Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ҲАЛОЛГА ҲАВАС, ҲАРОМДАН ҲАЗАР

Инсон мангу ҳаловатининг асоси қаерда?

«Одамлар бировнинг ҳақидан ҳазар қилмай қўйди».

Бир даврада ҳамкасб устозлардан бири айтган бу гап худди ҳукмдай янгради. Устоз чуқур ўйга толганча, бежиз қайғурмади: ўша кунлари унинг ҳаётида бир нотинчлик бўлиб, ўғилчасининг велосипедини ўғирлаб кетишган экан.

ҲАЛОЛГА ҲАВАС, ҲАРОМДАН ҲАЗАР

«Мен ҳовлида газета ўқиб ўтирувдим, — дейди устоз куюниб. — Кенжа ўғлимиз кўчада ўйнаб юрганди. Чанқаб кетган эканми, шошганча велосипедини дарвоза ташқарисида қолдириб, икки дақиқага киргандай бўлди. Югуриб қайтиб чиқса, велосипеди йўқ эмиш. Бошида ишонмадим. Бирор ўртоғинг ҳазиллашгандир, дедим. Йўқ, ўғирланган. Қизиғи, ҳеч қандай шовқин эшитилгани йўқ. Маҳаллачилик, юз-хотир қилдик, кимдан гумонланишниям билмайсан киши...

Ўғирлик, талончилик, безорилик, фирибгарлик каби иллатлар бекорга кўпаядими, ахир? Бировнинг ҳақидан қўрққан, қўли эгриликнинг касофати у дунёда эмас, шу дунёнинг ўзида уришини англаган инсон бундай қинғирликларга ҳеч қачон қўл урмайди. Ўмарилган қилдай нарса эртага арқондай бўлиб чиқиб кетади. Энг ёмони, бундай нобоп ишлар, эшитган қулоқ борки, айниқса, ёшларни йўлдан оздиради, одамлар орасидаги оқибатни кўтаради, ишончдек буюк неъматни сўндиради. Баракани айиради. Бунинг бошқаларга ҳам нуқси урмаса, майли эди. Ахир ўзингиз айтинг: велосипедини ўғирлатган бола зор қақшаса, эртага бировга ишончи қоладими? Ҳамма нарсасига эҳтиёткор бўлади. Бу, бир томондан яхши, лекин унинг кўзига ҳамма ўғридай туюлаверса, қандай бўлади кейин? Ишонч кўприклари чил-чил сингани шу эмасми?..»

Ҳа, қанчалик аччиқ бўлмасин, ҳақ гаплар эди бу. Бироқ ўша дақиқаларда менинг хаёлимдан буткул бошқа нарса — акс воқеа ўтди. Яқинда ижтимоий тармоқлардан бирида ажойиб эълонга кўзим тушди: бир фойдаланувчи ҳам­ён суратини жойлаган, унинг ичида 300-400 АҚШ доллари, бир даста ўзимизнинг ўн минг сўмлик пул, пластик карта турарди. Фойдаланувчи эълонда: «Шуни топиб олдим, ҳамённинг ичида бошқа нарсалар ҳам бор экан, ўшалар нималигини аниқ айта оладиган инсон, яъни, ҳақиқий эгасини қидиряпман. Топилса, менинг қуйидаги рақамимга қўнғироқ қилсин», деган. 

Ўқиб, шахсан мен ҳаяжонланиб кетганим рост. Ўзи­нгиз айтинг: унча-мунча одам 300-400 доллар топиб олса, даб-дурустдан шошиб қолади. Қувончдан телпагини осмонга отса-да, сасини чиқармайди! Ахир бу неча миллион сўм дегани.

Ўзимча ўйладим: демак, бу эълонни тармоққа қўйган одамнинг виждони ҳали уйғоқ, қалбини ғубор босмаган.  Ёки бунча пул унинг учун писта ё сақич қадар қадри бор ўзига тўқ одам. Ҳар икки ҳолда ҳам топилдиқ эгасини қидиргани таҳсинга сазовор. Демак, орамизда ҳали бировнинг ҳақидан қўрқадиганлар кўп. Менимча, жуда кўп.

Қаҳр қачон меҳрга айланди?

...Бир куни эрталаб ишга бормоқчи бўлиб, уйдан чиқдим. Машинам ёнига келиб, не кўз билан кўрайки, чап орқа эшигини кимдир пачоқ қилибди. Жаҳлим чиқиб кетди! Ахир уни ўз ҳолига келтиришга қанчалик харажат кетишини машина ҳайдаган одам тушунади. Қайсидир номард машинасида туртиб ўтган-у, ғойиб бўлган! Одамлар шунчалик ноинсоф бўладими, а?

Шундай дея ўйлаб, машинага ўтирдим. Моторни ўт олдириб, тўғри устахонага олиб бораман, деб турсам, олд ойна тозалагичга бир қоғозча қистирилганини кўрдим.  Олиб ўқидим. Чиройли ҳуснихат билан ёзилган: «Шошганимда, бехосдан машинангизни туртиб юбордим. Барча харажатини қоплайман. Телефонимга қўнғироқ қилинг, илтимос!», дея рақам қолдирибди! Кўзимдан ёш чиқиб кетай, деди. Қаранг, бундай одамлар ҳам бор экан-да, а?

Қўнғироқ қилдим. Аёл кишининг қўнғироқдай овози келди. Ўзимни таништирдим, дардимни айтдим. «Мен уйга қайтиб келяпман, беш дақиқада ёнингизда бўламан», деди аёл. Келди. Гаплашдик. Хуллас, уста неча пулга тузатаман деса, шунча пул бераман, деди. Сўнг ваъдасининг устидан чиқди ҳам.

Сўнгги гаплашганимизда айтган гапи ҳали ҳам қулоғим остида турибди: «Машинангизни туртиб кетиб, ҳеч ким кўриб қолмаганини билгач, индамай кетворсам бўларди. Лекин уйимда болаларим бор. Эрта бир кун касофати уради, деб қўрқаман. Худо ўзи кузатиб, кўриб, билиб турибди-ку»...

Машинамнинг пачоқ бўлганини кўриб, қанчалик қаҳрланган бўлсам, аёлнинг ҳалоллиги ва гапларини эшитиб, шунчалик таъсирланиб кетдим. Одамларга ишончим ўз-ўзидан ортгандек эди.

Минг сўмлик қарз, «адашган» совун

— Бир куни яқин дўстим боласини узоқ манзилга даволанишга олиб бориб, қайтишда ўша манзилдаги дорихонага кириб, бир дунё дори олди, — дейди киношунос Комил Толипов. — Ҳақини тўлаётганида атиги минг сўм етмай қолди. У бир кичикроқ дорини қайтармоқчи бўлди, бироқ дорихоначи «Олиб кетаверинг, йўлингиз тушганда ташлаб кетарсиз», деди.

Мен арзимаган пул бўлгани учунми, эътибор бермабман. Кейин ўзидан эшитиб, донг қотиб қолдим: дўстим уч-тўрт кундан сўнг кечқурун атайин ўша дорихонага бориб, омонатни бериб ўтмоқчи бўлибди. Аксига олиб, дорихонанинг иш вақти тугаган, ёпиқ экан. Овора бўлиб ортга қайтибди. Манзил ростдан ҳам узоқ эди. Дўстим ўшанда олисдан дори олганига афсус чекканди, чунки унинг бўйнида қарз қолиб кетди. Энди, албатта, уни қайтариш керак.

Шундай қилиб, яна икки марта ўша жойга борганда дорихона ёпиқ бўлган. Бу унга роса алам қилган. Арзимаган пул, лекин масъулият ва қарз бўйнида турибди. Охири, ўша дорихонанинг ёнида яна бир дорихона бор экан, ўшанга кириб, қидираётган одамининг телефон рақамини сўрабди. Ҳеч бўлмаса, «сотка»сига ташлайман, деб ўйлаган.  Аксига олиб, улар телефон рақамини билишмас экан...

Қўшни дорихонадагилар нима гаплигини эшитишгач, пулни бизга қолдиринг, шунчаям овора бўласизми, ўзимиз бериб қўямиз, дейишибди. Дўстим жуда қувониб, пулни бериб, бу омонат эканини қайта-қайта тайинлаб, ортга қайтибди.

Бу сарсонгарчиликни билгач, сиз ҳам мийиғингизда кулаётгандирсиз: «Арзимаган пулни қайтараман деб шунча вақт, харажатми? Бу боланинг эси жойидами ўзи?»

Шошманг! У бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслигига болалигидаги рўй берган бир воқеа сабаб бўлган экан. Олти ёшли пайтида онаси бир куни уни дўконга бешта кир совун олиб кел, деб бир сўм пул берган. Кир совун 20 тийин бўлган замонлар. Дўконга бориб, бешта совунни олиб, пулини тўлаб қайтган. Уйга келгач, халтани очишса, болакай адашиб, 6 та кир совун солган экан. Шунда онаси яна 20 тийин бериб, дўконга обориб бер, деган. Болакай ҳали тушунчаси саёз, онасига: «Ахир сотувчи билмади, ўзимизга олиб қолаверайлик, текин бўлади-ку» деса, онаси: «Йўқ, обориб бер, сенинг бу ортиқча олганингни деб сотувчи ўзингга ўхшаш болаларига нарса олиб беролмайди, чунки унинг пули сенинг алдовинг туфайли йўқ бўлиб кетади», ­дегач, 20 тийинни олиб, дўконга бериб келган.

Сотувчи пулни олаётиб, бор гапни эшитиб, болакайга: «Шошмай тур,  ҳозир», деган. Дўстим эса, энди мени уради, деб ўйлаб, йиғлаб юборган.

Сотувчи эса дарров унинг олдига келиб, юпатиб: «Отангга раҳмат, ука! Ажойиб, тўғри бола экансан», деб қўлини сиқиб, елкасига қоқиб қўйган. Сўнг дўкондаги барча одамларга баланд овозда болани мақтаган. Ана шу воқеа унинг хотирасида муҳрланиб қолган экан.

Заха етмаган туйғулар

Ҳалолликни ёқтирамиз. У ҳақда соатлаб гап берамиз. Уни бошқалардан талаб қиламиз. Лекин барибир ҳар куни, ҳар қадамда ҳалолликка дуч келавермаймиз. Нима учун?

Назаримда, ҳолва деган билан оғиз чучимайди. Ҳалоллик сўзи бола мурғаклигидан қулоғига қуйилмаса, тўғрилик ҳақида ота-оналаримизнинг ўзи намуна бўлмаса, қийин. Боласига бировнинг ҳақидан қўрқишни ўргатмаса, уни қинғир йўлдан қайтариб бўлмайди.

Ҳаёт яхши ва ёмон, тўғри ва эгри, ҳалол ва ҳаром каби турли зиддиятли қутблардан иборат. Таъбир жоиз бўлса, хулосани ҳам шундай қилсак: агар ўзганинг ҳақи тешиб чиқишини билганида бировнинг велосипедини ўғирлашмасди. Агар бировнинг ҳақидан қўрқишмаганида топиб олган, ичи долларга тўла ҳамённинг эгасини қидиришмасди. Агар ўзганинг ҳақидан қўрқишмаганида бегонанинг машинасини уриб кетиб, барча харажатни кўтаришни ваъда қилиб, телефон рақамини қолдиришмасди. Борди-ю, бировнинг ҳақидан ҳайиқишмаганида минг сўм қарзни қайтариш учун тўрт-беш марта олис йўл босиб, уни қайтаришга уринишмасди. Мабодо бировнинг ҳақидан қўрқишмаганида боласи ортиқча олиб келган битта совуннинг ҳақини дўконга чиқариб беришмасди...

Демак, гапимиз бошида устозимиз айтганидек ҳолга келиб қолганимиз йўқ, назаримда. Одамлар ҳали ҳам бировнинг ҳақидан ҳазар қилиш нималигини унутганича йўқ. Инсоф, диёнат, омонатни асраш, ҳалоллик каби соф инсоний туйғуларга тўла заха етмаган. Оламни, одамни ушлаб турган куч ҳам шу эмасми аслида?!

Жасур КЕНГБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

🕔12:11, 21.09.2017 ✔10

ёхуд боланинг тарбияси бошдан издан чиқса...

Бир абитуриент қиз география факультетига кириш учун тест топшириб чиқди. «Саволлар қийин бўлмадими, қизим?» – деб сўрадим ундан. «Жуда қийин саволлар тушди», — деди у ҳеч иккиланмасдан. «Муаллимчилик касали» тутиб қолдими, ишқилиб: «Масалан, қандай савол?» — дея қизиқдим. «Масалан: «Қайси шаҳарлар нефтни энг кўп экспорт қилади?» — деган савол тушди», — деди. «Йўғ-э, — дедим мен, — «қайси мамлакатлар» дегандир?» «Йўқ, айнан «шаҳарлар» деган». Кейин ундан тест жавобларини айтишни сўрадим. «Кувайт, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ», — деди. Мен унга: «Булар шаҳар эмас, ҳаммаси мамлакат-ку!» — деб ўтирмадим. Чунки у шаҳар билан мамлакатнинг фарқига борадиган даражада билим ёки ақл-фаросатга эга эмас эди...

Батафсил
ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

🕔13:58, 14.09.2017 ✔37

«Маршрутка»да кетаётгандим, бирдан ҳайдовчининг телефони жиринглаб қолди. Зарур қўнғироқ, шекилли,  рулда бўлса ҳам жавоб берди. Овозини баландлатиб қўйгани боис суҳбат эшитилиб турарди:

Батафсил
«БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

«БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

🕔13:57, 14.09.2017 ✔29

Қобилжон бобо ўғлини ёнига чақирди: «Эшитдингми, давлат ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой бераётган экан. Ҳокимиятга бориб, қандай ҳужжатлар кераклигини бил-чи».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

    ОНАСИНИ КЎРИБ ҚИЗИНИ ОЛ

    ёхуд боланинг тарбияси бошдан издан чиқса...

    Бир абитуриент қиз география факультетига кириш учун тест топшириб чиқди. «Саволлар қийин бўлмадими, қизим?» – деб сўрадим ундан. «Жуда қийин саволлар тушди», — деди у ҳеч иккиланмасдан. «Муаллимчилик касали» тутиб қолдими, ишқилиб: «Масалан, қандай савол?» — дея қизиқдим. «Масалан: «Қайси шаҳарлар нефтни энг кўп экспорт қилади?» — деган савол тушди», — деди. «Йўғ-э, — дедим мен, — «қайси мамлакатлар» дегандир?» «Йўқ, айнан «шаҳарлар» деган». Кейин ундан тест жавобларини айтишни сўрадим. «Кувайт, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ», — деди. Мен унга: «Булар шаҳар эмас, ҳаммаси мамлакат-ку!» — деб ўтирмадим. Чунки у шаҳар билан мамлакатнинг фарқига борадиган даражада билим ёки ақл-фаросатга эга эмас эди...

    ✔ 10    🕔 12:11, 21.09.2017
  • ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

    ҚОРОНҒИ ДИЛЛАРГА НУР БЎЛИБ...

    «Маршрутка»да кетаётгандим, бирдан ҳайдовчининг телефони жиринглаб қолди. Зарур қўнғироқ, шекилли,  рулда бўлса ҳам жавоб берди. Овозини баландлатиб қўйгани боис суҳбат эшитилиб турарди:

    ✔ 37    🕔 13:58, 14.09.2017
  • «БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

    «БАЙРАМНИ  ЯНГИ  УЙДА КУТИБ ОЛДИК»

    Қобилжон бобо ўғлини ёнига чақирди: «Эшитдингми, давлат ёш оилаларга имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой бераётган экан. Ҳокимиятга бориб, қандай ҳужжатлар кераклигини бил-чи».

    ✔ 29    🕔 13:57, 14.09.2017
  • ЗАРАРЛИ ТЕМИР ҚАЛҚОН

    ЗАРАРЛИ ТЕМИР ҚАЛҚОН

    Мактаб ўқитувчиси билан гаплашиб қолсангиз, болаларнинг хулқидан шикоят қилади. Ваҳоланки, боланинг ахлоқини таълим жараёни мобайнида тузатиш унинг зиммасидаги вазифалардан бири. Шу ўринда ўқитувчининг ўқувчи билан муносабатида қандайдир тўсиқлар мавжудми, деган савол туғилади.

    ✔ 34    🕔 13:57, 14.09.2017
  • ЎЗБЕК ПАЛОВИ — ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ

    ЎЗБЕК ПАЛОВИ — ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ

    Кимдир узун тирноғи ёки бесўнақай мўйлови билан дунёда рекордчи ҳисобланади. Аммо Ўзбекистон номидан ўрнатилган рекорд доимо маънили ва жаҳонга достон қилишга арзийдиган иш бўлади. Бу гал «Гиннесснинг рекордлар китоби»га халқимиз у эмас, бу эмас нақд катта ва баракали ишсевимли таомимиз ҳисобланган палов тайёрлаш билан кирди.

    ✔ 36    🕔 13:40, 14.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Галерия

Фойдали манбаалар