киши баъзида дам олгиси келиб, тоғ бағригами, дарё бўйигами чиқишни истаб қолади. Ўзи охирги пайтларда иш билан бўлиб, оиламга тузукроқ вақт ажратолмай қолдим. Кўз олдимга фарзандларимни келтирдим ва ўзимдан, эътиборсизлигимдан бироз хижолат тортиб қолдим.

    ✔ 66    🕔 10:29, 08.09.2017
  • БОБОНИНГ САБОҒИ

    БОБОНИНГ САБОҒИ

    Қишлоғимизнинг кираверишидаги катта тутзор барча болаларнинг ўйин майдончаси эди. Болалар билан «Бекинмачоқ», «Ўртага тушар», «Чиллак», «Чим» каби ўйинларни ўйнаб кун кеч бўлганини сезмай қолардик. Қош қорайиб, оналаримиз қўлида хивчин кўтариб келмагунича тарқалмасдик. Ўзим ҳар гал уйга қочиб бориб, отамнинг пинжига кириб хивчиндан қутулиб қолардим. Эртаси куни яна шу аҳвол...

    ✔ 44    🕔 10:29, 08.09.2017
  • ҚЎРҚУВ

    ҚЎРҚУВ

    Виктор ГЮГО

    Франциядаги сиёсий тузумни ағдариб, ҳокимият бошига келишни ўзига мақсад қилган бир неча қарама-қарши гуруҳлар бутун Парижни қамал қилган.

    ✔ 44    🕔 10:28, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар