Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ТАРБИЯНИНГ ОЛТИН ЗАНЖИРИ

Охирги уч-тўрт ойдан буён қизим билан ўғлим сира чиқишолмай қолди. Бир қараса ўйинчоқ, яна бир қараса китоб, ручканинг хархашаси. Уларни келишиб ўйнашга қанча чақирмай, сира фойдаси бўлмади. Айниқса, қизим кичкина бўлгани учунми, акасига эркалик қилиб ҳали у нарсасини олади, ҳали бу нарсасига тегади. Шунда ўзимнинг болалигимни эсладим.

ТАРБИЯНИНГ ОЛТИН ЗАНЖИРИ

Бир куни бувим бозорга отланган дадамнинг қўлига нафақасидан орттириб йиғиб юрган пулини узатди.

— Болам, шу пулга қизимга кичкина, ўзига мос бир супурги ол. Қолганига иккита белкурак харид қил. Набираларимнинг ғайрати ичига сиғмай кетганда фойдаси тегиб қолади, — деди.

Шу кундан бошлаб менинг қўлимдан ўзимга мос қилиб ясалган супурги тушмайдиган бўлди. Эртадан кечгача ҳовли супуриб укаларим билан гаплашишга ҳам вақтим бўлмасди. Улар ҳам икковлон ҳали токнинг тагини, ҳали помидорнинг эгатларини юмшатиб, шомга етмай ухлаб қоладиган бўлишди.

Энди ўйлаб қарасам, бувим ёш боланинг кўнгли доим ҳар нарсани тусашини сезиб, биз учун янги машғулот топиб беришга ҳаракат қилар экан. Мени ёнига олиб, қўғирчоқларимга кўйлакчалар бичар, қўлимга игна тутқазиб, тикишни ўргатарди. Болаликда бувим уйғотган чеварликка иштиёқ ҳалигача мени янги либослар тикишга ундайверади.  Укаларим ҳам белкурак ўйнаб катта бўлгани учунми, томорқамизни сира бўш қолдирмайди. Рўзғор учун керакли сабзавотлар етиштиришга иштиёқи баланд.

Ҳақиқатан ҳам, кексалардан ўрнак олса арзийдиган жиҳатлар жуда кўп. Менга ҳам бувимнинг фарзандларни кичиклигиданоқ катта ҳаётга тайёрлаб бориш, оила ва рўзғор ишларига кўникма ҳосил қилиш борасидаги усуллари жуда асқатди. Ўзимни қийнаётган муаммога ечим топгандек бўлдим. Қизимни эшик, ойналарни артишга ўргатдим. Ўғлим эса ҳовлини бегона ўтлардан тозалаш, бузилган, синган рўзғор буюмларини тузатишда дастёримга айланди.

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Ориятни ҳимояга олган маликалар

Ориятни ҳимояга олган маликалар

🕔11:00, 19.07.2018 ✔35

Ушбу спортчилар хонадонининг ўзгача бир анъанаси бор: муҳокама қатъий, жазо тайин...

Батафсил
Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

🕔10:38, 12.07.2018 ✔43

Жамиятимизнинг муҳим бўғинини кафолатлайдиган концепция қабул қилинди.

Батафсил
Ошни  сополда еймиз...

Ошни сополда еймиз...

🕔11:47, 28.06.2018 ✔73

Келин бўлиб тушганимга эндигина уч-тўрт кун бўлганди. Қайнонам: қизим масаллиқларни тай­ёрланг, ош қиламиз, деб қолди. Хайриятки, онамдан ош қилишни анча ўрганиб олгандим. Бемалол ўз уйимдагидек ошхона бекасига айландим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ориятни ҳимояга олган маликалар

    Ориятни ҳимояга олган маликалар

    Ушбу спортчилар хонадонининг ўзгача бир анъанаси бор: муҳокама қатъий, жазо тайин...

    ✔ 35    🕔 11:00, 19.07.2018
  • Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

    Ҳар бир оила давлат ҳимоясида

    Жамиятимизнинг муҳим бўғинини кафолатлайдиган концепция қабул қилинди.

    ✔ 43    🕔 10:38, 12.07.2018
  • Ошни  сополда еймиз...

    Ошни сополда еймиз...

    Келин бўлиб тушганимга эндигина уч-тўрт кун бўлганди. Қайнонам: қизим масаллиқларни тай­ёрланг, ош қиламиз, деб қолди. Хайриятки, онамдан ош қилишни анча ўрганиб олгандим. Бемалол ўз уйимдагидек ошхона бекасига айландим.

    ✔ 73    🕔 11:47, 28.06.2018
  • Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Эр-хотин ўртасига тушишдан олдин...

    Ҳозирги замон психологлари оила мустаҳкамлиги бўйича нима демоқда?

    ✔ 135    🕔 10:13, 21.06.2018
  • УМРИМНИНГ  БЕШ КУНИ...

    УМРИМНИНГ БЕШ КУНИ...

    (Таҳририятга мактуб)

    Одатда, бир оиланинг барбод бўлиши ҳақида мулоҳаза юритганимизда кўпроқ шу эр-хотиннинг кейинги тақдири, моддий таъминоти — бошпанаси-ю нафақаси ҳақида кўпроқ қайғурамиз. Аммо ота ё она меҳрини тотмай, сағирлик кўчасида қолиб кетган ўксик кўнгилнинг бир умрлик туганмас ҳасратига нима даво бўла олади?

    ✔ 217    🕔 16:32, 17.05.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар