Биз тўрт дугона эдик. Ёшликдан бир-биримизга тақлидан юрардик. Орзу-истакларимиз ҳам бир хил. Бир йўл тўрт кишини сиғдирмас экан. Дугоналарим ҳар бири ўз бахтига эришди. Мана, мен ҳам ўз бахтим қаршисида турибман...

Бахт

Занжирни бир кичик ҳалқа бирлаштириб туради. У олиб ташланса, минг мустаҳкам бўлмасин, занжир бирлигини йўқотади.

Муниснинг турмушга чиқиши тўрт дугонанинг айрилишига сабаб бўлди. Сарви кўп ўтмай, Москвага — аммасининг ёнига ишлаш учун кетди. Турсуной бўлса, институтга ўқишга кирди-ю, каттакон қишлоқда ҳувиллаб, ўзим қолдим.

Ўқишга киришимни отам хоҳламади. Йўқдан кўра ҳарна, техникумга қатнай бошладим. Ҳар тугул ўзим истаган соҳа — рассомлик. Шунинг учун уйга деярли кеч қайтардим. Дарсдан сўнг қош қорайгунча қишлоқ четидаги боғда куним ўтар, тинмай табиатни кузатиб, қоғозга туширардим. Бу қизиқишим менга қишлоқни тор қилиб қўйди. Пойтахтга бориш истаги туғилди. Ўқишни тамомлагач, отамга ёрилдим.

— Ўқиб олим бўлармидинг? Ундан кўра, ҳунар ўрган. Бу шалдир-шулдирларинг қорин тўйдирмайди.

Доим шундай, отамга арзларимнинг тариқчалик аҳамияти йўқ. Ё менга шундай туюладими?..

Мактабда дарс бера бошладим.

Умрнинг бир маромда ўтиши мени зериктириб юборар, Тошкентга бориш истаги ҳар замон қалбимда бош кўтарарди.

Яна ўқиш тадоригига тушиб қолдим. Ғазабланган отам тез орада узатиб юборишини айтди.

Ўша куни туни билан бир қарорга кела олмадим. Тонг ота бошлаганда отамга хат ёздим.

«Биламан, мени кечирмайсиз. Менга ишонмаяпсиз. Аммо мен қаерда бўлмай, юзингизни ерга қаратмайман. Ахир, сизнинг қизингизман-ку?!»

Буюмларимни, бир неча ойдан бери йиғиб қўйган пулларимни олдим-да, уйдан кетдим.

Йўлда кетяпману ўзимга-ўзим савол бераман. Нега бундай қилишмоқчи? Катта фарзанд эканим айбимми? Фақат ота-онам орзу-ҳаваслими? Менинг интилишларим-чи? Мен одам эмасманми?

* * *

Шу йили ўқишга кира олмадим.

Вақт ўтиб, пулимнинг чўғи кўриниб қолди.

Рассомларнинг тирикчилик манбаи бўлган хиёбон ҳақида кўп эшитганман. Тонг саҳарлаб ўша томонга йўл олдим. Гавжум хиёбонда ҳамма ўзи билан ўзи овора. Мен ҳам анжомларимни олиб бир четдан қўним топдим.

Пешин. Бир киши қизининг суратини чиздирмоқчилигини айтиб қаршимдаги стулга ўтқазди.

— Суратларингизни кўрсам бўладими, —  сўради у.

— Бугун биринчи чиқишим, —  тўғрисини айта қолдим.

— Кечирасиз, — киши қизчасини олиб бошқа рассом ёнига кетди.

Шом кирди, аммо биров менга мурожаат қилмади. Сўппайиб ижара уйга кайтдим. Уй соҳибаси мени хафаҳол қайтганимни кўриб ачинди. Чиқмаган жондан умид, лекин бир ой бирор расм чизганимни эслай олмайман.

Шундай тушкун, омадсиз кунларнинг бирида тамаддихонага идиш ювувчи бўлиб кирдиму, анча ишларим юришди.

* * *

Янги ўқув йилида омадим келди.

Буни ота-онамга айтгим келди. Аммо улар қувонишмайди. Йўқса, уйдан кетишимга, дарбадар яшашимга йўл қўйишмасди.

Кўп нарсага эришдим.

Бўлмади, нимадир етишмаётгандек. Отамни соғинганимни ҳис қилдим. Уйга қайтдим.

* * *

Уйга келдим. Дарвозани очдиму на киришни ва на кирмасликни биламан. Дам олиш куни бўлгани учун отам уйда. Ҳосилга кирган дарахтдан мева узаётган экан. Менга кўзи тушгач, онамни чақирди.

— Онаси, кўчага қаравор, биров келди...

Онам кўринди. Менга кўзи тушиши билан ҳайратдан жойида қотди. Сўнг ортига ўгирилиб кириб кетди. Унинг кетидан ҳовли саҳнигача кириб бордим. Аммо онам бир сўз демай, хонасига кириб кетди. Отам ҳам шундай қилди.

Қанча турдим билмайман, синглимнинг:

— Опа, хонангизга кираркансиз, — деган гапидан ўзимга келдим.

Хонамга кирдим. Синглим сумкаларимни олиб кирди-да, индамай чиқиб кетди.

Икки йил аввал хонам қандай бўлса, шундай турибди. Сувли идишдаги мўйқалам, мутолааси охирига етмай қолган «Асканио». Аста китобни қўлимга олдим.

Вақтни унутдим...

Эшикдан отамнинг қадами эшитилди. Аввал ҳам шундай эди. Тунда отам ташқарига чиқар, тоза ҳавода бироз турарди-да, чироғим ўчмаганини кўргач, аста деразамни чертарди.

Шошиб сочларимни рўмолим остига олиб томоқ қирардим.

Эшик очилиб, отам кириб келарди.

— Доим шу ўзингни қийнаб бошқаларга азоб берасан.

— Тугатишим керак-да...

— Ётиб дамингни ол. Ҳадемай тонг отади...

Отам чироқни ўчириб, чиқиб кетарди.

Ҳозир шуларни ўйлаб хўрсиниб қўйдим. Энди отам мени бундай тергамайди...

Деразанинг тиқирлашидан ҳушёр тортдим. Аста томоқ қирдим. Отам кириб келди. Бошимни кўтара олмасдим.

— Нега ухламадинг? — отамнинг бу сўзларидан кўзим намланди.

—  ...

— Доим шу ўзингни қийнаб, бошқаларни ташвишга қўясан. Шу шартми?

Отамнинг юзига қарашга журъат топдим. Унинг нигоҳи меҳрга тўла эди.

— Кечиринг, мен ўйловдим... Сизни уялтирадиган иш қилмадим...

— Биламан.

Отам мени бағрига босиб: — Ахир, менинг қизимсан-ку! — деди. — Ётиб дамингни ол. Ҳадемай тонг отади.

Отам чироқни ўчирди. Эшик оҳиста ёпилди...

 

Хуршида НИШОНОВА




Ўхшаш мақолалар

ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

🕔12:49, 30.11.2017 ✔50

Қишлоғимизда ёши қирқ-қирқ бешлар атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

Батафсил
«ДУШМАН» ҚЎШНИ

«ДУШМАН» ҚЎШНИ

🕔12:48, 30.11.2017 ✔47

Рустам шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди. Кўчиб ўтишдан олдин уйни яхшилаб таъмирлашни кўнглига тугиб, уста бозорга тушди. Ёлланган усталар енг шимариб ишни бошлаб юборди.

Батафсил
«СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

«СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

🕔12:47, 30.11.2017 ✔41

Бугун Қаюм отанинг туғилган куни. Шу боис саҳарлаб бозорга отланди. Бозорлик ҳар доимгидан икки ҳисса кўпроқ бўлди. Ахир, бугун фарзандлари уни йўқлаб келишади. Уларни ўз қўли билан тайёрлаган тансиқ таом билан меҳмон қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

    ТЕЛБАНИНГ САВОЛИ

    Қишлоғимизда ёши қирқ-қирқ бешлар атрофидаги бир одам бўларди. Ўзи телбасифат (бошқача аташни билмадим), доим кўча чангитиб юрган болалар билан ўйнар, алламбалоларни ғўлдираб, ёшига ярашмайдиган қилиқлар қиларди.

    ✔ 50    🕔 12:49, 30.11.2017
  • «ДУШМАН» ҚЎШНИ

    «ДУШМАН» ҚЎШНИ

    Рустам шаҳар марказидаги кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олди. Кўчиб ўтишдан олдин уйни яхшилаб таъмирлашни кўнглига тугиб, уста бозорга тушди. Ёлланган усталар енг шимариб ишни бошлаб юборди.

    ✔ 47    🕔 12:48, 30.11.2017
  • «СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

    «СЎНГГИ ТУҒИЛГАН КУН»

    Бугун Қаюм отанинг туғилган куни. Шу боис саҳарлаб бозорга отланди. Бозорлик ҳар доимгидан икки ҳисса кўпроқ бўлди. Ахир, бугун фарзандлари уни йўқлаб келишади. Уларни ўз қўли билан тайёрлаган тансиқ таом билан меҳмон қилади.

    ✔ 41    🕔 12:47, 30.11.2017
  • Бахт

    Бахт

    Биз тўрт дугона эдик. Ёшликдан бир-биримизга тақлидан юрардик. Орзу-истакларимиз ҳам бир хил. Бир йўл тўрт кишини сиғдирмас экан. Дугоналарим ҳар бири ўз бахтига эришди. Мана, мен ҳам ўз бахтим қаршисида турибман...

    ✔ 86    🕔 11:48, 16.11.2017
  • КЎРПАЧА

    КЎРПАЧА

    Қизалоғининг йиғисидан Салима чўчиб уйғонди. Дарҳол чақалоққа кўкрак тутди. Лекин бола йиғидан тўхтамади. Унинг хархашасидан хавотирга тушган она дарров бешикнинг қўлбоғини бўшатди. Шунда кичкинтой тинчиди. Керишиб, қўлларини ўйната бошлади.

    ✔ 93    🕔 11:48, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар