Сиз кутган суҳбат      Бош саҳифа

МИНОРАДАН УЛОҚТИРИЛГАН БАХШИ

Санъаткорэлнинг одами. Унинг ижодига холис баҳо берувчи ҳам шу халқ, шу тингловчи. Инсонлар қалбига йўл топиб, маънавий завқ улаша олган санъаткоргина чин маънода халқ артисти унвонига муносибдир. «Авазхон» фольклор-этнографик халқ ансамбли асосчиси, қирқ йилдан буён самарали ижод қилиб келаётган санъаткор, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар НОРМАТОВ билан суҳбатимиз шу ҳақдаэлнинг эътибори ва ишончи хусусида бўлди.

МИНОРАДАН УЛОҚТИРИЛГАН БАХШИ

— Қилган хизматингга яраша халқинг ва давлатинг сени тақдирласа, санъаткорга бундан ортиқ бахт йўқ, — дейди бахши масрур бўлиб. — Мукофотнинг эса юки залворли. Уни олдингми, шунга яраша фидойилик кўрсатиш керак. Мен ҳаётим давомида жуда кўп устоз санъаткорларни кўрдим, ҳамсуҳбат бўлдим. Гарчи улар эл-юрт олқишига сазовор бўлса-да, халқ артисти унвони жуда кеч берилган вақтлар ҳам бўлди. Баъзи унвонга лойиқ санъаткорларимиз бу мақомга эришолмай ўтиб кетди. Аслида ҳақиқий санъат кишисига мухлиснинг олқиши ва меҳридан юксакроқ унвон борми?..

— Сизнинг наздингизда, халқ артисти қандай бўлиши керак? Бу олий мақомни оқлаш учун нималар талаб этилади?

— Санъаткорнинг нияти доимо яхшилик: тўй бўлсин, ғам бўлмасин. Элда яхши кун, тўй бўлса, унинг қозони қайнайди. Шундай экан, у ўз қўшиқларини санъат даражасида, маромига етказиб ижро этиши, халқнинг яхши кунларида холисона хизмат қилмоғи лозим.

Авваллари тўй-ҳашамларда устоз санъаткорлар даврада халққа ёқадиган сувора, насиҳат йўлидаги ашулаларни бир-икки соат айтгандан кейингина навбатни яллага беришарди. Ҳозир кузатиб турсам, ашулачи енгил-елпи қўшиқлар фоно­граммасидан бўлагини билмайди. Бундай ҳолатлар халқ артисти унвонини олган санъаткорларга умуман ярашмайди.

— Айтганингиздек, тўй-ҳашам, тадбирларда жонли ижрода куйлайдиган санъаткорларимиз жуда оз. Лекин халқимиз жонли ижронинг шайдоси. Шундай эмасми?

— Тўғри айтасиз, эл орасида ҳақиқий санъатни тушунадиган, қадрлайдиган инсонлар жуда кўп.

Бир тадбирда қатнашиб қолдим. Шунда санъаткорларни навбатга ёзаётган режиссёр менга: «Беринг ашулангизни, дискетингиз қани?», деб қолди. Мен ҳайрон бўлдим. «Дискетим  ичимда», дедим ярим ҳазил, ярим чин қилиб. «Мен жонли куйлайман. Халқни алдай олмайман, созандаларим ҳам ёнимда», дедим. У менга бир ўқрайиб қараб қўйди-да, индамади. Шу тадбирда жонли куйладим. Ўзим ҳам енгил тортдим, халқ ҳам қарсаклар билан мени олқишлади.

Халқимиз азал-азалдан санъаткорларга катта эҳтиром кўрсатиб келган. Оилада фарзанд дунёга келса, ота-она тўйига фалон санъаткорни олиб келаман, деб яхши ният қилади. Халқ назаридаги инсон енгил-елпи, тутуруқсиз ашула айтишдан ўзини тийиши, бачкана қилиқлар қилмаслиги керак. Ёнидаги созандалардан ҳам худди шуни талаб этиши айни муддао. Санъаткор маданият ходими, том маънода маданият тарқатувчи ҳамдир. Устозларим Комилжон Отаниёзов, Бола бахши санъаткор одоби ҳақида жуда кўп таълим беришган.

— Тўйлар ҳақида сўз очдингиз, бугун бу мавзу кўпчиликнинг диққат марказида. Ортиқча исрофгарчилик, дабдабабозликни бартараф этиш борасида турли фикрлар ва қарашлар билдирилмоқда. Сизнинг бу масалага ёндашувингиз қандай?

— Тўй қариндош, ошна-оғайниларни жипслаштирувчи, бир-бирига яқинлаштирувчи анъаналаримиздан бири. Мен тенгилар яхши билади, аввалги тўйлар сомон тўшалган кенг далада бўларди. Одамлар чордона қуриб ўтириб, санъаткорларнинг қўшиқларидан баҳраманд бўларди. Масхарабозлар, полвонлар томоша кўрсатарди. Олдинлари одамлар ҳовлисида ёки кўчада икки юз кишилик дастурхон ёзиб, оддийгина тўй беришарди.

Ҳозир ҳаддан зиёд исрофгарчилик ҳам бўляпти. Ҳатто, уч-тўрт хил таом тортилиб, ейилмай қолиб кетганининг ҳам кўп гувоҳи бўлганман. Тўйларимизни тартибли ўтказиш учун маҳалла оқсоқолини тўйларга масъул қилиб қўйиш ва уларнинг масъулиятини икки карра ошириш керак, деб ўйлайман. Дабдабага сарфланаётган харажатнинг ярмига ҳам камчиқим қилиб, чиройли тўй ўтказса бўлади. Ўша тежалган пул ёш оиланинг эртаси, бахт-саодати учун ишлатилса, нур устига нур.

— Хоразм азалдан буюк санъаткорларга бешик бўлган юрт. Ана шуларни ўйлаганингизда кўнглингиздан нелар кечади?

— Дарҳақиқат, Хоразм қадимдан эл таниган Эшвой бахши, Нуржон бахши, Оташ бахши, Сиёв бахши каби бахшилари юрти. Халқ ичида юрган ривоятларга қараганда, Эшвой бахши Хива хони саройида гўяндачилик қилар, ҳар куни оти билан Шовотдан Хивага қатнар экан. Бир куни Қўшкўпирнинг Тақирдовуқ деган жойида бир бева аёл фарзандига тўй қилаётган экан. «Бир созанда бўлса, қани эди... Эрим раҳматли тирик бўлганида Эшвой бахшини олдириб, соз қилдирарди», деб афсус чекибди. Шунда одамлар «ҳозир шу йўлдан Эшвой бахши Хивага ўтади, бир оғиз айтсангиз, йўқ демас», дейишибди. Аёл Эшвой бахшининг йўлини пойлаб, у етиб келгач, илтимос билдирибди. Эшвой бахши бева аёлнинг илтимосини қабул қилиб, тўйда икки соатлар соз қилиб берган экан.

Саройдаги базмга кечикиб борган Эшвой бахшини хон минорадан ташлаб ўлдиришга ҳукм қилибди. Эртасига ҳукм ижро қилинишини билган халқ миноранинг атрофига кўрпа-тўшак, ёстиқ, қўйингки, қўлига нима илинса, олиб бориб ташлашибди. Миноранинг чор атрофи халқ келтирган юмшоқ нарсалардан икки метр баландликка кўтарилибди.

Хон амри — вожиб. Бир муштипарнинг сўзини ерда қолдиролмагани учун хоннинг қаҳрига йўлиққан бахшини минорадан улоқтиришибди...

Аммо одамларнинг меҳри уни асраб қолган экан.

— Ҳақиқий ижодкор ўз устида ишлаши, доимий изланишда бўлиши унинг муваффақиятини таъминлайди. Сиз ҳам бу қоидага риоя қиласизми? 

— Бешикдан то қабргача илм изла, деганларидек ҳали ҳам изланишда, ўқиб-ўрганишдаман. Ҳозиргача ўн иккита достонни тўлиқ ҳолда халққа тақдим этган бўлсам, «Юсуфбек ва Аҳмадбек» достонини тез кунларда армуғон этиш ниятида юрибман. Асосий вақтим ана шу достонларни ўрганишга кетади, десам тўғри бўлади.

Ижодкор доим табиатдан илҳомланиб яшайди. Биз ҳам шу ниятда яхшидан ҳам, бахшидан ҳам боғ қолсин, деб икки гектар боғ ташкил қилдик. Четини пахса девор билан ўрадим. Катта ҳовуз қаздириб, теварак атрофига Хоразм гужумларидан ўтқаздим. Ҳозирда бу гужумлар катта дарахт бўлган. Чунки боғни ташкил этганимизга ҳам бу йил 23 йил тўлди. Оқ тут, балх тутлар, хуллас, меванинг ҳамма туридан бор. Санъатдан бўш пайтим бўлса, боғда ишлаш менга роҳат бағишлайди. Чорва молларим, қўй-қўзим, паррандаларим бор. Бир рўзғорга йил давомида зарур ҳамма маҳсулот мана шу боғимиздан чиқади.

— Инсон ортидан қолган боғ, қолаверса, комил фарзанд ва шогирдлар унинг номини абадийлаштирувчи давомчилари саналади. Нима дедингиз?

— Рост. Бироқ боғнинг ҳам қаровлиси эгасини улуғлайди. Иккинчидан, элимизда «Катта арава қаердан юрса, кичик арава ҳам шу ердан юради», деган мақол бор. Ҳақиқатан ҳам, бола тарбиянинг катта қисмини оилада, ота-онаси ва яқинларидан олади. Ота фарзанд тарбиясида қаттиққўл бўлгани маъқул. Унга ҳар бир қилган ишидан қайси ёмону қайси яхшилигини тушунтириши, буюрган ишини назорат қилиб бориши, керак пайти тергаб туриши фойдадан холи эмас. Фарзанд тарбиясида онанинг кўнгли ҳар доим юмшоқ бўлган. Бу ишда улар бирдай ҳаракат қилса, навниҳол тўғри ўсади. Худога шукр, фарзандларимиз оилада ўгитларимизни олиб, сўзимизни ерда қолдирмай, камол топаётганидан хурсандман. Ферузбек, Достонбек ва Машҳурбекларнинг санъатим давомчилари бўлаётганидан кўнглим тоғдай кўтарилади. Санъатга ошуфта бўлган инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмайди.

Болтабой МАТҚУРБОНОВ

суҳбатлашди.




Ўхшаш мақолалар

Шуҳрат ДАРЁ:  «БУ, АЛБАТТА,  СОДИР БЎЛАДИ!»

Шуҳрат ДАРЁ:  «БУ, АЛБАТТА, СОДИР БЎЛАДИ!»

🕔19:20, 10.05.2018 ✔37

Кўпчилигимиз жонли ижродаги концерт дастурлари йўқолиб кетаётганидан нолиймиз. Аммо жонли ижрода уюштирилаётган концертларга ёлчитиб бормаймиз. Енгил-елпи, маза-бемаза фонограмма концертларни мириқиб томоша қилишга ўрганиб ҳам бўлдик...

Батафсил
«ЯЛМОҒИЗНИ ҲАМ  КИМДИР ЎЙНАШИ КЕРАК»

«ЯЛМОҒИЗНИ ҲАМ  КИМДИР ЎЙНАШИ КЕРАК»

🕔15:07, 03.05.2018 ✔122

Нигора Каримбоева сирларини кимга айтади?

Маҳоратли ва серқирра ижодкор Нигора Каримбоевани юртдошларимиз «Сардор», «Ўзи уйланмаган совчи», «Чашма», «Дада», «Тоға» сингари кўплаб кинофильм ҳамда сериаллардаги бетакрор роллари орқали яхши танийди.

Батафсил
ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

🕔13:54, 13.04.2018 ✔109

Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.   

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Шуҳрат ДАРЁ:  «БУ, АЛБАТТА,  СОДИР БЎЛАДИ!»

    Шуҳрат ДАРЁ:  «БУ, АЛБАТТА, СОДИР БЎЛАДИ!»

    Кўпчилигимиз жонли ижродаги концерт дастурлари йўқолиб кетаётганидан нолиймиз. Аммо жонли ижрода уюштирилаётган концертларга ёлчитиб бормаймиз. Енгил-елпи, маза-бемаза фонограмма концертларни мириқиб томоша қилишга ўрганиб ҳам бўлдик...

    ✔ 37    🕔 19:20, 10.05.2018
  • «ЯЛМОҒИЗНИ ҲАМ  КИМДИР ЎЙНАШИ КЕРАК»

    «ЯЛМОҒИЗНИ ҲАМ  КИМДИР ЎЙНАШИ КЕРАК»

    Нигора Каримбоева сирларини кимга айтади?

    Маҳоратли ва серқирра ижодкор Нигора Каримбоевани юртдошларимиз «Сардор», «Ўзи уйланмаган совчи», «Чашма», «Дада», «Тоға» сингари кўплаб кинофильм ҳамда сериаллардаги бетакрор роллари орқали яхши танийди.

    ✔ 122    🕔 15:07, 03.05.2018
  • ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

    ОДДИЙ  ҲАҚИҚАТ

    Ушбу суҳбат одатдагидай бирон машҳур инсон билан эмас, ўша инсоннинг доимий ҳамроҳи — умр йўлдоши билан қилинган. Шу орқали шоир қиёфасининг кўпчиликка номаълум қирралари очиб берилган. Бугун марҳум шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Матназар Абдулҳаким таваллудининг етмиш йиллиги арафасида бундан ўн йил муқаддам, шоир ҳаётлигида қилинган ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.   

    ✔ 109    🕔 13:54, 13.04.2018
  • ҲОСИЛА РАҲИМОВА:  «ТАН ОЛМАСДАН ИЛОЖИМ ЙЎҚ»

    ҲОСИЛА РАҲИМОВА: «ТАН ОЛМАСДАН ИЛОЖИМ ЙЎҚ»

    У фольклор қўшиқлар куйлаб, қисқа фурсатда ўзбек санъати оламида ўз ўрни ва йўналишини топа олган ижодкорлардан. Халқ орасидаги бахшиёна наволарга замонавий руҳ бериб, уларга қайта жон бағишлаётгани ҳам рост. Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда элимиз суйган хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова саҳифамиз меҳмони бўлди.

    ✔ 169    🕔 12:45, 30.03.2018
  • НАВРЎЗНИ ҚЎМСАШ РУҲИЯТИМИЗДА БОР

    НАВРЎЗНИ ҚЎМСАШ РУҲИЯТИМИЗДА БОР

    ёхуд мерос ҳужайраларни уйғотувчи қадимий байрам

    Табиат ва инсон. Ўзаро муштарак бу икки тушунчани бир-биридан айро тасаввур этиб бўлмайди. Табиатнинг ҳар бир ҳодисаси руҳиятимизда рўй беради. Қадимий айёмНаврўз байрамини ана шу руҳият тараннуми сифатида қабул қилиш мумкин.

    ✔ 156    🕔 11:09, 23.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар