Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

ЎЗБЕК ПАЛОВИ — ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ

Кимдир узун тирноғи ёки бесўнақай мўйлови билан дунёда рекордчи ҳисобланади. Аммо Ўзбекистон номидан ўрнатилган рекорд доимо маънили ва жаҳонга достон қилишга арзийдиган иш бўлади. Бу гал «Гиннесснинг рекордлар китоби»га халқимиз у эмас, бу эмас нақд катта ва баракали ишсевимли таомимиз ҳисобланган палов тайёрлаш билан кирди.

ЎЗБЕК ПАЛОВИ — ДУНЁ РЕКОРДЧИСИ

Тошкент шаҳри марказида ўтган «Ўзбегим» миллий қадриятлар фестивалида мисли кўрилмаган катта қозонда палов тайёрланиб, у «Гиннесснинг рекордлар китоби»дан жой олди: тадбирга ташриф буюрган Guinness World Records вице-президенти Ричард Стэннинг ташкилотчиларга дунёдаги энг катта ош Milliy TV томонидан Ўзбекистонда тайёрлангани тўғрисидаги сертификатни топширди.

Фестиваль давомида намойиш этилган халқ ўйинлари, миллий куй-қўшиқлар Амир Темур хиёбони атрофига йиғилган одамларда кўтаринки кайфият уйғотди. Байрам шукуҳини олиб кирди. Айниқса, раққоса қизларнинг миллий либосда тушган рақсига ҳамма шунчаки томошабин бўлиб турмади, биргаликда ўйинга тушди. Ёшу қари мусиқага ҳамоҳанг ҳаракатлар қилиб, самимийлик, бирдамлик халқимизга хос фазилат эканини яна бир карра намоён этишди.

Байрам баҳона янада бирлашдик

— Фестивалда иштирок этиш учун жамоамиз билан Сурхондарёдан келдик, — дейди «Ниҳол» мукофоти совриндори Дилшод Али. — Очиғи, байрам шукуҳи Тошкент шаҳрига кириб келаётганимиздаёқ сезилди. Бу анъана ва қадриятларимизга бўлган юксак ҳурмат ва катта қизиқиш ифодаси, деб биламан. Бу байрам фақат ош тайёрлаш эмас, шу баҳона бирлашиш, дийдорлашиш мақсадида қўйилган улкан қадам бўлди. Ўзбегимнинг номини дунёга танитди.

Аслида «Ўзбегим» фестивалини юртимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрамининг давоми дейиш мумкин. Тинчлик-осойишталик ҳукм сурадиган, меҳнатсевар элга мана шундай байрамлар ярашади.

«Тандир шоу»

Юртимизнинг ҳар бир вилоят, туманининг ўзига хос жиҳатлари бор. Ана шу хусусиятларни ошпазлар «тандир шоу»да кўрсатишди.

— «Тандир шоу» тандир гўштисиз ўтмайди, — дейди ­Муҳаммад Бердиев. — Шу сабаб тандирда қўй гўштини пиширяпмиз. Бунинг учун тадбирга 50 килограмм гўшт ҳозирланди.

Маълумки, тандир миллийлигимиз тимсоли. Унда тайёрланган ҳар қандай таом ўзгача таъмга эга. Боз устига, у кеч совийди. Албатта, тандирда овқат тайёрлашнинг ўз сир-асрорлари бор. Шунинг учун барча иштирокчилар «Тандир шоу»га катта қизиқиш билдирди. Чет эллик меҳмонлар юзида эса ҳайрат ифодаси яққол сезилиб турди.

Тандирда гўшт пишириш жараёни томошабинлар кўз ўнгида амалга оширилди. Махсус тандирларда тайёрланган бошқа овқатлар ҳам ошпазлар маҳоратини намойиш этишда бир синов бўлди. Қолаверса, меҳмонлар, экспертларда катта қизиқиш уйғотди.

«Дорбозлик бу — шунчаки юриш эмас»

Эътиборимизни дорда ажойиб тарзда ҳаракатланаётган ёш йигит тортди. У шу қадар мураккаб элементларни бажардики, ҳар гал дорнинг бир томонига етиб олганда атрофдагиларнинг олқишига сазовор бўларди. Ўз чиқишини якунлагач, ушбу миллий халқ ўйини хусусида сўрадик. 

— Мен Республика эстрада цирк коллежини битирганман, — дейди дорбоз Арслон Қодирбеков. — Айни пайтда циркда ишлайман. Дорбозлик ўз-ўзидан бўлмайди. Сиз доимо мувозанатни ҳис қилишни уддалашингиз керак. Уни яхши ўзлаштириш учун кўп вақт, куч ва мустаҳкам ирода талаб этилади. Шунингдек, бу ўйинни яхши ўрганишда шунчаки хоҳишнинг ўзи камлик қилади. Уни чин маънода севишингиз лозим.

«Ўзбегим» фестивалида иштирок этиб, инсон нималарга қодир эканини кўрсатмоқчиман. Одамлар фақат телевизорда эмас, реал ҳаётда дор ўйинларини кўриб, баҳра олишини хоҳлайман.  

Франсуа Локконт, белгиялик сайёҳ:

— Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳлар бу шодиёнани четлаб ўтмади. Фестивалдан ўрин эгаллаган маданий чиқишлар, миллий ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси, бренд маҳсулотлар намойиши ҳамма қатори менинг ҳам эътиборимни тортди. Халқингизнинг меҳмондўстлиги, самимийлигига гувоҳ бўлдим.

Бу ерга келишдан олдин бу қадар катта таассурот оламан, деб ўйламагандим. Одамларнинг миллий қадриятларга ҳурмати кишини ҳайратга солади. Миллий буюмлар, рақс ва либослар жуда гўзал. Томоша қилиб зерикмайсан киши.

Эрмухон ДЎСТБОЕВ, 70 ёшли нуроний:

— Рекорд ош тайёрлаш жараёнини кўргани оилам билан бирга келдим. Сабаби «Гиннесснинг рекордлар китоби»га ўзбегим паловининг киритилиши чинакам шодиёна, катта гап. Биз ҳам ана шу байрамни фестивалга келган минглаб юртдошларимиз қатори нишонлаяпмиз. Оила аъзоларим билан маза қилиб маданий ҳордиқ чиқаряпмиз.

Рекорд миқдорда пиширилган паловнинг соф оғирлиги 7360 килограммни ташкил этди. Уни тайёрлаш учун 50 нафар ошпаз 6 соат давомида ишлади. Паловга масаллиқлардан: 1500 кг. мол гўшти, 400 кг. қўй гўшти, 220 кг. қуйруқ ёғи, 1900 кг. гуруч, 2700 кг. сабзи, 220 кг. пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи, 57 кг. туз, 100 кг. нўхат, 190 кг. майиз, 5 кг. зира, 2 кг. майдаланмаган мурч ва 350 литр сув солинди. Таом ва қозоннинг умумий вазни қарийб 14 минг 450 килограммни ташкил этди.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбирлари




Ўхшаш мақолалар

УЯЛИШ АЙБМИ?

УЯЛИШ АЙБМИ?

🕔15:11, 16.02.2018 ✔15

Ёки кичкинтойлар «танса»си

Етти ёшли Жавлон столнинг тагига кираётиб, синглисига тайинлади:

— Анави, кўйлаги йиртиқ қизнинг рақси тугагандан сўнг мени чақир.

Батафсил
«ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

«ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

🕔15:10, 16.02.2018 ✔9

Қариндошимнинг тўйига янги кўйлак тиктириш илинжида газмолни қўлтиқлаб Гули чеварникига йўл олдим.

Батафсил
АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

🕔15:09, 16.02.2018 ✔16

Ҳозир пойтахтимиз бўйлаб қатнайдиган автобусларнинг кўпига телевизор ўрнатилган. Манзилга етгунча истасак-истамасак, кўзимиз экранга тушади. Хўш, унда нималар намойиш этилмоқда?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • УЯЛИШ АЙБМИ?

    УЯЛИШ АЙБМИ?

    Ёки кичкинтойлар «танса»си

    Етти ёшли Жавлон столнинг тагига кираётиб, синглисига тайинлади:

    — Анави, кўйлаги йиртиқ қизнинг рақси тугагандан сўнг мени чақир.

    ✔ 15    🕔 15:11, 16.02.2018
  • «ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

    «ҲАМ ҲУНАР ОЛ, ҚАДРЛА УНИ»

    Қариндошимнинг тўйига янги кўйлак тиктириш илинжида газмолни қўлтиқлаб Гули чеварникига йўл олдим.

    ✔ 9    🕔 15:10, 16.02.2018
  • АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

    АВТОБУСДАГИ  ТЕЛЕВИЗОР НАМОЙИШ  ЭТАДИ...

    Ҳозир пойтахтимиз бўйлаб қатнайдиган автобусларнинг кўпига телевизор ўрнатилган. Манзилга етгунча истасак-истамасак, кўзимиз экранга тушади. Хўш, унда нималар намойиш этилмоқда?

    ✔ 16    🕔 15:09, 16.02.2018
  • НЕГА НАВОИЙНИ ҚЎМСАЙМИЗ?

    НЕГА НАВОИЙНИ ҚЎМСАЙМИЗ?

    Сариқ чақа атрофида парвона дунё

    Ўзбек қирқ ёшга етганида Навоийни қўмсаб қоларкан. Фақат ўзимга тегишли бўлганида бундай кескин хулосани матбуотга кўтариб юрмас эдим. Ишонаверинг, мен тенгиларнинг қайси биридан сўрасангиз, бу фикримни тасдиқлашади, кафолат бераман.

    ✔ 37    🕔 11:00, 09.02.2018
  • БИЛМАСДАН ИНКОР ЭТИБ ЮРМА

    БИЛМАСДАН ИНКОР ЭТИБ ЮРМА

    ёхуд Навоийни қачон тушунамиз?

    Ҳазрат Навоийни тушуниш учун муборак динимиз таълимотларидан, жумладан, тасаввуф илмидан ҳам теран хабардор бўлиш талаб этилади.

    ✔ 30    🕔 10:56, 09.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар