Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

КЎНГЛИМНИ ЁРИТГАН КИТОБ

Бир куни турмуш ўртоғим уйга Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» номли китобини олиб келдилар. Бошидан охиригача ўқимасам-да, шунчаки бир варақлаб кўрмоқчи бўлдим. Лекин илк бетдан кейин кейингисини ва яна кейингисини беихтиёр ўқийвердим, ўқийвердим...

КЎНГЛИМНИ ЁРИТГАН КИТОБ

Бу китоб мен учун чин маънода ­Эркин Воҳидовни яқиндан таниш бўлди. Мактабда ҳаёти ва ижоди билан қисман танишганмиз, «Нидо» достони, «Ўзбегим», «Инсон» қасидаларини ёдлаганмиз. Фақат бунинг ўзи шоирни яқиндан билишга камлик қиларкан. Лекин шу китобни ўқиш асносида фақат мактаб дастурининг ўзи билан чекланганимга, бошқа китобларини ҳам топиб ўқимаганимга афсусландим. Китобдаги ҳар бир мавзу, ҳар бир ёдга олинган хотира, ҳар бир қочирим нонга сариёғ сурилгандек бир-бирига мос, ўқувчини зериктирмайдиган, меъдага тегмайдиган ва аксинча, хуш ёқадиган тарзда ёзилганки, бунинг учун Эркин Воҳидов маҳорати ҳақида бирор гап айтишга ожизман. Ўқиш давомида фақатгина сўзга доир масалалар эмас, ўзбек мақоллари тарихи, тошбақанинг қандай қилиб мошкичирига айлангани, бўйинбоғ воқеаси, мушук омбордан келиши ҳақидаги хотиралар юзга табассум бағишлайди.

Ўткир Ҳошимов «Дафтар ҳошиясидаги битиклар» китобида шундай жумлаларни келтирганди: «Асар ўқиётганингизда жиндай табассум қилсангиз, билингки, ўша саҳифаларни қаламкаш ростмана кулиб ёзган. Китоб ўқиётганингизда кўзингизга бир қатра ёш келса, билингки, қаламкаш ўша саҳифаларни ростмана йиғлаб ёзган».

Ҳаётдан таъсирчанлигим сабабми ё бу китоб ўзига шу даражада маҳлиё қилганиданми — Эркин Воҳидов билан кўришишни, ушбу китоб учун ташаккур айтишни ва суҳбатларини олишни ният қилдим. Лекин...

Кунларнинг бирида телефоним жиринглади. Турмуш ўртоғим Эркин Воҳидов вафот этгани ҳақидаги хабарни етказди.

Шундан сўнг шоирга чин мухлис сифатида қаерда у инсон ҳақида маълумот кўрсам, албатта, ўқийдиган бўлдим. Бу орада «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида шоирнинг таваллуди муносабати билан мақолалар чоп этилди. Улар орасида Дўрмонда ўтказилган шоирлар учрашуви ва унда Эркин ­Воҳидовнинг шоирларга атаб ёзган ҳазил шеърлари мени чинакамига ҳайратга солди. Ёзувчи Ўткир Ҳошимов, Дадахон Нурий, Улуғбек Ҳамдам, Маҳмуд Тоир каби инсонларнинг нафақат ижоди, балки туғилиб ўсган жойларигача тўртликларда жам қилиниши Эркин Воҳидовнинг сўзга шу қадар усталиги ва маҳоратидан далолат бериб турарди.  

Улар орасида халқ шоири Омон Матжонга атаб ёзилгани мен учун энг севимлисидир. 

Ўзбек азал-абад ғазал шайдоси,

Айниқса, шеърпараст Хоразм томон.

Ана, келиб қолди лазги садоси:

«Омон-эй, омон».

Ҳурматли шоиримиз битта сўз билан ҳам ўзининг сафдош дўсти — шоир Омон Матжонни, ҳам хоразм халқ қўшиғига айланиб кетган лазгини ифода этган эди. Сўзни шу қадар усталик билан ишлатиш ҳақиқий маҳорат бўлса керак.   

Орадан бироз вақт ўтиб, шахсий кутубхонамиз яна бир китоб билан бойиди. Бу шоирнинг танланган асарлари тўплами бўлиб, унда турли йилларда ёзилган ва жуда кўп мавзуларни ўзида жамлаган шеърлар ўрин олган. Улар орасида ярим ҳазил, ярим чин тариқасида ёзилган биргина тўртлик менда катта таассурот қолдирди. 

Аёл хатосидан кулган хатодир,

Тортишган ундан ҳам улкан хатодир.

Аёл ҳеч бир баҳсда енгилмас тилсим,

Уни фақат севиб қилурлар таслим.

Назаримда, шоир инсон хулқ-атворининг моҳир ва зийрак билимдони сифатида эркак ва аёл ўртасидаги мутаносиблик, ўзаро муомала-муносабатларда қандай йўл тутиш тўғри бўлиши ҳақида нозик тавсия бераётгандек.   

Эркин Воҳидов ҳақида ўқиганларим, билганларимни мен каби фақатгина мактаб дарсликлари билан чекланиб қолаётган ўқувчи ука-сингилларимга улашгим келди. Менинг мутолаага бўлган қизиқишимни оширган «Сўз латофати» китобини эса мактабда она тили ва адабиёт фанидан дарс берган ўқитувчимга совға қилишни кўнглимга тугиб қўйдим.

Маҳлиё МУҲАММАДАЛИЕВА




Ўхшаш мақолалар

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

🕔15:33, 19.04.2018 ✔6

мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

Батафсил
ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

🕔15:27, 19.04.2018 ✔6

Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

Батафсил
КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

🕔15:26, 19.04.2018 ✔6

Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

    ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

    мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

    Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

    ✔ 6    🕔 15:33, 19.04.2018
  • ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

    ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

    Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

    ✔ 6    🕔 15:27, 19.04.2018
  • КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

    КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

    Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.

    ✔ 6    🕔 15:26, 19.04.2018
  • ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

    ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

    Ундан қочиб бўладими?

    Инсон жиноятга қўл урди… Жиноят хоҳ фақат ўз манфаати учун хизмат қилсин, хоҳ у одамзодни ҳалокатдан асраб қолсин, бу аҳамиятсиз. Муҳими, оғир жиноят — қотиллик юз берди. Ҳеч ким буни сезмади, сиз айбловдан қутулиб ҳам қолдингиз, ўғирланган нарсалар ҳам бехавотир жойда. Қисқаси, жиноят қилдингиз-у, жазодан озод қолдингиз.

    ✔ 58    🕔 18:16, 05.04.2018
  • КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

    КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

    Инсон китоб мутолаа қилиб турсагина фикри теранлашиб, дунёқараши кенгайиб бораверади. «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси 2018 йил номига ҳамоҳанг тарзда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар — келажак пойдевори» деб номланган қўлланмани кенг омма ҳукмига ҳавола этди. Миллий матбуот марказида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 50    🕔 18:16, 05.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар