Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ОЛОВДА ҚОЛГАН ХАЗИНА

Ўтган асрда яшаган маърифатпарвар боболаримиз яратган китоблар катта қизиқиш, завқ билан ўқилади. Уларни бир-биримизга улашамиз, асарлар юзасидан ўзаро фикр алмашамиз. Буўрнакли, ҳамма ҳавас қиладиган жараён. Аммо мустабид тузум даврида инсоннинг китоб ўқишдек руҳий, маънавий эҳтиёжи ҳадикли, таҳликали ҳолат эди. Негаки, эски ўзбек ёзувидаги асарлардан шўро ҳукумати қўрққани учун уни тақиқлаб, мутолаа қилган одамни шубҳа остига олган.

ОЛОВДА ҚОЛГАН ХАЗИНА

Шу боис бу китоблар тунлари, мойчироқ атрофида ўқилар, болалар жам бўлиб, мўътабар асарларни тинглар, аҳён-аҳёнда эса хавотир ила деразадан мўралаб ҳам қўйишарди. Бора-бора алифбодаги ўзгаришларни «пеш қилиб», эски ўзбек ёзувидаги китобларни оммавий йўқотишга киришилди. Қанчадан-қанча китоб ёқиб юборилди. Эски китоблар билан ҳеч кимнинг иши йўқ, улар тарқоқ ва айри ҳолда йўқолиб кетаверди. Бундай китоблар учун дўконлар ҳам бўлмай, қидирган одам уларни тополмаган. Бу эса, юртимиз тарихи учун мислсиз йўқотишга айланди.

Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган мақола элимизнинг ардоқли шахслари томонидан ўтган асрнинг таҳликали йилларида эълон қилинган бўлиб, кўз ёшлар, юрак оғриқлари ила ёзилган! Ҳар сўзида китобга, китоб орқали ўзбек халқига юксак эътиқодининг намунаси акс этади. Бу бизни ҳушёрликка, фидойиликка чорлаш билан бирга, китоб ўқишнинг ўзи нақадар бахт, шараф эканини англашга ёрдам беради. Ниятимиз, бу бахт, бу шараф ҳар биримизга ёр бўлсин!

Таҳририятдан.

 

ЭСКИ КИТОБЛАРНИНГ САВДОСИНИ ҚЎЛГА ОЛАЙЛИК

Эски китобларнинг аҳамиятини сўзлаб ўтиришга ҳожат йўқ. Умуман, ҳамма маданий мерослар ичида энг катта ўрин тутган китоблар экани барчага белгилик.

Жумҳуриятимизнинг турли бурчакларида, ҳар кимларнинг қўлида бекиниб, ортиқча матоҳ бўлиб ётган китоблар жуда кўп. Булар эгасини тополмай чанг-тупроқ орасида кўмилиб ётади. Ҳолбуки, кундан-кунга сони ўсиб турган илмий ходимларимизга улар жуда керак. Ундан ташқари, савияси ўсиб, маданий даражаси кўтарилиб турган омма ҳам янги ва эски китобларга талабгор.

Иттифоқнинг бошқа қисмларида эски китоблар савдоси давлат муассасалари қўлига олинган. Булар қимматли асарлар тушганда илмий ташкилотлар, кутубхоналар ва музейларга топширилади. Шу билан бирга, оммавий талабгорни ҳам қондириб турадилар. Чунончи Москвада нуқул эски китоблар олиб сотилатурган ўнларча давлат магазинлари бор. Бизда ҳам эски китоблар бойлиги зўр эканига қарамай, Бутун Ўзбекистонда лоақал бир киоска ҳам йўқ. Шунинг учун бу иш аллақандай саводсиз одамлар, тўғриси чайқовчилар қўлида қолиб келмоқда.

Бизнинг фикримизча, «Ўзнашр» бу ишга аҳамият бериб «букинист» дўконлар очмоғи ёки ўз катта магазинларида айрим бурчаклар ташкил қилмоғи керак. Эҳтимол баъзи ўртоқлар: «Ўзнашр» янги китоблар савдосини қанчалик йўлга қўйган эдики, энди эски китоблар билан машғул бўлсин?» деб айтадилар.

Ҳеч бўлмганда, «Ўзнашр» тажриба учун Тошкентнинг ўзидан бундай бир магазин очиши мумкин. Бунинг устига, яна, албатта, бу масала бўлгани учун, маориф комиссарлиги ҳам кўмаклашмай қолмаса керак. Айрим кутубхоналар ҳам бу ишга қизиққани учун бу ишга аралашиб турарлар. Демак, жамоат контроллиги ва ёрдами билан таъмин этилажакдир.

Бундай бир магазин очилганда қадимги босма ва ёзма асарларни таниш, уларни керакли кишилар ва муассасалар қўлига тўплаш мумкин бўлганидек, сўнги вақтларда чиқиб тарқатилиб кетган ва қайтадан босилмаган китобларни айирбошлаб туриш учун ҳам имконият ҳосил бўлади.

Бинобарин, маориф комисарлиги ва «Ўзнашр»дан бу ишга эътибор қилиб, «саҳҳофлик» (букинист) магазинлар очиш тўғрисида чора кўрмакларини сўраймиз.

А.Қодирий, Чўлпон, Элбек, Н.Алимуҳамедов, С.Сиддиқ,

«Қизил Ўзбекистон», 1935 йил 27 май




Ўхшаш мақолалар

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

🕔10:59, 19.07.2018 ✔14

Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

Батафсил
Яна битта  «Китоб дунёси»

Яна битта «Китоб дунёси»

🕔10:59, 19.07.2018 ✔16

Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

Батафсил
Китобсеварларга туҳфа

Китобсеварларга туҳфа

🕔10:58, 19.07.2018 ✔12

«Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Энди китоб ўқиган оилалар кўпаяди

    Норин туманидаги ўнта маҳалланинг кутубхонасига 4 мингга яқин адабиёт тақдим этилди.

    ✔ 14    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Яна битта  «Китоб дунёси»

    Яна битта «Китоб дунёси»

    Китоб тарғиботига қаратилган ҳар бир иш замирида эзгу мақсадлар ётади. Бир кишининг бўлса-да, китоб ўқишига эришиш маънавиятли инсонлар сафини бир нафарга ошириш дегани.

    ✔ 16    🕔 10:59, 19.07.2018
  • Китобсеварларга туҳфа

    Китобсеварларга туҳфа

    «Мовароуннаҳр» нашриёти ҳовлисининг Қаффол Шоший мақбараси олд томонида қуриб битказилган «Зарқайнар» номли китоб дўконининг очилиши китобсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

    ✔ 12    🕔 10:58, 19.07.2018
  • Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Бундан кўра даҳшатлироқ жаҳолат йўқ

    Ёвузликка яқин тарбия... Буни тарбия дейиш мумкинми ўзи?

    ✔ 37    🕔 10:32, 12.07.2018
  • Оилангиз кутубхонасига

    Оилангиз кутубхонасига

    Ўзбекистон Миллий кутубхонасида психолог Зебинисо Аҳмедованинг «Психолог маслаҳатлари» туркумидан жой олган китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 31    🕔 10:32, 12.07.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар