Даромад манбаи      Бош саҳифа

ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

Кўпчилик юртимиз шароитида арча тоғларда ўсади, деб ўйлайди. Аммо уни Мирзачўлнинг шўрхок ерларида ҳам экиб, кўпайтириш мумкин экан.

ШЎРХОК ЕРГА АРЧА ЭКИБ...

Гулистон туманида истиқомат қилаётган Сулаймонқул Бобоев кўп йиллардан буён 10 сотихли томорқасида 1000-1300 тупгача арча кўчатлари етиштириб, туман кўчалари, вилоятнинг кўплаб масканларини ободонлаштиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. Айни пайтда омилкор деҳқон томорқасида 1300 туп арча кўчатини парваришлаб, сотишга тайёрлаб қўйган.

— Ноябрь ойида 10 сотихли томорқамга арча уруғини сепиб чиқаман, — дейди Сулаймонқул БОБОЕВ. — Биринчи ёшда жуда нозиклиги, қаттиқ совуқ ва жуда иссиқ ҳароратга чидамсизлигини ҳисобга олиб, униб чиққан кўчат устига пахта чаноғи чиқиндиси, ёғоч қириндиси, яна хас-хашакларни сепамиз. Олти ойдан кейин кўчат тупроққа мослашиб, бемалол ўсади.

Тупроқдаги шўрни йўқотиш учун тонна-тонналаб гўнгни уруғ экишдан олдин ерга сочамиз. Уч йилдан кейин парваришланаётган кўчатлар экиладиган даражага келади. Ҳар тупи 15 минг сўмдан сотилса ҳам бу 15-16 миллион сўм даромад дегани. Етиштирган арчаларимиз хиёбонлар, кўчаларга зеб бериб, яшнаб турганини кўрганимда меҳнатимиз зое кетмаётганидан беҳад севиниб кетаман.

Дарҳақиқат, Сулаймонқул ота етиштирган қишин-ёзин баҳорий кайфият улашувчи арчалар вилоят кўчалари, обод гўшаларига ўзгача гўзаллик бахш этиб турибди.

mehnat.uz  сайтидан олинди.




Ўхшаш мақолалар

«ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

«ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

🕔12:53, 30.11.2017 ✔52

Томорқадан даромад олишда зараркунанда ҳашаротлар деҳқонларга катта муаммо туғдиради. Шу боис уруғ ерга қадалгандан то униб чиқиб, ҳосилга киргунга қадар ҳам кимёвий ўғитларга эҳтиёж сезилади.

Батафсил
ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

🕔12:53, 30.11.2017 ✔39

маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди, аҳоли манфаатини ҳимоя қилади

Назорат-касса машиналари савдо ва барча тоифадаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритишида муҳим восита саналади.

Батафсил
ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

🕔12:34, 23.11.2017 ✔83

Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

    «ДАРОМАДИ БИЗГА, НАТИЖАСИ ТОМОРҚАЧИГА»

    Томорқадан даромад олишда зараркунанда ҳашаротлар деҳқонларга катта муаммо туғдиради. Шу боис уруғ ерга қадалгандан то униб чиқиб, ҳосилга киргунга қадар ҳам кимёвий ўғитларга эҳтиёж сезилади.

    ✔ 52    🕔 12:53, 30.11.2017
  • ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

    ОНЛАЙН НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ

    маълумотларнинг ишончлилигини таъминлайди, аҳоли манфаатини ҳимоя қилади

    Назорат-касса машиналари савдо ва барча тоифадаги хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг қонуний фаолият юритишида муҳим восита саналади.

    ✔ 39    🕔 12:53, 30.11.2017
  • ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    ГУЛ БИР ЁН, АҚЧА БИР ЁН

    Байрамлар, муҳим саналарда бирор кишига нафис гулдаста ҳадя этилса, унинг кўзлари бахтдан, мамнунликдан чарақлаб кетади. Буни кўришнинг, ҳис этишнинг эса, гашти ўзгача. Гашт ўз йўлига, албатта, бироқ кўзларни ана шундай чарақлатувчи гулларни етиштириш ҳам машаққатли иш, аслида.

    ✔ 83    🕔 12:34, 23.11.2017
  • КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

    КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР  ВА НАТИЖАЛАР

    Фориш туманида ўтган йили 7 минг 725 тонна балиқ овланган эди. Жорий йилда бу кўрсаткични 8 минг тоннадан ошириш режалаштирилган.

    ✔ 66    🕔 12:34, 23.11.2017
  • ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

    Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

    ✔ 145    🕔 11:52, 16.11.2017
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар