Даромад манбаи      Бош саҳифа

БЎШ бинолар ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛАДИ

Тадбиркорларнинг хабари бор: илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хўжалик фаолиятига тезкорлик билан жалб этиш механизми жорий этилди. Бу жараён Президентимизнинг 2017 йил 23 февралдаги «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида амалга оширилмоқда.

БЎШ бинолар ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛАДИ

Таъкидлаш керакки, мазкур қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида намунавий таркибда қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссиялар тузилди. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий органи эса мазкур комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.

Бундан буён идоралараро комиссия инвестиция лойиҳаси амалга оширилмагани тўғрисида хулоса чиқарса, кейинги ойдан бошлаб юридик шахслар — қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини қўллаётган мулкдорлар умумбелгиланган тартибдаги солиқ ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашга ўтади.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар — мулкдорлар ўзларига тегишли илгари хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони негизида инвестиция лойиҳасини амалга оширмаган ҳолларда, уларга нисбатан мулк ва ер солиғи навбатдаги ҳисобот йилидан бошлаб икки карра миқдорда оширилади ва ҳар бир кейинги ҳисобот йилида икки карра миқдорда, аммо олти каррадан кўп бўлмаган ошириб борилувчи коэффициент қўлланилади.

Ўз навбатида, тижорат банклари қарорда белгиланган вазифаларни ижро этиш доирасида қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларга, ижарачиларга имтиёзли кредитлар тақдим этади. Кредитлар 12 ойлик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкада берилади. Қарор ижроси юзасидан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида идоралараро комиссия қурилиши тугалланмаган 26 та объект, бўш турган ёки тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмаётган 56 та корхонани аниқлади. Фаолиятини чуқур таҳлил қилиб, бўш турган ишлаб чиқариш майдонларининг ҳолатини ўрганиб чиқди.

Шу тариқа, бино-иншоотлар негизида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларини ишга тушириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича бино-иншоот эгалари ва уларга хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан биргаликда тармоқ жадваллари ва инвестицион паспортларини шакллантириш ишларини олиб бормоқда. Ўрганиш натижалари бўйича мулк эгалари иштирокида бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, улар негизида янги тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Миршоҳид СУЛАЙМОНОВ,

Мирзо Улуғбек туман 

давлат солиқ инспекцияси

бошлиғи ўринбосари 




Ўхшаш мақолалар

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

🕔15:04, 16.02.2018 ✔7

Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

Батафсил
ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

🕔15:04, 16.02.2018 ✔11

Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

Батафсил
ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

🕔15:03, 16.02.2018 ✔7

Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    ТЕХНИКА, ЕР ВА ЯЙЛОВИМИЗ БОР...

    Қолганини меҳнат қилиб топяпмиз

    Чорвачилик аҳолининг сут, гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондирадиган жуда муҳим тармоқ. Уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш бугунги куннинг талаби.

    ✔ 7    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    ДЎППИДЕККИНА ИССИҚХОНА ДАРОМАДИ

    Қишнинг изғиринли кунларига қарамай, сархил мевалар, барра сабзавотлар бозору дўкон расталарини безаб турибди. Бемалол савдолашиб ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу элда фаровонлик, дастурхонларда тўкин-сочинликдан далолатдир.

    ✔ 11    🕔 15:04, 16.02.2018
  • ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    ҚУЛАЙЛИКЛАРДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИБ…

    Тадбиркорлар учун қулай муҳит яратилиб, уларга имтиёзлар тақдим қилинаётгани туфайли янги иш ўринлари яратилмоқда ва аҳоли турмуш фаровонлиги ошмоқда.

    ✔ 7    🕔 15:03, 16.02.2018
  • ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    ЎРИКДАН 10 ТОННА ҲОСИЛ

    Ниҳоллар ҳосилга кириши ва даромад келтириши учун…

    Даромад олишнинг йўллари кўп. Кимдир ишлаб чиқариш билан, бошқаси хизмат кўрсатиш билан шуғулланади.

    ✔ 60    🕔 10:49, 09.02.2018
  • СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    СОЛИҚ ҚАРЗИ ВОЗ КЕЧИЛАДИ, ҚАНДАЙ ҚИЛИБ?

    Биргина Тошкент шаҳридаги 500 дан ортиқ якка тадбиркорнинг 8,7 миллиард сўм солиқ қарзидан кечилади. ​​​​​​​

    ✔ 32    🕔 10:48, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар