Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ТАЪТИЛДАН  ЧАРЧАБ  ҚАЙТДИМ…

Тоғ ёнбағирларида мириқиб дам олиш кимга ҳам ёқмайди, дейсиз. Руҳий ва жисмоний ҳордиқдан кейин эса яна ишга киришиб кетиш бироз мушкул кечиши аниқ. Психотерапевтлар бу ҳолатни «таътилдан кейинги синдром» деб атайди.

ТАЪТИЛДАН  ЧАРЧАБ  ҚАЙТДИМ…

Психолог Дилдора ШАРОПОВА бу борада ўз фикри ва тавсиялари билан ўртоєлашди.

— Меҳнат таътилидан сўнг айниқса, масъулияти юқори бўлган лавозимларда фаолият олиб борадиган ходимлар анча қийинчиликларга дуч келади, — дейди психолог. — Лавозим ва жавобгарлик қанча паст бўлса, ходим таътилни мароқ билан ўтказади ва иш бошлаши ҳам анча осон кечади. Таътилга қадар кунига 12-13 соат ишлаган ходим эса яна шундай шароитга қайтишни истамайди. 

Иш бошлаш узоқ муддат таътилда бўлган ходимлар учун ҳам талай ноқулайликларни туғдиради. Айниқса, ўқитувчилар анча вақт дам олгандан сўнг яна ишга тўлақонли киришиб кетгунча маълум муддат талаб этилади. Яна бир эътиборга молик жиҳат, эркакларга нисбатан аёлларнинг ишга киришиб кетиши бироз осонроқ бўлади. Улар таътил давомида олган таассуротларини ҳамкасблари билан ўртоқлашишга  ошиқади.

Айниқса, ўз касбидан кўнгли тўлмайдиган кишиларнинг бу жараёндан ўтиши жуда оғир кечади. Олимларнинг тадқиқотларидан маълум бўлишича, ишдан бўшаш ҳақидаги 80 фоиз аризалар айнан меҳнат таътилидан кейин ёзиларкан.

Ўз иш ўрнини сақлаб қолиш ва қийинчиликларни енгиб ўтишни истаганлар эса қуйидаги тавсияларга амал қилиши мақсадга мувофиқ.

 Меҳнат таътилидан сўнг ишни ҳафтанинг пайшанба ёки жума кунлари бошлаган маъқул. Агар ходим душанба куни ишга чиқса, бутун ҳафта давомида вақтини самарасиз, беунум ўтказиши мумкин.

 Психологларнинг фикрича, таътил вақтида кишининг фикрлаш даражаси анча сусаяди. Тез ва тўғри фикр юритиш кўникмасининг яна ўз жойига қайтиши учун эса бироз вақт керак. Бу жараёнда жисмоний ва руҳий зўриқмаслик учун аста-секинлик билан ҳаракат қилиш зарур.

 Ишга чиқиш билан янги лойиҳа ва ғоялар устида ишлашдан олдин илгари бошлаб қўйган юмушларни якунига етказиб қўйган маъқул. Бу бироз енгил кечади. Ана шу жараёнда бирин-кетин янги ишларни ҳам бошлаб юбориш мумкин бўлади.

 Саёҳатга чиққанлар иш бошлашдан бир неча кун аввал уйга қайтгани маъқул. Бу вақт оралиғида ўзини руҳан тайёрлаб олишга имкони бўлади.

 Кўпчилик таътилдан қайтган ходимнинг куч ва ғайрати ичига сиғмайди, деб ўйлайди. Аксарият ҳолларда бунинг мутлақо тескариси бўлади. Хуллас, улар маълум бир муддат ҳордиққа муҳтож бўлишади. Бироқ бунга имкон бўлмаслиги аниқ. Шу боис илк иш кунларида ора-сира танаффуслар қилиб туриш тавсия этилади.  Китоб мутолааси ҳам тузуккина ёрдам бериши мумкин.

 

Шаҳноза ШОЖАЛИЛ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

🕔15:08, 16.02.2018 ✔407

Уни қандай енгиш мумкин?

Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

Батафсил
БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

🕔14:38, 01.02.2018 ✔487

Бунга айбдор ким?

Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Батафсил
ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

🕔18:53, 18.01.2018 ✔527

Бунга ким айбдор?

«...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    Уни қандай енгиш мумкин?

    Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

    ✔ 407    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    Бунга айбдор ким?

    Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    ✔ 487    🕔 14:38, 01.02.2018
  • ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    Бунга ким айбдор?

    «...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

    ✔ 527    🕔 18:53, 18.01.2018
  • ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

    ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

    Бу палладаги хато қимматга тушади

    «Ўғлим кичкиналигида жуда серғайрат, қизиқувчан эди. Мактабни ҳам аъло баҳоларга тугатди. Ҳозир ўн тўққиз ёшда. Негадир аввалги иштиёқи сўниб, ишёқмас бўлиб қолган. Туну кун телефонга берилиб, вақтини бекор ўтказади. Бирор ишнинг бошини тут, десак, унамаяпти... Унга нима бўлганини, мудраган иштиёқини қандай қилиб «уйғотиш»ни билолмай оворамиз...»

    ✔ 515    🕔 18:51, 18.01.2018
  • ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

    ✔ 592    🕔 12:19, 26.10.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар