Даромад манбаи      Бош саҳифа

ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

Юртимизнинг қулай табиий-иқлим шароитидан омилкорлик билан фойдаланувчи сабзавоткорлар хусусий томорқасидан йилига бир неча марта ҳосил олиши мумкин. Хусусан, кашнич ҳам йил бўйи экса бўладиган сабзавотлардан бири ҳисобланади.

ЕР ТАНЛАМАС ЎСИМЛИК

Одатда, кашнич янги узилган барра ҳолда ва қишда қуритиб ишлатилади  ва йил бўйи истеъмол қилинади. Юртимизда унинг «Орзу» ва «Янтарь» навлари районлаштирилган.

— Кашнич совуққа чидамли бир йиллик сербарг, хушбўй ўсимлик, — дейди қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Рафиқжон ҲАКИМОВ. —  Ўзи ва уруғи овқатни хушхўр қилишда ишлатилади. Уруғининг ўсиши учун 5-6, кўкариб ҳосил бериши учун 15-16 даража ҳарорат етарли. Кашнич вегетация бошида секин ўсади, кейин тез ривожланади. Унинг барра баргларини 2-3 марта ўриб олиш мумкин. Бунда 1-1,5 сантиметр танаси қолдирилади, тегишли шароит яратилганда барги яна ўсиб чиқади. Вақтида ўриб олинмаса, уруғпоя ҳосил қилади ва истеъмолга яроқсиз бўлиб қолади.

Ўсимлик ер танламайди. Уруғи экилгандан сўнг 35-40 кунда ҳосили етилади. Кашничдан узлуксиз ҳосил олиш учун эртагиси февралда, ўртагиси  апрелда, ёзгиси июнда, кейингилари 15 августдан 15 октябргача ва тўқсонбости қилиб 25 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддатда экилади.

Пол қилиб сепилганда гектарига 8-10 килограмм уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан майда чириган гўнг (1 сотих ерга 150-200 килограмм ҳисобида) сепилади. Нам етарли бўлса, уруғи 5-10 кунда униб чиқади. Ўсимликнинг қисқа муддатда етилишини ҳисобга олиб, гўнг солиш билан бирга, 1 сотих майдонга 1 килограмм азотли, 1 килограмм фосфорли, ярим килограмм калийли ўғит солиш талаб этилади. Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин ерларини сийраклатиш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 8-10 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

Аммо экишдан олдин уруғни тўғри танлаш керак. Экиладиган кашнич уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан холи, бошқа ўсимликлар уруғлари аралашмаган бўлиши зарур.

Шундан сўнг ер тайёрлаб олинади. Майдон ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланиши керак. Тупроқ 20-25 сантиметр чуқурликда юмшатилади, яхшилаб текисланади.

 

Нурбек ҒАФФОРОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔27

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔24

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔94

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 27    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 24    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 94    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 69    🕔 16:08, 29.11.2018
  • Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    «Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

    ✔ 107    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар