Саломатлик      Бош саҳифа

БРИКЕТ КИМЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ?

Тишнинг соғломлиги ва гўзаллиги инсон чеҳрасини яна ҳам кўркамроқ кўрсатишга ёрдам беради. Брикет эса бугунги кунда қийшиқ тишларни тўғрилашдаги ягона ёрдамчидир.

БРИКЕТ КИМЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ?

Хўш, брикет тишларнинг гўзаллиги билан бирга соғломлигига ҳам ёрдам бера оладими? Унинг фойдали ва зарарли жиҳатлари нималардан иборат? Шу каби саволларга Тошкент шаҳар 6-сон стоматология поликлиникаси ортодонт-стоматологи Қудратилла ­УБАЙДУЛЛАЕВ жавоб берди.

— Брикетдан тишлар нотекис жойлашганда уларни тўғрилаш учун фойдаланилади. Асосан, 13-14 ёшдан тақса бўлади.  Бунда асосан тишлар тўлиқ шаклланганига эътибор қаратиш лозим. Чунки тўлиқ чиқмаган, шаклланмаган тишларга брикет тақиб бўлмайди.

— Брикет қанча муддатга қўйилади?

— У икки йилдан ортиқроқ вақтга қўйилади. Лекин бу муддат тишларнинг тўғирланишига қараб ўзгариши мумкин. Бу тишларнинг қай даражада нотекислигига боғлиқ. Қолаверса,  айтиб ўтилган кўрсатмаларни вақтида бажармаслик ҳам муддатни узайтириши мумкин.

— Брикет қўйилганида нималар тақиқланади?

— Совуқ, иссиқ ва қаттиқ маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки тишлар бу жараёнда бироз юмшаган бўлади. Қаттиқ ва совуқ нарсалар милк ва тишларнинг зарарланишига олиб келиши мумкин. Брикетларни кўчириб юбормаслик учун юмшоқ таомлар тановул қилиш керак. Тишларни ювганда ҳам эътибор билан брикетларга зарар етказмаган ҳолда ювиш лозим. Бунда шифокор маслаҳатига риоя қилиш шарт. Чунки брикет тақилгандан кейин шифокор ювиш техникасидаги ўзгаришларни ҳам тушунтириб беради. Баъзи ҳолларда кальций ичиш тавсия қилинади. Бу тишларнинг тўғри қотиши учун ёрдам беради.

— Брикет олингандан сўнг тиш яна аввалги ҳолатига қайтиши мумкинми?

— Бу гоҳида шифокор тавсияларига риоя қилмаган беморларда кузатилади. Тишнинг орқа тарафига рекенсион пластинкалар қўйилади. Брикет бир йил давомида қўйилган бўлса, пластинкани бир ярим йил тақиш керак бўлади. Бу тишнинг ортга қайтмаслиги учун тақилади. Уни тақмаган беморларда тишнинг аввалги ҳолатига қайтиши кузатилади.

— Кимларга брикет тақиш мумкин эмас?

— Психосоматик касалликларга чалинганларга, жанговор спорт тури билан шуғулланувчиларга брикет тавсия қилинмайди. Чунки турли ташқи таъсирлар сабаб бу ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Уқалаш: ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА — ОЁҚ ИНСУЛЬТДА — УМУРТҚА

Уқалаш: ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА — ОЁҚ ИНСУЛЬТДА — УМУРТҚА

🕔15:02, 16.02.2018 ✔10

Бирор касалликдан бутунлай фориғ бўлишда баъзан дори-дармоннинг ўзи етарли бўлмайди. Шундай вақтда шифокор қўшимча тарзда физиодаволашни тавсия этади. Айниқса уқалашнинг самараси жуда катта. Аслида, бу усул инсон танасига қандай таъсир кўрсатади? У ҳамма хасталикларни даволашда ижобий натижа берадими? Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида мутахассислар фикри билан қизиқдик

Батафсил
ЧЎЧИБ  УЙFОНИШ  ШУНЧАЛИК  ХАВФЛИМИ?

ЧЎЧИБ  УЙFОНИШ  ШУНЧАЛИК  ХАВФЛИМИ?

🕔15:01, 16.02.2018 ✔11

Навоийлик тадбиркорман. Болалигимдан мени бир нарса жуда қаттиқ ташвишлантирар эди: кечаси уйқуга кетай деб турганимда бирдан сапчиб-чўчиб тушардим.

Батафсил
«УТТ»ДАН ЎТИШ УЧ МАРТАДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

«УТТ»ДАН ЎТИШ УЧ МАРТАДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

🕔10:45, 09.02.2018 ✔42

Аниқланмаган хавфдан ҳомилани асрайлик

Фарзанднинг соғлом дунёга келиши онанинг саломатлиги билан бевосита боғлиқ. Бу даврда она танасида шу қадар муҳим ўзгаришлар юз берадики, уларни енгишда, ҳомиладорликнинг соғлом кечишида аёлнинг турмуш ўртоғи, оила аъзоларининг қўллаб-қувватлаши жуда зарур.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уқалаш: ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА — ОЁҚ ИНСУЛЬТДА — УМУРТҚА

    Уқалаш: ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА — ОЁҚ ИНСУЛЬТДА — УМУРТҚА

    Бирор касалликдан бутунлай фориғ бўлишда баъзан дори-дармоннинг ўзи етарли бўлмайди. Шундай вақтда шифокор қўшимча тарзда физиодаволашни тавсия этади. Айниқса уқалашнинг самараси жуда катта. Аслида, бу усул инсон танасига қандай таъсир кўрсатади? У ҳамма хасталикларни даволашда ижобий натижа берадими? Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида мутахассислар фикри билан қизиқдик

    ✔ 10    🕔 15:02, 16.02.2018
  • ЧЎЧИБ  УЙFОНИШ  ШУНЧАЛИК  ХАВФЛИМИ?

    ЧЎЧИБ  УЙFОНИШ  ШУНЧАЛИК  ХАВФЛИМИ?

    Навоийлик тадбиркорман. Болалигимдан мени бир нарса жуда қаттиқ ташвишлантирар эди: кечаси уйқуга кетай деб турганимда бирдан сапчиб-чўчиб тушардим.

    ✔ 11    🕔 15:01, 16.02.2018
  • «УТТ»ДАН ЎТИШ УЧ МАРТАДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

    «УТТ»ДАН ЎТИШ УЧ МАРТАДАН ОШМАСЛИГИ КЕРАК

    Аниқланмаган хавфдан ҳомилани асрайлик

    Фарзанднинг соғлом дунёга келиши онанинг саломатлиги билан бевосита боғлиқ. Бу даврда она танасида шу қадар муҳим ўзгаришлар юз берадики, уларни енгишда, ҳомиладорликнинг соғлом кечишида аёлнинг турмуш ўртоғи, оила аъзоларининг қўллаб-қувватлаши жуда зарур.

    ✔ 42    🕔 10:45, 09.02.2018
  • ХУРМОНИНГ ГЎЗАЛЛИККА ТАЪСИРИ

    ХУРМОНИНГ ГЎЗАЛЛИККА ТАЪСИРИ

    Аёл киши доимо ёш ва гўзал кўриниш учун ҳаракат қилади. Айниқса, юз парваришига алоҳида эътибор қаратади. ​​​​​​​

    ✔ 43    🕔 10:45, 09.02.2018
  • БЕФАРЗАНДЛИККА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ДАРД

    БЕФАРЗАНДЛИККА ОЛИБ КЕЛУВЧИ ДАРД

    тиббий саводсизлик, оддий бепарволик эканини биласизми?

    Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган бир аёл турмушга узатган қизининг икки йилдан буён фарзандли бўла олмаётганидан ташвишга тушиб, уни Тошкент тиббиёт академиясига олиб борган. Текширув ва таҳлиллардан сўнг қизнинг она бўлишга жисмоний жиҳатдан ­тайёр эмаслиги маълум бўлган.

    ✔ 128    🕔 14:26, 01.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар