Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«ЎҒЛИМНИ ЭГАЛЛАБ ОЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМАН»

Она шундай деб турса, келин нима қилсин?

Яқиндагина ўғил уйлантирган она кўнглида минг бир ғалаён. Фарзандининг янги келинга кўрсатаётган мулозамати, эътибори тинчини ўғирлади. Тўйгача фақат икки ёшнинг ширин турмушини орзу қилган аёл энди вужудида кечаётган ҳолатни ўзи ҳам тушунолмай ҳайрон. Хонадонига не-не умидлар билан келган қиз, унинг назарида, худди душмандек...

«ЎҒЛИМНИ ЭГАЛЛАБ ОЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМАН»

Инсон борки, муҳаббатга ташна, эътибор ва ғамхўрликдан куч олади. Айниқса, аёл учун яқинларининг меҳри катта аҳамиятга эга. Жамики гўзал ҳисларини бахшида қилиб фарзанд ўстирган она унинг камол топиб, шундай эҳтиром кўрсатишини кутади. Аммо ўғил вояга етиб уйлангач, хотинига андармон бўлиб қолиши онанинг ғашини келтира бошлайди. Афсуски, ўртада пайдо бўлган муносабат оила муҳитига салбий таъсир кўрсатади.

— Бир ўғил ва бир қизни еру кўкка ишонмай, асраб-авайлаб ўстирдим, — дейди ўғил уйлантирган она. — Бор меҳр-муҳаббатимни уларга илиндим. Фарзандларимнинг келажаги, бахтли турмуши ҳақида орзуларим жуда катта эди. Аммо ҳаддан зиёд боғланиб қолиш ҳам яхши эмас экан. Бунга ўз ҳаётим қиёс.

Ўғлимни олийгоҳни битирар-битирмас уйлантирдик. Ўзи кўнгил бериб уйлангани учун келиним билан жуда иноқ эди. Табиийки, ўзига суҳбатдош, яқин инсон топгач, менга ­эътибори камайди. Менда эса ўз-ўзидан унинг ёнимда кўпроқ бўлиши, мен билан суҳбатлашиб ўтириши истаги кучая борди. Ҳатто, эр-хотиннинг муносабатларига ҳам аралашишга мажбур бўлдим... Кеча ўзаро можаролашиб турганини кўриб, уларнинг ҳаётида пайдо бўлаётган муаммога мен сабабчи бўлиб қолаётганимни тушундим. Энди шу хатони тўғрилай олмай бошим қотган...

Агар чуқурроқ мулоҳаза қилиб кўрилса, оилада аёллар ўртасида пайдо бўладиган келишмовчиликларнинг асосий сабабчиси эркаклар бўлиб чиқади. Онанинг ягона истаги фарзандининг меҳрини ҳис қилиш. Шу нуқтаи назардан ёндашсак, бу муаммонинг юзага келишида ўғилнинг ҳам озми-кўпми айби бордек. Хонадонда тинчлик, осойишталик ҳукм суриши учун у тарозининг икки палласини ҳам баравар ушлаб туриши зарур.

— Ҳар қандай ота-она фарзанди оила қуриши олдидан яхши ниятлар қилади, — дейди «Оила» илмий-амалий маркази катта илмий ходими Мухтасар ­АБДУРАҲМОНОВА. — Аммо баъзилар вақт ўтиши билан ўз фикрига қарши чиқади. Аксарият ҳолларда бунинг сабаби, она ўғлини қизғанади. Шу кунгача унга эҳтиром кўрсатиб келган фарзанднинг меҳри иккига бўлинади. Табиийки, бу онанинг руҳий ҳолатига кучли таъсир кўрсатади. Ундаги қизғаниш туйғуси жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳатто, айрим ёш оилалар ажримгача етиб боради.

Бунинг олдини олиш учун, аввало, она чуқур ўйлаб кўриши керак. Тирноқ ичидан кир қидириш билан биринчи навбатда ўз ҳаловатини йўқотади. У бу ҳаракати билан фарзандлари бахтига рахна солиши мумкинлигини тушуниб етиши керак. Ахир келини бутун умр унинг хизматини қилади. Кексайганда унинг кўмагига, ширин сўзига муҳтож бўлади-ку?!.

Ўғилнинг эса самимий ва ҳаммага бирдек муносабати билан бу тафовутни бартараф этиш қўлидан келади.

Дарҳақиқат, аёл киши нисбатан зийрак ва ҳушёрроқ бўлади. Қайнонасининг ўғлини қизғанаётганини сезган келин ҳам бу жиддий муаммога айланиб кетмаслиги учун ҳаракат қилиши керак. Турмуш ўртоғига вазиятни тўғри тушунтириб, унга айтаётган ширин сўзларини онасига ҳам илиниши кераклигини тушунтира олиши жуда муҳим. Шундагина кўнгли ёришмаётган она фарзандининг меҳрини кўриб, ўзини ҳам, уларни ҳам қийнаётган муаммодан халос бўлади.

Фарзанд учун онанинг қадри ҳамиша баланд туради. Ўз волидасининг турмушига аралашуви оқибатида йигит хоҳлаб-хоҳламай унинг қарорига қўшилишга мажбур бўлади. Қарабсизки, бир оиланинг бахтига дарз кетиб турибди. Бунга йўл қўйишга эса ҳаққимиз йўқ. Биз мустаҳкам қилиб қурган бино девори орасидан кўчган биттагина ғишт бир кун келиб уни қулатиши ҳам мумкин. Демакки, бир оиланинг барбод бўлган турмуши жамиятга ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

🕔11:49, 16.11.2017 ✔56

ёшларимиз ҳаётидан йироқлашмаяптими?

Ўн олтига тўлганимда отам оғир касаллик туфайли вафот этди. Бечора онам олти фарзанд билан ёлғиз қолди. Ўша вақтлар ҳозирги тўкин-сочинлик қаерда дейсиз, каталакдек ҳовлида етти жон бир парча нонга зориқиб, кун ўтказардик. Шукрки, қариндош-уруғ, отамнинг дўстлари рўзғоримизга қарашиб турди. Аммо бора-бора улғайганимиз сари аҳволимиз янада оғирлашди. Шунда биринчи бўлиб мени «учирма» қилишди.

Батафсил
БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

🕔11:49, 16.11.2017 ✔39

унга бардош ва ирода билан етиб борасиз

«Тўйимизга тўрт йил бўлди. Ҳалигача фарзанд кўрмадик. Атрофимдагилар ажрашишни маслаҳат беряпти. Эрим эса, ажрашмоқчи эмас. Бошқаларнинг болали бўлганини эшитсам, єийналиб кетаман. Ҳатто, яшагим келмай қолади. Мен ҳозир нима қилсам бўлади?»

Н.Н.

Миришкор тумани

Батафсил
ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

🕔16:15, 09.11.2017 ✔64

ёхуд тарбиядаги кичик хато оилани таназзулга етаклаши мумкин

Ҳаётимиздаги ҳамма нарса бир-бирига узвий боғлиқ. Бири-бирини тўлдиради, бири-бирини тақозо этади. Айниқса, ­оилавий турмушда уларга яхлит деб қарамаслик катта муаммоларга олиб келиши мумкин.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

    САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

    ёшларимиз ҳаётидан йироқлашмаяптими?

    Ўн олтига тўлганимда отам оғир касаллик туфайли вафот этди. Бечора онам олти фарзанд билан ёлғиз қолди. Ўша вақтлар ҳозирги тўкин-сочинлик қаерда дейсиз, каталакдек ҳовлида етти жон бир парча нонга зориқиб, кун ўтказардик. Шукрки, қариндош-уруғ, отамнинг дўстлари рўзғоримизга қарашиб турди. Аммо бора-бора улғайганимиз сари аҳволимиз янада оғирлашди. Шунда биринчи бўлиб мени «учирма» қилишди.

    ✔ 56    🕔 11:49, 16.11.2017
  • БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

    БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

    унга бардош ва ирода билан етиб борасиз

    «Тўйимизга тўрт йил бўлди. Ҳалигача фарзанд кўрмадик. Атрофимдагилар ажрашишни маслаҳат беряпти. Эрим эса, ажрашмоқчи эмас. Бошқаларнинг болали бўлганини эшитсам, єийналиб кетаман. Ҳатто, яшагим келмай қолади. Мен ҳозир нима қилсам бўлади?»

    Н.Н.

    Миришкор тумани

    ✔ 39    🕔 11:49, 16.11.2017
  • ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

    ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

    ёхуд тарбиядаги кичик хато оилани таназзулга етаклаши мумкин

    Ҳаётимиздаги ҳамма нарса бир-бирига узвий боғлиқ. Бири-бирини тўлдиради, бири-бирини тақозо этади. Айниқса, ­оилавий турмушда уларга яхлит деб қарамаслик катта муаммоларга олиб келиши мумкин.

    ✔ 64    🕔 16:15, 09.11.2017
  • БИР ГАПДАН ҚОЛГАНИМ

    БИР ГАПДАН ҚОЛГАНИМ

    умр бўйи бахтли яшашимга сабаб бўлди

    Турмуш қурганимизга қирқ йил бўлди. Баъзан оиламизга бошқаларнинг ҳавас билан қарашини ҳис қилганимда қувончдан бошим осмонга етади.

    ✔ 55    🕔 16:14, 09.11.2017
  • ОМОНАТ

    ОМОНАТ

    («Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

    Қўшни маҳаллада отамнинг Рўзмат деган бир ошнаси бўларди. Рўзмат ота ўн йиллар бурун оламдан ўтди. Ундан яккаю ягона Султонназир деган фарзанд қолган. У бинойидек рўзғорини тебратаётган эл қатори бир оила эди. Бир куни отам маҳалладаги маъракага чиқиб, гап топиб келди.

    ✔ 95    🕔 17:50, 02.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар