Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

Бу бахтли оиланинг пойдеворига дарз кетди. Аниқроқ айтганда, эр-хотин ажрашиб, норасидалар ота меҳридан мосуво бўлиб яшашга маҳкум этилди. Бунга нима сабаб дерсиз?

Зафар Севара исмли қиз билан танишгач, оиласига бўлган меҳри секин-аста совий бошлади. Бора-бора, уйга кеч келадиган, айрим пайтларда эса хонадонига умуман қадам босмайдиган одат чиқарди. Оиласидан бутунлай совиб, Севарага қаттиқ боғланиб қолди. Охир-оқибат, аҳвол шу даражага етдики, ҳаётини бу қизсиз тасаввур этолмайдиган бўлди. Шу боис оиласидан, яқинларидан яширинча, ҳатто, ўз пуштикамаридан бўлган азиз фарзандларидан ҳам устун кўрган «осмондаги ой, гўзалликда тенги йўқ, иболи-ҳаёли маҳбубаси» билан шаръий никоҳдан ўтди.

Бу орада Нигора эрининг кескин ўзгарганидан қаттиқ хавотирга туша бошлади. Ҳар хил хаёлларга берилса-да, ўзини тинчлантиришга ҳаракат қилди. Ахир, «турмушимизда камчилик бўлмаса, ўртада фарзандлар бор ҳар ҳолда», дея ўзига-ўзи тасалли берарди.

Касалини яширсанг, иситмаси ошкор қилади, деганларидек, охир-оқибат, Нигора эри нега бунчалик ўзгариб кетганининг тагига етди. Болаларининг отаси илакишиб қолган аёл билан учрашди.

Севара унга Зафар билан шаръий никоҳдан ўтганини, «тез орада хотиним билан ажрашиб, сен билан бирга яшайман», дея ваъда берганини айтди. Бу гапларни эшитган Нигора карахт аҳволга тушди. Уйига қандай етиб келгани ҳам эсида йўқ. Қулоқлари остида эрининг жазмани айтган гаплар тинимсиз жарангларди.

Аёл эрининг хиёнатига чидолмади, фарзандларини олиб отасининг уйига кетди. Шу-шу гулдай оилага путур етди. Эр-хотин ажрашди. Икки ўртада бегуноҳ уч фарзанд тирик етимга айланди.

Янги хотинининг қучоғида ўзини еттинчи осмонда ҳис қилиб юрган «ота» ўз фарзандларига алимент пулини ўз вақтида тўлашни ҳам унутди. Фарзандлари билан моддий қийинчиликда умр кечираётган шўрлик аёл охир-оқибат эрининг устидан судга мурожаат қилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди мазкур ҳолатни ўрганиб таҳлил қилар экан, ўз фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаётган нобакор отани тегишли жазога тортишга қарор қилди...

Яқинда ижтимоий тармоқларнинг бирида бир суратни кўриб, қаттиқ таъсирландим. Унда дарахтдан йиқилиб тушган боласини маҳкам бағрига босганча бутун ўрмонни ларзага солиб чинқираётган маймун тасвирланган эди. Қаранг, ҳайвонки ўз боласини асраб-авайлаб, хавф-хатардан ҳимоя қилиб улғайтираркан, наҳотки, онгли мавжудот саналмиш инсон шу ҳайвончалик бўла олмаса? Шу тобда ногаҳон шоирнинг «Баъзи одамларни ҳайвонга тенглаштириб, ҳайвонни топтаманг, ўша онгсиз мавжудот баъзи каслардан минг чандон вафолироқ», деган сатрлари эсимга тушди.

Бугун ўз манфаатини ўйлаб, бир кунлик ҳою ҳавасга берилиб, фарзандини тирик етимга айлантираётган ота-оналар наҳотки шуни ўйламаса? Шунга ақли етмаса? Ахир, мурғак кў­нгил­ларда гуноҳ йўқ-ку?! Шундай экан, эсимизни йиғиб олайлик. Зеро, оиладаги парокандалик, ота-она муносабати фарзанд келажагига салбий таъсир ўтказишини унутмайлик.

Ёрбек ИСКАНДАРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

🕔15:08, 16.02.2018 ✔264

Уни қандай енгиш мумкин?

Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

Батафсил
БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

🕔14:38, 01.02.2018 ✔307

Бунга айбдор ким?

Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

Батафсил
ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

🕔18:53, 18.01.2018 ✔372

Бунга ким айбдор?

«...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    Уни қандай енгиш мумкин?

    Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

    ✔ 264    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    Бунга айбдор ким?

    Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    ✔ 307    🕔 14:38, 01.02.2018
  • ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    ЎЗИДАН КАТТАГА КЎНГИЛ ҚЎЙГАН ҚИЗ

    Бунга ким айбдор?

    «...Мактаб ўқувчиси бўлган кезларим ўйинқароқ, бироз масъулиятсиз эдим. Боз устига, онам билан сира чиқиша олмасдим. «Мени тушунмайсиз», «Нега ҳадеб иш қилдираверасиздея хархаша қилганларим ҳамон эсимда. Ўша кезлар онамнинг берган даккиси сабабини бугун тушунган сари ўзимдан уялиб кетаман.

    ✔ 372    🕔 18:53, 18.01.2018
  • ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

    ЎҒИЛ БОЛА ТАРБИЯСИДАГИ НОЗИК ЖИҲАТ

    Бу палладаги хато қимматга тушади

    «Ўғлим кичкиналигида жуда серғайрат, қизиқувчан эди. Мактабни ҳам аъло баҳоларга тугатди. Ҳозир ўн тўққиз ёшда. Негадир аввалги иштиёқи сўниб, ишёқмас бўлиб қолган. Туну кун телефонга берилиб, вақтини бекор ўтказади. Бирор ишнинг бошини тут, десак, унамаяпти... Унга нима бўлганини, мудраган иштиёқини қандай қилиб «уйғотиш»ни билолмай оворамиз...»

    ✔ 380    🕔 18:51, 18.01.2018
  • ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    ФАРЗАНДИНИ «УНУТГАН» ОТА ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

    Зафар ва Нигора оила қурган куни дунёдаги энг бахтли инсонлар қаторида эди. Тўйдан кейинги ҳаёти силлиқ кечди. Эр-хотиннинг топгани рўзғорнинг кам-кўстига бемалол етар, муҳтожлик сезишмасди. Айниқса, бирин-кетин дунёга келган уч нафар фарзанд оилага чексиз қувонч бахш этди. Лекин...

    ✔ 462    🕔 12:19, 26.10.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар