Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

ёхуд тарбиядаги кичик хато оилани таназзулга етаклаши мумкин

Ҳаётимиздаги ҳамма нарса бир-бирига узвий боғлиқ. Бири-бирини тўлдиради, бири-бирини тақозо этади. Айниқса, ­оилавий турмушда уларга яхлит деб қарамаслик катта муаммоларга олиб келиши мумкин.

ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

Болалигимда оиламиз унча тўкис бўлмаган. Отам оддий ўқитувчи эди. Онам — уй бекаси. Ҳозир ўйлаб кўрсам, етти-саккиз фарзандни едириб-ичириб, кийинтириб, мактабга чиқариб, вояга етказишнинг ўзи бўлмаган экан. Уйимизда ҳамма нарса тўкин-сочин бўлмаса ҳам онам борини тежаб-тергаб ишлатган, камимизни кўпга етказган экан.

Бугун телевизорда овқат пишириб кўрсатиш расм бўлди. Қайси каналга олманг, бирон машҳур киши бир тансиқ таомни тайёрлаётган бўлади. Шуни кўриб ўтириб, ўйлаб қоламан: ўзи бу киши овқат тайёрлашни биладими? Умрида бирон марта ошхонага кириб, оиласи учун таом тайёрлаб берганмикан? У ишлатаётган масаллиқларни-ку гапирмасаям бўлади: бир лаган ошга бир кило гўшт. Бизнинг аёлларимиз бир кило гўштни қанчагача етказишини булар билармикан? Агар битта овқатга шунча масаллиқ ишлатиш имкони бўлса, унда бировдан овқат пиширишни ўрганишга ҳожат қолармикан? Масаланинг бу ёғиям бор...  

Тағин тарбия, одоб-ахлоқ муҳокамаси бўлса ҳам экранда тўрт-беш отарчи чиқиб олиб, бошқаларга ақл ўргата бошлайди. Бу халққа манзур бўлармикан? Ахир, уларнинг шахсий ҳаёти, турмуш тарзи, атрофдагиларга муносабати, ички дунёси, маънавияти ҳаммага кундай аён-ку!

Шуларни ўйлаб, ҳайрон қоламан...

Аслида тор доираларда уч-тўрт чиқиш қилиш билан ахлоқни ўнглаб бўлмайди. Бу ҳар бир оилада доимий қилиниши зарур бўлган вазифа. Лекин минг афсуски, айрим ота-оналарнинг ўзлари ҳали тарбияга муҳтож. Шундай бўла туриб, бошқаларга тарбия борасида ақл ўргатиш, маслаҳат беришга уларнинг маънавий ҳаққи борми? Буни чуқур мулоҳаза қилиб кўриш керак.

Баъзи ота-оналар мол-­дунё­ни фарзанд тарбиясидан анча устун билиб, бор диққат-эътиборини пул топишга қаратяпти. Оқибатда, фарзандлар қаровсиз қолиб кетмоқда. Бунинг устига, оилаларда қўйди-чиқдилар, ажримлар ҳам кўп. Булар, айниқса, энг яхши, қулай шароитда яшаётган хонадонларда кузатиляпти. Бунинг ҳаммаси тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас.

Қайси оилада эркакнинг гапи гап бўлмас экан, бундай оиладан яхшилик чиқиши қийин. Эркак рўзғорнинг ҳамма юкини аёл зиммасига юклаб, оила тизгинини хотиннинг қўлига бериб қўйишининг оқибати яхшиликка олиб келмайди. Тўй-маърака каби маросимлар фақат аёлнинг гапи билан ўтказилиши нафақат оилага, балки бошқаларга ҳам кўп зарар келтириши мумкинлигини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Аёл эркакнинг раъйига қарамаса, айтган йўлига юрмаса, оила ҳам, фарзандлар ҳам жабр кўради.

Кўча-кўйда ахлоқсиз болаларни кўрсак, ўзимизча уларни айблаймиз. Лекин бу муаммонинг туб илдизигача етиб борсак, улар оиладаги парваришдан, ота-она тарбиясидан мосуво қолганини кўрамиз. Онасини кўриб, қизини ол, деган гап беҳуда айтилмаган. Онанинг тарбияга эътиборсизлиги, айниқса, қиз бола учун қимматга тушади. Отанинг бундай камчилиги эса ўғил болани бир умр безори бўлиб яшашга маҳкум этиши мумкин. Ҳар бир инсоннинг бир оғиз гап-сўзи, муомаласи, ўзини тутиши унинг оиласидаги тарбия қандай бўлганини, бунга ота-она қанчалик эътибор берганини яққол кўрсатиб беради. Шунинг учун ҳам фарзанд  — ота-онанинг кўзгуси, дейишган. Ота-она ўзини юқори тутиб, давраларда керилиб, сўзамоллик қилиб ўтиргани билан унинг асл баҳоси фарзандлари тарбиясида кўринади.   

Бугун айрим кишиларимизда шукроналик йўқолиб боряпти. Ота-боболаримиз, момо-бувиларимизга ўхшаб, борига қаноат қилиб яшаш баъзиларнинг кундалик турмуш таомилидан узоқлашяпти. Бу оила борасидаги ҳамма ишлардан путур кетишига олиб келади. Бир оиланинг таназзулга юз тутиши эса фожиадир.       

Ҳошимжон АБДУВАҲОБОВ,

Бухоро вилояти        




Ўхшаш мақолалар

ОДАМГАРЧИЛИК

ОДАМГАРЧИЛИК

🕔10:53, 09.02.2018 ✔63

(«Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

Батафсил
ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

🕔10:52, 09.02.2018 ✔55

Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

Батафсил
16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

🕔14:37, 01.02.2018 ✔91

Ажримларга барҳам бериш идораси маҳалланинг иккинчи номига айланиши керак

«Туну кун хаёлимда фақат бир фикр: қани энди, ота-онам, оиламиз бирга яшасак. Уйда ҳам, ўқишда ҳам шуни ўйлаб тинчим йўқ. Тенгдошларим янги русумдаги телефон олишни, олийгоҳга киришни орзу қилишади. Мен эса дадамни жуда соғиндим. Олти ойдан буён биз билан бирга эмас...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ОДАМГАРЧИЛИК

    ОДАМГАРЧИЛИК

    («Отамнинг ўгитлари» туркумидан)

    Бирон нохуш хабар бўлса, у бутун маҳаллага яшин тезлигида тарқалади. Бир маҳалладошимизнинг йигирма яшар ўғли хорижда бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлди.

    ✔ 63    🕔 10:53, 09.02.2018
  • ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

    ОИЛА  МУСТАҲКАМЛИГИ ЁШГА  БОҒЛИҚМИ?

    Кейинги пайтларда эрта турмушнинг зарарли оқибатлари ҳақида тез-тез гапириляпти. Бу гаплар қанчалик асосли? Турмуш қуриш ва оила мустаҳкамлиги учун эр-хотиннинг ёши аҳамиятлими?

    ✔ 55    🕔 10:52, 09.02.2018
  • 16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

    16 ЙИЛДАН СЎНГ АЖРАШМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА ҚАНДАЙ САҚЛАБ ҚОЛИНДИ?

    Ажримларга барҳам бериш идораси маҳалланинг иккинчи номига айланиши керак

    «Туну кун хаёлимда фақат бир фикр: қани энди, ота-онам, оиламиз бирга яшасак. Уйда ҳам, ўқишда ҳам шуни ўйлаб тинчим йўқ. Тенгдошларим янги русумдаги телефон олишни, олийгоҳга киришни орзу қилишади. Мен эса дадамни жуда соғиндим. Олти ойдан буён биз билан бирга эмас...»

    ✔ 91    🕔 14:37, 01.02.2018
  • АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    АЁЛЛАРНИНГ ИККИ ХИСЛАТИ

    Кўчамизда яна тўй шодиёнаси бошланди. Маҳалламизнинг оқила аёлларидан бири Замира опа иккинчи қизини узатяпти.

    ✔ 141    🕔 12:11, 11.01.2018
  • КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    КАСАЛНИ ЯШИРСА БЎЛАДИМИ?

    «Яқинда никоҳдан ўтиш учун ариза бердик. ФҲДЁ бизга тиббий кўрик учун йўлланма берди. Кўрик жараёнида менда кучли шамоллаш борлиги маълум бўлди. Буни йигит томондагиларга билдирмаслигим мумкинми? Агар билдирсам, улар тўйни тўхтатишларидан хавотирдаман...»

    (Телефон орқали берилган ушбу савол муаллифи  исм-фамилиясини сир тутишга ваъда бердик)

    ✔ 129    🕔 12:11, 11.01.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар