Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

Қизим туғилганидан бошлаб, қаерда болаларбоп, қизиқарли китоб кўрсам, харид қилишга одатландим. Унга ухлашдан олдин эртак китоблар ўқиб берардим. Қизим бир куни ўша китоблардан бирини ушлаб йиғлаб турарди... Ундан сабабини сўраганимда, «Шу-у-унча китобим бору, нега мен ҳалиям ўқишни билмайман?..», деганди. Ўшанда ҳаяжон ва қувончдан йиғлаб юборгандим...

МУТОЛАА — ЮМУШ ЭМАС, ХОҲИШ БЎЛСИН!

Демак, уйда китоб бўлса ва мунтазам мутолаа йўлга қўйилса, болада ўз-ўзидан ўқишга иштиёқ туғилар экан.

Аксарият ёш ота-оналар фарзандини китоб ўқимаслигидан нолишади. Келинг, болаларимизни планшет, компьютер ўйинлари каби «дўст»ларидан бироз узоқлаштириб, чин дўст — китобга меҳр уйғотишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Лобар НОРБОЕВА,

уй бекаси:

— Болалигимда «Иф қалъасининг маҳбуси» фильмини иштиёқ билан томоша қилганимни кўрган отам бу асарнинг муаллифи машҳур ёзувчи Александр Дюма эканини, китоби фильмдан ҳам ажойиб эканини гапириб, мени қизиқтириб қўйган. Асар бош қаҳрамони граф Монте-Кристонинг сабри, шижоати мени илҳомлантиргани боис, китобни қайта-қайта ўқиб чиққанман. Отамнинг бу услуби ҳозир менга ҳам ўтган. Болаларим бирон кинони қизиқиб томоша қилишса, китобини ҳам топиб ўқишни тавсия қиламан. Албатта, тавсия қилиш билан иш битмайди. Шахсан ўзим топиб беришга ҳаракат қиламан, чунки ҳамма воқеалар ҳам фильм сюжетига киритилавермайди.

Яқинда қизим Абдулла ­Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романини ўқиб, фильмда фойдаланилмаган жойларини сўзлаб берди.

Биз ота-оналар фарзандларимизни ўқимасликда айблашдан олдин бунинг йўлини топишга ҳаракат қилишимиз фойдалироқ, назаримда.

Регина ЮНУСОВА,

бошланғич таълим ўқитувчиси:

— Айрим ота-оналар фарзандининг бирданига даҳо бўлиб қолишини исташади. Ёшига мос бўлмаган адабиётларни келтириб, ўқишга мажбурлашади. Бу — энг биринчи хато! Агар китоб ёшига мос, қизиқарли бўлганида ҳам болани мажбурлаш эмас, қизиқтира олиш керак. Дейлик, китоб дўконига олиб тушдингиз. Табиийки, бола рангли, безакдор китобларни танлашга тушади. Ўша пайт ҳийлани ишга солиш керак. «Агар мен танлаган китобни ҳам ўқиб, ҳам гапириб беришга ваъда берсанг, сенга истаган китобингни совға қиламан», қабилида.

Болангиз иштиёқ билан бирон ўйин ўйнаяпти. Ёки зўр қизиқиш билан мультфильм томоша қиляпти. Бу ҳолатда болани мажбурлаб китоб ўқитиш уларни асабийлашишга олиб келади. Болаларга ўз психологиясидан келиб чиқиб муомала қилиш керак. Дейлик, ўғлим, қизим, кел бирга ўйнаймиз, дейиш мумкин. Улар ўйин сўзини эшитгач, дарров сизга эътибор қаратишади. Китобдаги ҳикояни образларга бўлиб, ўйин тариқасида галма галдан ўқиш мумкин.

Фарзандингиз учун ҳар куни иложи борича бир соат вақт ажратишга ҳаракат қилинг. Вақти келиб, бунга асло ачинмайсиз. Аксинча, фахрланиб юрасиз!

Адолат ФАЙЗИЕВА,

журналист:

— Инсонларда китобга меҳр қачон пайдо бўлади? Агар китоб ўқишни иш деб эмас, ҳузурланиш деб ҳисоблаганида. Буни болаларга ҳам сингдириш муҳим. Уйимизда, албатта, китоблар учун бурчак бўлиши керак. Шкафнинг ичида эмас, айнан кўринарли жойда. Унга ҳар сафар кўз тушганида мутолаага иштиёқ туғилсин.

Айримлар китоб ўқимасликни вақтнинг камлиги билан изоҳлашади. Мен буни жавоб деб ҳисобламайман. Таклифим: ёнимизда, сумкамизнинг бир чеккасида доим кичикроқ ҳажмда китоб олиб юрайлик. Иш билан турли жойларга борамиз. Дейлик, шифокор қабулидамиз. Агар навбатда мижозлар кўп бўлса, дарров китоб «овунчоғимиз» бўлади. Автобус, метрода кетаётганда, бекор ўтиргандан кўра китоб ўқиб кетиш мумкин. Хоҳиш бўлса, имконият топилади.

Ёдгора АБДУРАЗЗОҚОВА,

меҳнат фахрийси:

— Болани ширин гап, турли ўйинлар билан қизиқтириб китобга ўргатиш мумкин. Баъзида, мен кўзойнагимни атайин олиб қўяман. Неварамдан кўзойнагимни тополмаяпман, газетани ўқиб беролмайсанми, деб сўрайман. Ўқишни бошлагач, ҳар замонда тўхтатиб, мақолани шарҳлаб тураман. Ўқиган китобларим ҳақида, уларнинг қаҳрамонлари ҳақида сўзлаб бераман. Невараларим эса гапириб берган китобларимни интернетдан топиб кўрсатишади, ўқиб чиқишади. Демак, ҳаракатларим зое кетмаяпти. Оз бўлса-да, оилам маънавиятига ҳисса қўшяпман, деб хурсанд бўламан.

Шундай экан, муаммоларни ўйлаб бош қотирмасдан, ечим топишга ҳаракат қилайлик. Биз катталар келажагимиз пойдеворларига ўрнак бўлиб, қўлимизга китоб олайлик. Зеро, хайрли ишнинг, албатта, мукофоти бўлади.

 

Нилуфар САПАЕВА




Ўхшаш мақолалар

КИТОБИМ — ОФТОБИМ

КИТОБИМ — ОФТОБИМ

🕔18:51, 18.01.2018 ✔12

(Фарзандларингизга ўқиб беринг)

Эринибгина дарс тайёрлашга ўтирган Нодир онасидан сўради:

Батафсил
«СЎЗ ЛАТОФАТИ»НИНГ СЕҲРИ

«СЎЗ ЛАТОФАТИ»НИНГ СЕҲРИ

🕔18:50, 18.01.2018 ✔8

Газетанинг шу йил 2 ноябрдаги 44-сонида Ўзбекистон халқ шоири, севимли адибимиз Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» китоби ҳақида ажойиб мақола эълон қилинган экан. Ушбу мақола мени ҳам мазкур китобни қайтаайта ўқиб чиқишга ундади.

Батафсил
БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

🕔14:00, 05.01.2018 ✔35

Бир пайтлар нашриётларда бирор янги китоб нашр этилишидан олдин бу ҳақда халққа эълон берилиб, ўша китобга эга бўлишни хоҳловчилар олдиндан обуна қилинган экан. Сабаби, китоблар адади унча катта бўлмаган. Ўшанда китоблар бор-йўғи юз минг нусха атрофида чоп этилган экан...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • КИТОБИМ — ОФТОБИМ

    КИТОБИМ — ОФТОБИМ

    (Фарзандларингизга ўқиб беринг)

    Эринибгина дарс тайёрлашга ўтирган Нодир онасидан сўради:

    ✔ 12    🕔 18:51, 18.01.2018
  • «СЎЗ ЛАТОФАТИ»НИНГ СЕҲРИ

    «СЎЗ ЛАТОФАТИ»НИНГ СЕҲРИ

    Газетанинг шу йил 2 ноябрдаги 44-сонида Ўзбекистон халқ шоири, севимли адибимиз Эркин Воҳидовнинг «Сўз латофати» китоби ҳақида ажойиб мақола эълон қилинган экан. Ушбу мақола мени ҳам мазкур китобни қайтаайта ўқиб чиқишга ундади.

    ✔ 8    🕔 18:50, 18.01.2018
  • БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

    БУ ЙИЛ ҚАНДАЙ ЯНГИ КИТОБЛАР НАШР ЭТИЛАДИ?

    Бир пайтлар нашриётларда бирор янги китоб нашр этилишидан олдин бу ҳақда халққа эълон берилиб, ўша китобга эга бўлишни хоҳловчилар олдиндан обуна қилинган экан. Сабаби, китоблар адади унча катта бўлмаган. Ўшанда китоблар бор-йўғи юз минг нусха атрофида чоп этилган экан...

    ✔ 35    🕔 14:00, 05.01.2018
  • КЎЧМА  КУТУБХОНА

    КЎЧМА  КУТУБХОНА

    Дугоналаримнинг китобга бўлган қизиқишини кўриб, ҳар сафар пойтахтдан қайтганда улар учун китоб харид қилишга ошиқаман. Сабаби, марказдан анча узоқда яшайдиган ўртоқларим атрофда кутубхона йўқлигидан анча қийналишади. Керакли китобларнинг барчасини сотиб олиш учун эса кўп маблағ керак. Аммо яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган кўчма кутубхоналар бу муаммони анча енгиллаштирадиган бўлди.

    ✔ 39    🕔 13:59, 05.01.2018
  • ВИЖДОН ТАВБАСИ

    ВИЖДОН ТАВБАСИ

    ёки машҳур ёзувчининг ҳаётий кечинмалари

    « — Чўлпон дедингизми? Бунақалар исмниям топиб қўяди-я? Буники Мирзакалонми?

    — Ҳа, Мирзаларнинг каттакони, дегани. Ўзи кичкинагина бўлса ҳам, даъвоси каттагинага ўхшайди...»

    ✔ 59    🕔 12:01, 21.12.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар