Давр нафаси      Бош саҳифа

ЕТМИШ БЕШ ЙИЛЛИК ДИЙДОР

— 1942 йилда фронтда қуролдош дўстим Аҳмаджонни йўқотганимда чуқур қайғуга тушган эдим, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ҳамид ота Воҳидов. — Ҳатто, уруш тугагандан сўнг ҳам дўстимдан дом-дарак бўлмади. Олис юртларда танишган икки элдош фронтда бир-биримизга ҳамдард-суянчиқ бўлиб қолгандик. Бир тилда гаплашадиган икки йигит оға-ини бўлиб улгургандик... 

ЕТМИШ БЕШ ЙИЛЛИК ДИЙДОР

Бу йил Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бир гуруҳи Президентимиз ташаббуси билан имтиёзли равишда ҳаж зиёратида бўлиб қайтишди. Улар қалбидаги шукроналикни юз-кўзидан шундоққина уқиб олиш қийин эмас. Узоқ йиллик уруш ва меҳнат фронтида суяги қотган инсонлар ўз хизматлари ҳосилини бугун — етмиш икки йилдан сўнг кўраётганидан мамнун.   

— Отахонларнинг кўпчилиги «ҳажга боришга навбатимиз етмади, умр эса охирлаб боряпти, бизга Оллоҳнинг уйига бориш насиб қилмаган экан-да», деган кайфиятда юришган экан, — дейди «Ҳаж — 2017» мавсумининг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари гуруҳига раҳбарлик қилган Рустам Жамилов. — Президентимизнинг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги туфайли уларнинг қалбидаги ана шу орзу рўёбга чиқди. 

Зиёратга борганимизда бизни катта хурсандчилик билан тантанали қарши олишди. Бунинг сабаби биздаги инсонга кўрсатилган катта ҳурмат-эҳтиром эканини кейин билдик. Бошқа давлатлардан ҳам ёши улуғ инсонлар боришган. Лекин зиёратчиларга давлатнинг, шахсан давлат раҳбарининг бундай ғамхўрлиги ва эътибори бошқа жойларда йўқлигига амин бўлдик. Саудия ҳукумати биздаги бундай эътиборни оммавий ахборот воситалари орқали кўп тарғиб қилди. Аслида ҳам бу бошқаларга ўрнак бўладиган ташаббус.    

Тинчлик-фаровонлик йўлида қилинган ҳар қандай хайрли иш қадр топиши — энг катта мукофот. Бундан етмиш икки йил муқаддам фронтда ажал билан юзма-юз бўлган собиқ қуролдошлар бугун ўз меҳнати самарасини кўраётганидан қувончи чексиз.

— Шу зиёратни ташкил қилиб, биз учун ҳамма имкониятларни яратиб берган Президентимизга катта раҳмат, — дейди Ҳамид ота. — Яхшиликлар яхши ишларга эшик очаверар экан... Шу зиёрат баҳонасида собиқ қуролдошлар бир-биримиз билан биринчи марта дийдорлашдик. Мен учун яна бир катта хурсандчилик шу бўлдики, фронтдаги оғайним Аҳмаджон билан етмиш беш йилдан сўнг юз кўришдик. Фронтда йўқотган дўстимни қайта топдим.

Бу йилги зиёратчилар сафида Ҳамид ота каби етмиш беш йиллик айрилиқдан сўнг бир-бири билан илк бор дийдор кўришганлар кўп. Бу уларнинг шодлигига яна шодлик қўшди. 

— Миллионлаб инсонларнинг бир мақсад сари интилиб, бир жойга тўпланиши жуда улуғ маҳобат касб этар экан, — дейди зиёратчи Мурод Шорустамов. — Мен буни ҳаж зиёрати пайтида теранроқ англаб етдим. Ҳарамда юртимиздан борган отахонларнинг йиғлаб дуо қилаётганларини кўрдим. Улар халқимиз, юртдошларимиз, қолаверса, шундай шароитлар яратиб берган давлатимиз раҳбарини дуо қилишди. Бундай отахонларнинг муқаддас жойларда қилинган дуоси, албатта, ижобат бўлади, деб умид қиламиз.

 Ҳа, инсон манфаатларини улуғлаб, уларнинг орзу-армонларини рўёбга чиқариш, шу йўл билан халқни рози қилиш — хайрли иш. Эл бошига иш тушганда ҳатто, ўз жонини ҳам ўйламай, холис хизмат қилиш эса чинакам жасоратдир. Қилинган ҳеч бир яхшилик унутилмайди. Яхшиликнинг ажр-мукофоти вақти-соати етганда, албатта, берилади.   

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

🕔10:54, 14.06.2018 ✔27

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Батафсил
Ватани севмоқ иймондандир

Ватани севмоқ иймондандир

🕔10:53, 14.06.2018 ✔29

Улар бюрократиянинг не-не тўсиқларига дуч келиб, йиллар мобайнида шу оддий паспортга эга бўлолмаган...

Батафсил
Гўшт нархи яна нега ошди?

Гўшт нархи яна нега ошди?

🕔14:50, 07.06.2018 ✔53

Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

    Одамлар ҳаётдан рози бўлиши учун

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

    ✔ 27    🕔 10:54, 14.06.2018
  • Ватани севмоқ иймондандир

    Ватани севмоқ иймондандир

    Улар бюрократиянинг не-не тўсиқларига дуч келиб, йиллар мобайнида шу оддий паспортга эга бўлолмаган...

    ✔ 29    🕔 10:53, 14.06.2018
  • Гўшт нархи яна нега ошди?

    Гўшт нархи яна нега ошди?

    Озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навоси ошиб кетишининг олдини олиш ўрнига, айрим тадбиркорлар учун  кредит ташкилотига айланиб қолган махсус жамғарма Бош прокуратура томонидан жиддий текширилади.

    ✔ 53    🕔 14:50, 07.06.2018
  • Таълим энди жамоатчилик кенгаши назоратида

    Таълим энди жамоатчилик кенгаши назоратида

    Янги жамоатчилик кенгашлари олий таълим муассасаларидаги коррупцияга барҳам бера оладими?

    ✔ 54    🕔 14:49, 07.06.2018
  • ОКЕАН ОРТИГА  ТАРИХИЙ ТАШРИФ

    ОКЕАН ОРТИГА ТАРИХИЙ ТАШРИФ

    Ҳамкорлик, музокаралар ва битимлар

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат ­Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15 май куни илк расмий ташриф билан Вашингтонга келди, дея хабар бермоқда ЎзА махсус мухбири.

    ✔ 79    🕔 16:47, 17.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар