Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

ЎҚИМАГАНЛАРНИ  ТАРБИЯЛАНГАН ҲИСОБЛАБ  БЎЛАДИМИ?

Кейинги йилларда кутилмаган даражада кўп китоб нашр этилаётгани кишини чексиз қувонтиради. Ўқувчиси борки, китоб чиқариляпти-да. Нашр сифати ҳам муттасил яхшиланиб, замон талабларига мослашиб боряпти. Аммо мазмун-чи? Умрида китоб ёзишни тушида ҳам кўрмаган баъзи бировлар «китоб ёзиш касаллиги»га мубтало бўлаётгани яхши эмас. Китобни ким ёзса – ёзсин, лекин нашриётлар умумий бир профессионал даражани қаттиқ туриб талаб қилиши керак-ку.

ЎҚИМАГАНЛАРНИ  ТАРБИЯЛАНГАН ҲИСОБЛАБ  БЎЛАДИМИ?

Аввало, китоб чиқариш бу — кўчада пирожки пишириб сотиш эмас. Китоб чоп этишда нашр одоби бўлиши лозим. Афсуски, баъзи китоблар муқоваси, саҳифаларида муаллифнинг бештагача расми босилганига ҳам гувоҳ бўляпмиз. Айрим асарларни муаллиф ҳақида бир неча кишининг мақоласини қўшиб чиқариш расм бўлиб бор­япти. Қаламкашни сурати ёки у ҳақда бошқалар билдирган мақтовлар эмас, яратган асарининг ўзи машҳур қилмайдими, аслида?

Китоб ўқишни одам мактаб ёшида ўрганмаса, кейин ҳеч қачон ўргана олмайди. Бу фикр ҳеч қандай изоҳга муҳтож бўлмаса керак.

Адабиётшуноснинг бир умр қайта-қайта ўқиладиган китоблари бўлади. Чунки адабий асарлар — бу касб эгалари учун асосий хомашё. Камина қайси китобларни кўп ўқиганимни айтайми? «Фарҳод ва Ширин» достонининг русча, тожикча ва озарбайжонча таржималари юзасидан номзодлик диссертацияси ёқлаганман, «Лисон ут-тайр» тадқиқотига бағишлаб китоблар чиқарганман. Буларнинг ёнига яна Навоийнинг тасаввуф вакиллари ҳақидаги «Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват» тазкираси билан Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома»сини қўшиш керак. Очиғи, халқимиз тарихи ҳақида «Бобурнома»дан сермазмунроқ асар кўрмаганман, унинг ҳар саҳифасида бир китоб мазмун бор. Улар ёнига икки жилдлик «Ўзбек халқ мақоллари»ни ҳам санаш лозим.

Шоир ҳам, ёзувчи ҳам ўзбек тилида ёзишни аввал халқ мақолларидан ўрганиши керак. Халқнинг тилини ҳам, аввало, мақол баён этади.

Уйимиздаги энг мўътабар китоблар — луғатлар. Луғатни ҳеч ким бировга ўқиш учун бермайди. Ундан фойдаланаман деган киши, албатта, ўзи сотиб олиши керак. «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» беш жилдлиги, «Алишер ­Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати» тўрт жилдлиги, «Фарҳанги забони тожикий» («Тожик тилининг изоҳли луғати») икки жилдлиги доимо қўлга яқин ерда турадиган, деярли ҳар куни титкиланадиган китобларим бўлса, ажаб эмас. Қаламкашнинг асосий қуроли — сўз. Аҳли адабнинг сўзда хато қилиши амалда унинг ҳар тарафлама адашганини билдиради. Сўзда чалғимаслик учун луғатга суянмай, нимага суянасан?!

Илм-фан, техника-технология, ишлаб чиқариш ривожланган мамлакатларда одамлар: «Ўқимасам, ўламан», деб ўйлайди. Чунки ўқимаган киши ҳаётда орқада қолади, аниқроғи, кучли рақобат майдонида нонини тополмайди. «Куч — билим ва тафаккурда» (Ислом Каримов) деган шиорни баъзилар тилда кўп бор ишлатади. Уни турли таълим муассасаларининг кўзга кўринадиган жойларига ёзиб ҳам қўйганмиз. Лекин камдан-кам киши бунинг туб моҳиятида: «Бугун қайси мамлакат халқи биздан яхшироқ яшаётган бўлса, у илмда биздан кўра илгарилаб кетган», деган аниқ-тиниқ масала ётганини англаб етади.

Бизда эса, негадир: «Ўқисам, ўламан», деганга ўхшаш дангасалик, бепарволик, танбаллик, борингки, қўрқувга ўхшаш иллат бор. Эҳтимол, бу, ўқимай туриб ҳам яхши яшаш мумкин-ку, деган қараш мавжудлигидан бўлса керак. Қачонки кўп ўқиган одам бой яшайдиган жамият юзага келса, ҳамма ёппасига ўқишга интилиб қолади, деб ўйлайман.

Бир мухбир: «Сиз кўп ўқиган 10 та китобнинг номини санаб берсангиз», — деб қолди. Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний»даги 4 девони, «Хамса»сидаги 5 достон ва «Лисон ут-тайр»нинг ўзи 10 та бўлади-ку.

Келинг, майли, бу рўйхатни қайта тузайлик: «Ўзбек халқ мақоллари» мукаммал мажмуаси, «Алпомиш» достони, Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний»и  билан «Фарҳод ва Ширин»и, «Бобурнома», Машраб девони, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар»и, Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» романи, Абдулла Орипов шеърияти ва Эркин Воҳидов  лирикаси... 

Ҳар қандай китобнинг бош мақсади бўлади. Ўқидикми, уни топиб олишимиз керак. Бунинг учун асарнинг мағзини чақиш лозим.

Хуллас, мамлакатимизда китобхонликни кучайтирмасдан туриб ҳаёт даражасини юксалтириш мумкинлигига асло ишонмайман. Китобхонликни эса ёшликдан шакллантириш зарур. Чунки китоб ўқиш ҳам катта меҳнат, малака талаб қилади. Шу маънода таълим тизимида ўқиётган ёшларимизга айтар сўзим бор. Биринчидан, уларнинг қўлларидаги дарсликларини пишиқ-пухта ўзлаштиришларини истар эдим. Иккинчидан, мактаб ёшда бадиий адабиёт ўқимаганларни комил инсон қилиб тарбияланган ҳисоблаб бўлмаса керак. Учинчидан, ҳар ким ўзи қизиққан соҳасига доир, келажакда қайси касбни танлашига қараб китоб топиб ўқиши, ўқиганда ҳам, тушуниб, уқиб, моҳиятига етиб мутолаа қилиши лозим. Буюк хитой файласуфи Конфуций: «Фикрламай ўқийдиган янглишади. Ўқишни истамай фикрлайдиган қийналади», деб ёзган.

Битта китобни «ҳазм қилиб» ўқиш — юзта китобни чала-чулпа варақлагандан минг чандон афзал.

Бир китобни ҳалол-покиза ўқиб, уққан, мағзини обдан чаққан киши эртадан янги китоб излаб қолади. Бунга ишонаверинг.

Султонмурод ОЛИМ,

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси




Ўхшаш мақолалар

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

🕔15:33, 19.04.2018 ✔6

мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

Батафсил
ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

🕔15:27, 19.04.2018 ✔6

Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

Батафсил
КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

🕔15:26, 19.04.2018 ✔6

Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

    ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

    мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

    Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

    ✔ 6    🕔 15:33, 19.04.2018
  • ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

    ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

    Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

    ✔ 6    🕔 15:27, 19.04.2018
  • КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

    КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

    Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.

    ✔ 6    🕔 15:26, 19.04.2018
  • ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

    ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

    Ундан қочиб бўладими?

    Инсон жиноятга қўл урди… Жиноят хоҳ фақат ўз манфаати учун хизмат қилсин, хоҳ у одамзодни ҳалокатдан асраб қолсин, бу аҳамиятсиз. Муҳими, оғир жиноят — қотиллик юз берди. Ҳеч ким буни сезмади, сиз айбловдан қутулиб ҳам қолдингиз, ўғирланган нарсалар ҳам бехавотир жойда. Қисқаси, жиноят қилдингиз-у, жазодан озод қолдингиз.

    ✔ 58    🕔 18:16, 05.04.2018
  • КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

    КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

    Инсон китоб мутолаа қилиб турсагина фикри теранлашиб, дунёқараши кенгайиб бораверади. «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси 2018 йил номига ҳамоҳанг тарзда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар — келажак пойдевори» деб номланган қўлланмани кенг омма ҳукмига ҳавола этди. Миллий матбуот марказида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 50    🕔 18:16, 05.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар