Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

ёшларимиз ҳаётидан йироқлашмаяптими?

Ўн олтига тўлганимда отам оғир касаллик туфайли вафот этди. Бечора онам олти фарзанд билан ёлғиз қолди. Ўша вақтлар ҳозирги тўкин-сочинлик қаерда дейсиз, каталакдек ҳовлида етти жон бир парча нонга зориқиб, кун ўтказардик. Шукрки, қариндош-уруғ, отамнинг дўстлари рўзғоримизга қарашиб турди. Аммо бора-бора улғайганимиз сари аҳволимиз янада оғирлашди. Шунда биринчи бўлиб мени «учирма» қилишди.

САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

Ўзимдан ўн саккиз ёш катта кишига турмушга чиқиш қанчалик оғир бўлмасин, ­оиламнинг яхши яшаши учун буни қабул қилишга мажбур эдим. Келин бўлиб тушган хонадоним бизникидек ушоққина экан. Янги келин-куёвга деб кўримсизгина бир хонани ажратишди. Тўрт девори ва ердаги кигизини айтмаса, деярли ҳеч нимаcи йўқ эди. Ҳозирги замонавий жиҳозлар ҳатто, тушимизга ҳам кирмаган. Шундай бўлса-да, сабр қилиб яшашга тўғри келди. Анча қийин кунларни бошдан ўтказдим. Мен ҳали бола эдим, турмушга унча тайёр ҳам эмасдим. Орзуларим эса, ота уйимга кўмилганди. Лекин кўникиш керак эди. Ота уйига қайтиб боришдек ўлимдан қаттиқ уятни елкага ортмаслик учун ҳам яшаш шарт эди.

Секин-секин фарзандларим туғилиб, битта нонимиз ўнга бўлинди, баъзида болаларим озгина кўпроқ нон есин, деб оч қолган кунларимиз бўлди. Шунда ҳам оилани муқаддас билиб, уни оёқости қилмадик. Шу-шу секин-аста ўзимизни тиклаб, ўн икки фарзандни уйли-жойли қилдик...

Ўша давр билан ҳозирги пайтнинг ер билан осмонча фарқи бор. Орзу қилганимиздан-да зиёда. Ҳамма нарса муҳайё. Пулинг бўлса, чангалда шўрва. Ҳеч нарсага зориқмайсан. Яратилган шароиту имкониятларнинг чек-чегараси йўқ. Аммо ўзгаришлар фақат замонга таъсир қилса қанийди, афсуски, одамларни ҳам четлаб ўтмади. Фарқли томони — кишиларга акс таъсир қилгандек. Уларнинг хоҳиш-истаклари янада кўпайиб, орзу-ҳаваслари ошиб кетди. Айниқса, оила қураётган ёшларнинг шоҳона ҳаёт томон шошиши, сабрни унутиб қўйгани, борига шукр қилмаслиги жуда аянчли ҳолат. Бу тўқликка шўхликдан бошқа нарса эмас, назаримда. Борига қаноат қилмай, «яна-яна» деб мол-дунё орттиришларини-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Одамзотда шундай хусусият бор: эришмаган нарсасининг қули, эришганининг ношукри.

Қовун қовундан ранг олади, деганларидек, набираларимда ҳам осмон-осмон истаклар бисёр, гўё сеҳргар бўлсангу, уларга керак ҳамма нарсани муҳайё қилсанг. Аммо меҳнатсиз, сабр-тоқатсиз буларга эришиб бўлармиди?

Яқинда катта набирамни узатдик, ота-онаси биринчи фарзанд деб олмаган жиҳози-ю, бермаган совғаси қолмади. Ҳалиги кун телефон қилиб, у йўқ, бу йўқ, деб хархаша қилаётганини эшитиб қолдим. Гўшакни олиб, бироз насиҳат қилгандим, сал босилди. Бизга ўхшаб мажбурликдан эмас, севиб-севилиб турмуш қураётган бўлса, ҳамма нарсаси етарли, устига-устак, орзу-ҳавас ортиғи билан қилинган. Яна нима керак? Ўзи тешик тоғорага қанча сув солсанг, тўлмаганидек,  нафс қанчалик чегарадан ошиб кетса, тоғ-тоғ беринг, заррадек туюлавераркан. Одамда оз бўлса-да, чидам бўлиши керак. Баъзида киши инсон бўлиб яшаши учун, озгина камчилик кўриши ҳам керак.

Ҳозиргилар шундай бўлса, бир неча йилдан сўнг туғилган авлодлар қандай бўлади? Ўзи «шошиб» юрганлар, боласига «югуришни» ўргатадими?

Замира ЖУМАЕВА,

Бухоро вилояти




Ўхшаш мақолалар

БИР УМРЛИК ЙЎЛДОШИНГИЗ

БИР УМРЛИК ЙЎЛДОШИНГИЗ

🕔12:13, 07.12.2017 ✔30

қандай сифатларга эга бўлиши керак?

— Уйдагилар яқинда мени турмушга узатишмоқчи. Уйимизга тез-тез совчилар келиб турибди. Лекин мен улардан қайси бирини танлашга ҳайронман. Ўзи умр йўлдоши танлашда қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур? Оила қуриш арафасидаги йигит-қизларга бу борада қандай маслаҳат ва тавсиялар бера оласиз?

(Асакалик мухлисимиз исм-фамилиясини сир тутишимизни сўради)

Батафсил
САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

🕔11:49, 16.11.2017 ✔112

ёшларимиз ҳаётидан йироқлашмаяптими?

Ўн олтига тўлганимда отам оғир касаллик туфайли вафот этди. Бечора онам олти фарзанд билан ёлғиз қолди. Ўша вақтлар ҳозирги тўкин-сочинлик қаерда дейсиз, каталакдек ҳовлида етти жон бир парча нонга зориқиб, кун ўтказардик. Шукрки, қариндош-уруғ, отамнинг дўстлари рўзғоримизга қарашиб турди. Аммо бора-бора улғайганимиз сари аҳволимиз янада оғирлашди. Шунда биринчи бўлиб мени «учирма» қилишди.

Батафсил
БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

🕔11:49, 16.11.2017 ✔91

унга бардош ва ирода билан етиб борасиз

«Тўйимизга тўрт йил бўлди. Ҳалигача фарзанд кўрмадик. Атрофимдагилар ажрашишни маслаҳат беряпти. Эрим эса, ажрашмоқчи эмас. Бошқаларнинг болали бўлганини эшитсам, єийналиб кетаман. Ҳатто, яшагим келмай қолади. Мен ҳозир нима қилсам бўлади?»

Н.Н.

Миришкор тумани

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • БИР УМРЛИК ЙЎЛДОШИНГИЗ

    БИР УМРЛИК ЙЎЛДОШИНГИЗ

    қандай сифатларга эга бўлиши керак?

    — Уйдагилар яқинда мени турмушга узатишмоқчи. Уйимизга тез-тез совчилар келиб турибди. Лекин мен улардан қайси бирини танлашга ҳайронман. Ўзи умр йўлдоши танлашда қайси жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиш зарур? Оила қуриш арафасидаги йигит-қизларга бу борада қандай маслаҳат ва тавсиялар бера оласиз?

    (Асакалик мухлисимиз исм-фамилиясини сир тутишимизни сўради)

    ✔ 30    🕔 12:13, 07.12.2017
  • САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

    САБР ВА ШУКР ҲОСИЛАСИ

    ёшларимиз ҳаётидан йироқлашмаяптими?

    Ўн олтига тўлганимда отам оғир касаллик туфайли вафот этди. Бечора онам олти фарзанд билан ёлғиз қолди. Ўша вақтлар ҳозирги тўкин-сочинлик қаерда дейсиз, каталакдек ҳовлида етти жон бир парча нонга зориқиб, кун ўтказардик. Шукрки, қариндош-уруғ, отамнинг дўстлари рўзғоримизга қарашиб турди. Аммо бора-бора улғайганимиз сари аҳволимиз янада оғирлашди. Шунда биринчи бўлиб мени «учирма» қилишди.

    ✔ 112    🕔 11:49, 16.11.2017
  • БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

    БАХТ ЭРТАНГИ КУНИНГИЗДА

    унга бардош ва ирода билан етиб борасиз

    «Тўйимизга тўрт йил бўлди. Ҳалигача фарзанд кўрмадик. Атрофимдагилар ажрашишни маслаҳат беряпти. Эрим эса, ажрашмоқчи эмас. Бошқаларнинг болали бўлганини эшитсам, єийналиб кетаман. Ҳатто, яшагим келмай қолади. Мен ҳозир нима қилсам бўлади?»

    Н.Н.

    Миришкор тумани

    ✔ 91    🕔 11:49, 16.11.2017
  • ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

    ОТА-ОНАНИНГ КЎЗГУСИ

    ёхуд тарбиядаги кичик хато оилани таназзулга етаклаши мумкин

    Ҳаётимиздаги ҳамма нарса бир-бирига узвий боғлиқ. Бири-бирини тўлдиради, бири-бирини тақозо этади. Айниқса, ­оилавий турмушда уларга яхлит деб қарамаслик катта муаммоларга олиб келиши мумкин.

    ✔ 125    🕔 16:15, 09.11.2017
  • БИР ГАПДАН ҚОЛГАНИМ

    БИР ГАПДАН ҚОЛГАНИМ

    умр бўйи бахтли яшашимга сабаб бўлди

    Турмуш қурганимизга қирқ йил бўлди. Баъзан оиламизга бошқаларнинг ҳавас билан қарашини ҳис қилганимда қувончдан бошим осмонга етади.

    ✔ 91    🕔 16:14, 09.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар