Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

Уйига янги чақалоқ келган хонадонларнинг кўпида шундай ҳолат юзага келади, десак, янглиш бўлмайди. Оиланинг янги аъзоси акаси ёки опасининг ғашланишига, йиғиcи кўпайишига сабаб бўлади. Катта фарзанднинг ҳали эркалик даври тугамасдан бу шоҳсупадан тушиб қолиши унга алам қилмайди, дейсизми? Бунга ота-оналарнинг эътиборсизлиги сабабдир балки? Гўдак уч ёшгача ҳамма нарсани фақат ўзиники деб билади. Унда «мен» тушунчаси жуда яхши ривожланган бўлади. Уч ёшдан сўнг эса у атрофга бошқача назар ташлаб, ҳаётга ўзини мослаштириб боради. Бироқ катталар буни инобатга олмайди.

— Ҳамманинг эътибори укаси ёки синглисига қаратилганини ҳис қилган боланинг психологиясида катта ўзгаришлар бўлади, — дейди «Ёшлар ишонч маркази» маслаҳатчи психологи Дилдора ­АКРОМОВА. — У энди бўлинаётган меҳрни ўзига жалб қилиш учун ҳар хил қилиқларни ўйлаб топа бошлайди. Баъзан мен энди уларга керак эмасман, деб хавфли нарсалардан ҳам тап тортмаслиги мумкин. Буларнинг барчаси ўзи истаганидек меҳрнинг, унга ажратилган вақтнинг йўқлигидан келиб чиқади. Шундай маҳалда атрофдагиларнинг ва айниқса, она эътиборининг аҳамияти катта. 

Ҳомила пайдо бўлган кундан бошлаб онанинг масъулияти ортади. У икки фарзандга тенг муносабатда бўлишни мана шу даврдан бошлаши керак. «Бир ўзинг зерикиб кетмадингми, сенга ука олиб келиб берсам, дўст бўласизлар, бирга ўйнайсизлар», деб уни укали бўлишга қизиқтириш керак.

Баъзи болалар айнан овқатланиш пайтида хархаша қилади. Бу онанинг укасини овқатлантираётганидан ғашланиш оқибати. Сабабсиз йиғлаган болага ҳеч қачон қаттиқ гапириш керак эмас. «Уканг ҳали кичкина, у ҳали юролмайди, овқатини ҳам ўзи ичолмайди. Сен эса катта, полвон боласан. Овқатингни ўзинг ича оласан», деб унга ётиғи билан тушунтириш керак. 

Баъзи оналар боланинг инжиқликларини кўтара олмай, унга кўпол муносабатда бўлади. Бу унга акс таъсир қилади ва қизғаниш баттар авж олади. Болада укасига нисбатан меҳр уйғота олиш лозим. Уларни бир-бирига меҳрибон қилиб тарбиялаш керак. Кичик фарзанд туғилганда каттасини четлаштириб қўйиш унинг келажагига ҳам таъсир этиши мумкин. Шунинг учун онадан кўпроқ эътиборли бўлиш талаб этилади. 

Озода ВАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

🕔12:19, 26.10.2017 ✔103

Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

Батафсил
ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

🕔12:17, 26.10.2017 ✔93

Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

Батафсил
ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

🕔14:55, 19.10.2017 ✔117

Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

    ✔ 103    🕔 12:19, 26.10.2017
  • ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

    ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

    Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

    ...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

    ✔ 93    🕔 12:17, 26.10.2017
  • ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

    ОНАСИНИ УКАСИДАН ҚИЗҒАНАЁТГАН БОЛА

    Эртага бунинг оқибати аянчли бўлишини биласизми?

    Қўшнимизнинг хонадонига янги меҳмон келди. Иброҳим укали бўлди. Бироқ шу кундан бошлаб Иброҳим ҳар куни йиғлайди. Балки ҳали икки ёшга ҳам тўлмагани учун онасининг аввалги эътибори ва меҳрини кутаётгандир...

    ✔ 117    🕔 14:55, 19.10.2017
  • ОМОНАТ

    ОМОНАТ

    Пойтахтдаги ишларимни якунлаб, ишхонамга қайтиш учун таксига ўтирдим. Машинада нуроний онахон, ёш аёл ва икки бола ўтирарди. Йўлда кетаётиб, дўкондан харид қилган китобни сумкамдан олдим. Анчадан бери қидирган китобимни топганимдан ўзимда йўқ хурсанд эдим.

    ✔ 275    🕔 10:30, 08.09.2017
  • ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    ФАРЗАНДИНГИЗГА ИШОНМАЯПСИЗМИ, НЕГА?

    Инсон руҳиятимураккаб. Баъзан ота-онанинг ўз фарзандини тушуниши ҳам жуда қийин кечади. Айниқса, бола улғайгани сари ўзаро келишмовчиликлар юзага кела бошлаши ҳар икки томоннинг жабр чекишига сабаб бўлади.

    ✔ 280    🕔 10:30, 08.09.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар