Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

Боғчада бошланадиган севги ҳақиқийми?

...Шоиранинг ўқишлари аъло, бошқаларга ўрнак. Устозлари доим мақтайди, интизомига ҳамма ҳавас қилади. Бироқ негадир сўнгги вақтлар у анча ўзгариб қолди.

ҚАЛБГА МЕҲМОН ТУЙҒУ

Қўлидан телефон тушмайди, дарсларга вақтида келмайди, берилган вазифаларни бажармайди. Боз устига, юриш-туриши алламбало, ўзига оро беришини айтмайсизми. Хуллас, ҳамма лол, сабабини ўқитувчилар ҳам, ота-онаси ҳам билмайди. Сўрашса, қўрслик билан жавоб қайтаради. Натижа бўлмагач, энг яқин дугонасидан сўраб, аниқлашди. Қиз севиб қолганмиш...

Бу ҳолат аслида севги нима ўзи деган саволни юзага келтиради.

— Бугунги кунда севги-муҳаббат аксарият ёшлар ўртасида жуда жўн муносабатга, аниқроғи, оддий эрмакка айланди, — дейди психолог Муаттар МЕЛИЕВА. — Даставвал, ўспиринлик ёшида, алоҳида бир ҳис — севги  пайдо бўлади. Бу мактаб ўқувчисининг ҳаётида янги бир ҳиссий ҳолат ҳисобланади. Ўспириндаги севги ҳисси ҳурмат қилиш, дўстлик, ўзаро ёрдам, бир-бирини тушуниш каби муносабатда кўринади. Бундай муносабатлар ўспиринлик ёшида фаоллашади. Айниқса, қизларда аралаш дўстлик эҳтиёжи ортади. Ўғил болаларда эса 16-17 ёшдан бошлаб севги деган туйғу жўш уради..

Ўспиринда севги ҳисси бир қанча ҳолатларга боғлиқ. Биринчидан, жинсий етилиш; иккинчидан, ишонадиган, суянадиган ва ҳар қандай нозик маслаҳатлар бўйича гаплаша оладиган дўстга бўлган эҳтиёж; учинчидан, табиий-инсоний эҳтиёж ҳисобланиб, кўпинча ўзини ёлғиз ҳис қилганида кучли ҳиссий боғлиқликка интилади.

Бугун боғча тарбияланувчисидан тортиб, бошланғич мактаб ўқувчисининг ҳам севгилиси борлигини эшитиб ҳайрон қоласиз. Бу ёшдаги болалар севги-муҳаббат ҳақидаги тушунчаларни қаердан билишаркан? Улар севги деб тушунаётган туйғу ҳақиқатан ҳам севгими? 

— Ҳар бир бола ўз оиласидан намуна олади, меҳр-муҳаббат муносабатларини кузатиб улғаяди, — дейди Муаттар Мелиева фикрини давом эттириб. — Назоратсиз қолдирилган ҳолда севги-муҳаббат ҳақидаги турли лавҳаларни кўраётган болалар эндигина боғчага боришни бошлаган бўлса ҳам кимнидир севаман, деб айтишдан тап тортмайди. Болаларда тақлид жуда юқори бўлади. Бу ўқиш, изланиш, илм олиш ёшида бўлганларга ҳам халақит беради. Тасаввур қилиб кўринг, ҳали боғча ёки мактаб ёшидаги боланинг муҳаббат ҳақида ўйлаши ёхуд кимгадир севги изҳор этишини қабул қилиш мушкул. Ҳар нарсанинг ўз ўрни бўлгани каби севгининг ҳам вақти-соати борлигини унутмаган маъқул.

Ҳақиқий муҳаббатни ҳис қилиш учун инсон ўз «мен»ини енгиб ўтиши, муҳаббати учун ўзининг баъзи истакларидан воз кеча олиши, бир-бирини тушуниши керак. Лекин бугунги кунда ёшлар ўртасидаги севги-муҳаббат муносабатларида «Нега энди ўз хоҳиш-истагимдан воз кечишим керак экан», дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Уларнинг қалби ҳали чин муҳаббатни ҳис қилмаган бўлади.

Севги-муҳаббат баъзилар ўйлаганчалик оддий туйғу эмас. У покиза туйғу. Уни юрагимизда сақламоғимиз керак. Агар ўсмир қалбида пайдо бўлган севги ҳақиқий, соф ва самимий бўлса, у инсонни эзгу ишларга бошлайди. Энг камида у ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилишга одатланади. Ҳақиқий бўлмаган бир лаҳзалик ўткинчи туйғу эса «мен севги борасида адашиб, алданиб қолдим», дейишга арзимайди. Пок туйғуни ўткинчи ҳисдан ажрата билиш эса муҳим ҳаётий омилдир.  

Ноилахон АҲАДОВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

🕔11:31, 04.10.2018 ✔120

Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

Батафсил
Фазилатнинг энг яхшиси

Фазилатнинг энг яхшиси

🕔11:42, 20.09.2018 ✔135

Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?

Батафсил
БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

🕔15:08, 16.02.2018 ✔585

Уни қандай енгиш мумкин?

Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

    Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

    Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

    ✔ 120    🕔 11:31, 04.10.2018
  • Фазилатнинг энг яхшиси

    Фазилатнинг энг яхшиси

    Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?

    ✔ 135    🕔 11:42, 20.09.2018
  • БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    Уни қандай енгиш мумкин?

    Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

    ✔ 585    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    Бунга айбдор ким?

    Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    ✔ 678    🕔 14:38, 01.02.2018
  • ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    Бунга ким айбдор?

    «...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

    ✔ 694    🕔 18:53, 18.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар