Саломатлик      Бош саҳифа

АСАБНИ ШИКАСТЛОВЧИ ТОВУШЛАР

Табиатда шундай товушлар борки, эшитганда киши ғашига тегиб, асаб тизимини издан чиқаради. Айримлар бунга тоқат қилолмай, тажанглашиб, жанжаллашиш даражасига ҳам боради. Масалан, қурилишга яқин яшайдиганлар эрта-ю кеч жиғибийрон бўлиб юради. Кран, темир ускуналарнинг ишқаланишидан чиқаётган ёқимсиз товуш кайфиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундай мисолларни кўплаб учратиш мумкин.

Ньюкасл университети олимлари бу борада тажриба ўтказишди. Иштирокчиларга МРТ (магнит-резонансли томография) чоғида турли товуш туширилган аудио тасмалар эшиттирилди. Қайси товушга нисбатан миянинг ҳис-туйғуларга жавобгар қисмида фаоллик бўлса, қайд этишди. Натижага кўра, тажриба иштирокчилари қуйидаги товушларга нисбатан кучли реакция билдиришган: ойнага метални ишқалаш, бўр ва тирноқни мактаб доскасига ишқалаш, аёллар ва болалар чинқириғи, чарх тошининг овози, автоулов тормоз берганида чиқадиган товуш ва бошқалар.

Кишилар табиатан хавфни кузатиб боришга тизимлаштирилган бўлади. Улардаги эшитиш тизими сон-саноқсиз товушлар орасидан муҳим бўлган ёки аксинча, асаб тизимига зарар етказадиган  овозни илғаб олади. Масалан, жуда шовқин хонада телефоннинг паст жиринглаши ҳам дарров эътиборни тортади. Ёқимсиз товушлар эшитилганда эса мия остида ундан қочиш ёки қаршилик кўрсатиш тизими ишга тушади. Инсонда ноқулай вазият юзага келади. Улар кишига салбий таъсир кўрсатиши сабабли  зарарли товушлар ҳисобланади. Агарда бу гуруҳга кирмайдиган товушлар, масалан, қадам товуши, овқатланишда чиқадиган овоз ёки соатнинг чиқиллаши ҳам безовта қилса, демак, у инсонда асабийлик симптоми кузатилади.

Бундай товушлар безовта қилганда мусиқа тинглаш, яқинлар билан суҳбат қилиш,  шовқин ўтказмайдиган қулоқчинлардан фойдаланиш вазиятни бироз енгиллаштиради. Ушбу ҳимояланиш усуллари асаб тизими шикастланишининг олдини олади.

Дурдона САФАРОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Аллергиянинг энг яхши давоси

Аллергиянинг энг яхши давоси

🕔11:31, 09.08.2018 ✔30

Ёт таъсир кўрсатаётган нарсалардан узоқлашиш самарали усул.

Батафсил
Скрининг текширув  икки босқичда

Скрининг текширув икки босқичда

🕔11:30, 09.08.2018 ✔21

Ҳомиладор аёллар энди икки босқичдан иборат бўлган перинатал (туғруққача) скрининг текширувидан ўтказилади.

Батафсил
Шафтолининг шифоси

Шафтолининг шифоси

🕔11:30, 09.08.2018 ✔38

Хитойда узоқ умр ва боқийлик рамзи ҳисобланган шафтоли  диетологларнинг таомномасида шоколад ўрнида истеъмол қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аллергиянинг энг яхши давоси

    Аллергиянинг энг яхши давоси

    Ёт таъсир кўрсатаётган нарсалардан узоқлашиш самарали усул.

    ✔ 30    🕔 11:31, 09.08.2018
  • Скрининг текширув  икки босқичда

    Скрининг текширув икки босқичда

    Ҳомиладор аёллар энди икки босқичдан иборат бўлган перинатал (туғруққача) скрининг текширувидан ўтказилади.

    ✔ 21    🕔 11:30, 09.08.2018
  • Шафтолининг шифоси

    Шафтолининг шифоси

    Хитойда узоқ умр ва боқийлик рамзи ҳисобланган шафтоли  диетологларнинг таомномасида шоколад ўрнида истеъмол қилинади.

    ✔ 38    🕔 11:30, 09.08.2018
  • Ўсмирлик даври касалликлари

    Ўсмирлик даври касалликлари

    Қизларнинг суягини емиради, ошқозонини яллиғлайди...

    ✔ 55    🕔 12:02, 02.08.2018
  • Даво ҳамда чирой манбаи

    Даво ҳамда чирой манбаи

    Петрушка доривор ва зиравор сифатида халқ табобати ва замонавий тиббиётда кенг кўламда ишлатилади. Абу Али ибн Сино ундан жигар касалликларини даволаш учун ҳамда пешоб ҳайдовчи дори сифатида фойдаланган.

    ✔ 45    🕔 12:01, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар