Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ОҚИБАТИ ОҒИР, САБАБИ ЯНАДА АЯНЧЛИ

Бир-бирининг жонига суиқасд қилиш жинояти нега кўпаймоқда?

Кристина эндигина тўққиз ёшга тўлганига қарамай, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиб улгурди. Отаси ташлаб кетгани етмаганидай, ичкиликка ружу қўйган бағритош онаси ҳам бор бисотини еб-ичиб тугатди. Охир-оқибат, икки норасида, вояга етмаган фарзандини ташлаб, қўшни давлатга чиқиб кетди.

ОҚИБАТИ ОҒИР, САБАБИ ЯНАДА АЯНЧЛИ

Шундан кейин жажжи Кристина икки яшарлик укаси билан ёлғиз қолиб кетди. У укасига егулик ахтариб, кўча-кўйда тентиради. Тўғри, унда-бунда қариб қолган қўшниси ош-овқат чиқариб турди. Лекин икки йил давомида ҳеч ким — на маҳалла, на мактаб, на участка профилактика инспекторлари улар ҳолидан хабар олди...

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни профилактика куни деб эълон қилингач, мутасадди ходимлар уйма-уй юриб, ҳар бир хонадондаги аҳвол билан таниша бошлади. Шундан сўнггина Кристинанинг икки йилдан бери ёлғиз, қаровсиз ва машаққатли ҳаётидан дарак топишди. Икки гўдак ўз ҳудудидаги Вояга етмаганлар билан ишлаш марказига жойлаштирилди...

Бу ҳодиса Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида рўй берган. Афсуски, бундай ҳолатлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида йўқ деб айтолмаймиз. Қаровсиз қолган вояга етмаган болалар кўча-кўйда тентираб, сарсон-саргардон, тиланчилик қилиб юрганига кўзимиз тушади. Энг ачинарлиси, кўпинча уларнинг тақдири билан ҳеч ким қизиқмайди. Оқибатда назоратсиз қолган болалар жиноят йўлига кириб кетиши ҳеч гап эмас.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Нега тинмай тадбир ўтказадиган айрим фаоллар ўз маҳалласида бўлаётган бундай ҳодисаларга бепарволарча ёндашмоқда? «Бир болага етти маҳалла ота-она», деган пурмаъно ҳикматимиз қаерга йўқолди?

— Қаровсизлик ва назоратсизлик жиноятларнинг бош омили бўлмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Бош бошқармаси бошлиғи Азизбек ИКРОМОВ. — Тан олиб айтиш керак, назоратдан четда қолган ёшларни аниқлаш, улар оиласидаги муҳитни, шарт-шароитини мунтазам ўрганиб бориш каби ишлар тизимли ташкил этилмаяпти. Бу борада маҳалла ҳам, участка нозирлари ҳам ўз билганича иш тутмоқда. Баъзи ҳудудларда ҳамкорлик тўғри йўлга қўйилмаган. Натижада қаровсиз, назоратсиз вояга етмаган ўсмирлар жинояти камайиш ўрнига ортмоқда.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ҳар бир вилоятда Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Вояга етмаганлар билан ишлаш марказлари ташкил этилган. Уларга кўча-кўйда қаровсиз қолдирилган болаларни аниқлаб, жойлаштиряпмиз. Лекин бу ишлар тўлақонли самара беряпти, деб бўлмайди, албатта. Марказларга жойлаштирилаётган болалар орасида шундайлари ҳам учрайдики, ота-онаси бор бўлишига қарамай, оилавий аҳволи ниҳоятда ночорлиги боис кўчага чиқиб тиланчилик қилган. Уларнинг шахси аниқлангунча Вояга етмаганлар билан ишлаш марказига жойлаштирамиз. Шахси аниқлангач, уйига олиб борамиз. Лекин баъзи болалар оилавий муҳити қониқарсиз бўлгани учун яна мазкур марказларга қайтиб келади. Мисол учун, Оҳангарон туманида яшовчи Азиза исмли қиз ҳам худди шундай йўлни тутганлардан. У уйидаги етишмовчилик сабаб, кўчага чиқиб кетади ва уйига қайтмайди. Охир-оқибат, ички ишлар ходимлари томонидан Вояга етмаганлар билан ишлаш марказига жойлаштирилади. Шахси аниқлангач, уйига олиб борилади. Орадан бир ҳафта ўтиб, шу қизча яна марказга қайтиб келган.

Ўтказилаётган профилактик ишлар натижасида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юртимизда жиноятлар сони 10 фоизга камайди. Ўртача саккиз ой ичида 48 мингдан ортиқ жиноят содир этилган. Профилактика тадбирлари натижасида 5 миллиондан ортиқ жиноятнинг олди олинди. Шу билан бир қаторда, 284 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда жиноятчиларга нисбатан чоралар кўрилди.

— Сиз келтирган 48 мингдан ортиқ жиноят асосан, кимлар ўртасида содир этилган? Уларни бунга нима мажбур қиляпти?

— Содир этилаётган жиноятларнинг асосий қисми ёшлар билан боғлиқ. Енгил-елпи ҳаётга ружу қўйиш, оилавий муҳитнинг парокандалиги, ота ёки онанинг йўқлиги, бекорчилик, ичкиликбозлик каби салбий ҳолатлар жиноят содир этишга асосий омил бўлмоқда. Ҳозирги кунда 50 мингга яқин вояга етмаган ўсмир ва ёшлар турли жиноят ва ҳуқуқбузарликлари учун Ички ишлар вазирлиги ҳисобида туради. Ачинарлиси, уларнинг аксарияти мактаб, лицей ва коллеж ўқувчиларидир.

Бундан ташқари, охирги пайтларда амалга оширилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, оилавий келишмовчиликлар туфайли бир-бирининг жонига суиқасд қилиш кўпаймоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республикада содир этилган жиноятларнинг 38 фоиздан ортиғи оилавий келишмовчиликлар туфайли ота-ўғил, эр-хотин, ака-ука ва қариндош-уруғлар ўртасида содир этилган.

Масалан, жорий йилнинг 30 сентябрь куни соат 12:00 да­ ­Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Юнусова қайнонаси Исроилова билан жанжаллашиб, уни ошхона зинасидан итариб юборади. Қаттиқ зарбадан ўзига келолмай ётган қайнонани бўғиб ўлдиради. Ўз қилмишини яшириш мақсадида қайнонасининг қонга бўялган кийими ва рўмолини тандирда ёқиб юборади. Афсуски, бундай мудҳиш жиноятлар ҳозир кўпайиб бормоқда. Ушбу жиноятларни содир этишда асосий омил оилаларда олдиндан бўлиб келаётган ўзаро низоларига атрофдаги қўни-қўшни, қариндош-уруғ, маҳалла-кўйнинг эътибор бермагани сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, содир этилаётган жиноятларнинг бошланиши шундай майда ўзаро низолар туфайли келиб чиқмоқда.

Мамлакатимизда жами 8 миллион 700 минг 847 та оиладан бизнинг ҳисобимизда 181 минг 205 та оила аъзолари рўйхатда бор. Шундан 12 минг 603 таси нотинч, 4450 таси ноқобил оилани ташкил этади.

— Жиноятларнинг олдини олиш ва улар сонини камайтириш учун вазирлик томонидан қандай аниқ ишлар амалга оширилмоқда?

— Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги жиноятларни бартараф этиш мақсадида вазирлик томонидан жиноят ва жиноятчиларнинг рўйхати шакллантирилган электрон база ишга туширилди. Энди содир этилган жиноятлар турига қараб, мутасадди ташкилотларга керакли маълумот етказилади. Масалан, бирор маҳалладаги жиноят бўйича кунлик маълумотни «Маҳалла» хайрия жамоат фондига, ёшлар ўртасидаги кунлик жиноятни Ёшлар иттифоқига, хотин-қизлар ўртасида содир этиладиган жиноятларнинг кунлик маълумотини Хотин-қизлар қўмитасига бериб борамиз. Бундан кўзланган мақсад, ҳар қандай кўринишдаги жиноятларнинг содир этилишининг олдини олишдир.

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

«БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

🕔12:21, 07.12.2017 ✔15

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

Батафсил
ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

🕔12:20, 07.12.2017 ✔19

Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Батафсил
МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

🕔12:19, 07.12.2017 ✔5

Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

    «БИР УМР ХИЗМАТ ҚИЛИШГА ТАЙЁРМАН»

    Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.

     Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 41-моддасидан

    ✔ 15    🕔 12:21, 07.12.2017
  • ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

    ЭСКИЛАРИ ҚОЛМАЙДИ, ҲАММАСИ АЛМАШАДИ

    Қиш мавсуми бошланиши билан электр энергияси тизимида айрим носозликлар кузатилиши табиий. Бунга йўл қўймаслик учун эса тизимни пухта назорат қилиш талаб этилади. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 22 июндаги «Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

    ✔ 19    🕔 12:20, 07.12.2017
  • МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

    МУЛК ЕТТИ КУНДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛАДИ

    Эндиликда нотариал идоралар, солиқ органлари, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали ўзаро маълумот алмашади. Бу давлат ташкилотларига, тадбиркорлик субъектларига ва энг муҳими, фуқаролар учун катта қулайликдир.

    ✔ 5    🕔 12:19, 07.12.2017
  • ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

    ГАП КЎП, КЎМИР ОЗ (ми?)

    Одамларни қаттиқ ёқилғини бозордан харид қилишга нима мажбур қилмоқда?

    Қиш ҳам кириб келди. Совуқ, изғиринли кунлар эшик қоқмоқда. Бундай пайтда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талаби ҳар қачонгидан ошади. Бироқ ҳаммани бирдай зангори олов — табиий газ билан таъминлашнинг иложи йўқ. Шу боис у етиб бормаган ҳудудлар эҳтиёжини қоплаш учун энг оєилона ечим бу – кўмир ёқилғиси. Шукрки, ушбу табиий бойлик захираси юртимизда мўл ва у ҳар йили етарли даражада қазиб олинади.

    ✔ 75    🕔 12:58, 30.11.2017
  • ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН  КАМЧИЛИКЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 ноябрь куни жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    ✔ 88    🕔 12:44, 23.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар