Долзарб мавзу      Бош саҳифа

СУВ  КУНИГА  ИККИ СОАТ  КЕЛСА...

унга ўттиз кун учун пул тўлаш адолатданми?

Тасаввур қилинг, оила даврасида телевизор кўриб ўтирибсиз. Шу маҳал бир дори ҳақида реклама берилди. Уни боғчага борадиган фарзандингиз тушунмай, сиздан сўради: «Дадажон, простата бези нима дегани?»

Бундай вазиятда беғубор кўзларини сизга қадаб, жавобингизга илҳақ бўлиб турган болангизга нима деб жавоб қайтарасиз? «Буни катта бўлганингдан кейин тушунасан», дейсизми ёки сизни хижолатга қолдирган рекламани ичингизда ҳақорат қиласизми? Ё бўлмаса, телевизор пультини олиб, бошқа каналга қўясизми?  

Аслида телевизорда ҳар қандай маҳсулот реклама қилинаверадими? Уларни эфирга қўйишдан олдин одамларга фойда-зарари муҳокама қилиб кўрилмайдими? Буни ким тартибга солиши керак?

— Телеканалларда, айниқса, кечки дастурларда оила даврасида кўриш тавсия этилмайдиган бу каби рекламалар кўп айлантириляпти, — дейди Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Деҳруз ЮНУСОВ. — Очиғи, улар кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўл­япти. Шунинг учун бу йўналишда қўмита томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳар ойда бир марта айнан рекламалар бўйича текширув ишлари олиб борилади. Шунга қарамай, ора-орада бу каби рекламалар чиқиб кетяпти. Бунга йўл қўймаслик мақсадида қўмита айни пайтда рекламаларнинг эфирга узатилиши билан боғлиқ тартиб-қоида, янги низом ишлаб чиқишни режалаштирган. Жорий йил охирига қадар у ҳукуматга киритилади. Шу тариқа, бу муаммога ечим топиш кўзда тутилган.

— Истеъмолчидан унинг ҳуқуқи бузилганда кимга ёки қаерга мурожаат қилишини сўрасангиз, улар Президентимиз виртуал қабулхонаси, Ички ишлар вазирлиги ёки прокуратурага, деб рўй-рост жавоб беришади. Нега қўмитага эмас? 

— Бу бугун олдимизда турган энг долзарб масалалардан бири. Бизга ҳам кўп мурожаат йўлланади. Қолаверса, қўмита раисининг виртуал қабулхонаси ҳам фаолият юритади. Аксарият мурожаат ижобий ечим топмоқда.

Истеъмолчилар қўмита ҳақида яқиндан билиши учун ижтимоий рекламалар билан бир қаторда, ишонч телефони ишлайди. Бундан ташқари, яқинда ижтимоий тармоқларда форум ташкил этилди. Аҳоли билан онлайн тарзда очиқ мулоқот ўтказилди. Буларнинг барчаси одамларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида амалга оширилмоқда.

— «Artel» компаниясининг рекламаларида маҳсулотга уч йил кафолат берилиши, шу муддат орасида бузилиб қолса, бепул алмаштирилиши ёки таъмирлаб берилиши айтилади. Лекин аксарият ҳолларда бунга амал қилинмайди. Шундан кўпчилик истеъмолчи норози. Бундай вазиятни қандай изоҳлайсиз?

— Қўмитамизга «Artel»нинг маҳсулотлари юзасидан кўп шикоят келади. Айнан сервис масаласида компанияга эътирозлар оз эмас. Аслида ҳар қандай товарнинг шартномасида ёзилган қонун-қоида бўйича иш кўриш лозим. Агар истеъмолчининг сотиб олган маҳсулоти кафолат муддати тугамай бузилиб қолса (қўлдан тушиб кетиши ёки кучли электр токи юбориш каби ҳолатлар бундан мустасно), компания уни бепул алмаштириб беришга ёки таъмирлаб беришга мажбур. Борди-ю, бундан бош тортадиган бўлса, қўмита жиддий чора кўради ва истеъмолчининг фойдасига кўрилган моддий зарарни ундириб беради.

— Мамлакатимизнинг айрим чекка ҳудудларида ичимлик сув икки кунда бир марта икки соатдан берилади. Аммо ҳисоблагич ўрнатилмаган хонадондан тўлов ойига ўттиз кун учун  ундирилади. Бу истеъмолчининг ҳуқуқи бузилганини англатмайдими?

— Ўринли савол. Агар ичимлик сув чекланган вақт давомида берилса, ўша ҳудудга қарашли «Сувоқова» бошқармаси ходимлари буни қайта ҳисоблаб, истеъмолчига берилган фақат муайян кун учун ҳақ олиши шарт. Чунки ҳар қандай ишлаб чиқарувчи ташкилот фақат етказиб берган маҳсулотининг ҳажми ва сифатига пул ундиришга ҳақли.

Шу каби вазиятга дуч келган истеъмолчи тегишли «Сувоқова» корхонасига ариза билан мурожаат қилиши керак. Бироқ шундай вазиятга тушмаслик учун, аввало, истеъмолчига ҳисоблагич ўрнатишни тавсия қилган бўлардик. Шунда ундан ҳеч ким ортиқча пул талаб қилмайди.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

🕔10:52, 14.06.2018 ✔65

Хўжакўрсинга тузилган шартнома битирувчи талабага неча тийинлик фойда беради?

Батафсил
Гар қоғозинг бўлмаса...

Гар қоғозинг бўлмаса...

🕔14:48, 07.06.2018 ✔83

Ўн ёшда ҳам ҳужжат ололмай сарсон бўлаётганлар кимлар? Бунга ким айбдор?

Батафсил
Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

🕔14:47, 07.06.2018 ✔81

Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

    Қоғозда «ишга жойлашаётган»лар

    Хўжакўрсинга тузилган шартнома битирувчи талабага неча тийинлик фойда беради?

    ✔ 65    🕔 10:52, 14.06.2018
  • Гар қоғозинг бўлмаса...

    Гар қоғозинг бўлмаса...

    Ўн ёшда ҳам ҳужжат ололмай сарсон бўлаётганлар кимлар? Бунга ким айбдор?

    ✔ 83    🕔 14:48, 07.06.2018
  • Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

    Жорий йилда қанча намунавий уй қурилади?

    Уйлар нархи ўтган йилгига нисбатан анча қимматлади. Бу уй-жойга мухтож аҳолининг эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 81    🕔 14:47, 07.06.2018
  • Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори

    Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори

    Сифатсиз уй учун ўн йиллаб кредит тўлаётганлар дардини ким эшитади?

    ✔ 122    🕔 16:04, 31.05.2018
  • ЭГРИ ЎСГАН НИҲОЛЛАР

    ЭГРИ ЎСГАН НИҲОЛЛАР

    Унинг орзулари жуда кўп эди. Чегарачи бўлиб, она Ватанини ҳимоя қилмоқчи эди. Ерга қараганча кўз ёшларини артиб, ўз орзулари ҳақида сўзлаётган бола эндигина ўнинчи синфда ўқийди. Тенгдошларидан фарқи — унинг орзулари энди саробга айланди. Сабаби, у мудҳиш жиноятга — қотилликка қўл урди. Айни ўйнаб-куладиган, ўқиб-ўрганадиган пайтини панжара ортида ўтказишга маҳкум бўлди...

    ✔ 184    🕔 18:24, 24.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар