Саломатлик      Бош саҳифа

ГЕПАТИТ — ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

— Яқинда қизим сариқ касаллигига чалинди. Лекин шифокорларга унинг қайси тури эканини аниқлаш қийин кечди. Гепатитнинг турини унинг асорати ва белгиларига қараб билса бўладими?

Лола ИБРАГИМОВА,

Тошкент шаҳри

ГЕПАТИТ — ЭНГ ХАВФЛИ КАСАЛЛИК

— Гепатит юқумли вирусли касаллик бўлиб, унинг бир нечта тури мавжуд, ­— дейди пойтахтимиздаги 23-оилавий поликлиника умумий-амалиёт шифокори Дилфуза ­ОЧИЛОВА. — Гепатитнинг А тури энг оддий ва кенг тарқалгани ҳисобланади. Хасталикнинг яна бир номи «Боткина касаллиги»дир. У юқишидан бошлаб, 7-50 кун оралиғида тана сарғаяди. Инкубация даврининг охирида бадан сариқлашмагунча касаллик юқумли бўлади. Кўпинча тана ҳарорати ошиши, гриппга ўхшаш аломатлар билан кечади, ундан ташқари, пешоб тўқ рангга киради, нажаснинг эса, аксинча, ранги очлашади. Касаллик деярли ҳеч қандай муолажасиз бир ҳафтадан икки ой ичида ўтиб кетади. Бироқ олти ой мобайнида жигарга оғирлиги тушмайдиган ҳаракат ва егуликлар тавсия этилади. Касаллик авж олган пайти бемор ётиши ва махсус парҳез қилиши шарт. Гепатит А одатда, тозаликка риоя қилмаслик натижасида вужудга келади. Касалликнинг олдини олиш мақсадида мева ва сабзавотларни қайнаган сувда яхшилаб ювиш, сувни қайнатиб ёки фильтрлаб ичиш, қўлни тез-тез совун билан ювиб туриш лозим.

Гепатитнинг Б тури жуда хавфли ҳисобланади. У «зардобли гепатит» деб ҳам аталади ва қондан ўтади. Даражаси турлича бўлиб, жигар циррозига олиб келиш хавфи ҳам мавжуд. Тиш чўткаси, стоматологик асбоблар, маникюр анжомлари, шприцлар касаллик ўтказувчилардир. Ундан ташқари, ҳомиладор онадан боласига, жинсий алоқа орқали ҳам ўтиши мумкин. Одатда, касаллик юққанидан бошлаб 50-180 кун ичида намоён бўлади. Тана ҳароратининг ошиши, бадан қақшаб оғриши, қайт қилиш ва кўнгил айниши унинг аломатлари ҳисобланади. Шунингдек, сийдик ранги тўқлашиши кузатилади. Касалликнинг олдини олиш учун стерилланган асбоблардан, бир марталик шприцдан фойдаланиш керак. Гепатит Б ни даволашда иммунитетни оширувчи дорилар, гормонал препаратлар ва антибиотиклар қўлланилади. Энг яхши профилактика воситаси бу — ушбу касалликка қарши эмлашдир.

Гепатитнинг С тури энг оғир шакли бўлиб, асосан, қон қуйиш орқали юқади. Айрим ҳолларда жинсий алоқа орқали ва оғироёқ аёлдан ҳомиласига ўтиши мумкин. Бу касаллик юқишидан намоён бўлгунга қадар икки ҳафтадан 26 ҳафтагача вақт ўтиши мумкин. Касал одам ўзи билмаган ҳолда уни бошқаларга ҳам юқтириши хавфи бор. Гепатитнинг бу шаклида бадан сариқ тусга кирмайди. Айрим ҳолларда тана ҳарорати ошиши кузатилади. Лекин жигар учун у жуда зарарли бўлиб, вақт ўтиб жигар шишига олиб келиши мумкин. Гепатит С нинг хавфли томони шундаки, у доимий симптомсиз касалликка айланиши мумкин. Бунда жигар йиллар мобайнида вирусдан заҳарланиб, саратон касаллиги хавфи пайдо бўлади. Афсуски, мазкур гепатитга қарши эмлаш воситаси ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун ҳозирда донорнинг қони ушбу вирус мавжуд эмаслигини аниқлаш учун батафсил текширувдан ўтади.

Гепатитнинг Д тури вируси мустақил яшай олмайди, шунинг учун у Гепатит Б га қўшилган ҳолда жигарга зиён етказади. Гепатит Д ҳам қон қуйиш натижасида юқади. Кам ҳолларда онадан ҳомилага ва жинсий алоқадан юқади. Бу касалликнинг аломатлари ҳам гепатит Б никига ўхшаш бўлиб, асорати анча оғир бўлиши мумкин. Касаллик юққанидан сўнг бир ҳафтадан олти ойгача муддатда намоён бўлади.

Гепатитнинг Е тури яқинда аниқланган бўлиб, гепатит А га ўхшаб кетади. Гепатит А сингари ифлосланган сув орқали юқади. Бу касаллик аксарият ҳолларда иссиқ об-ҳаволи мамлакатларда учрайди. Унинг аломатлари ич кетиши, тана ҳароратининг озгина кўтарилиши ва умумий ҳолатнинг ёмонлашувидир. Гепатит А дан фарқли томони ҳомиладор аёлнинг учинчи уч ойлиги (3-триместри)да вирус ўлимга олиб келиши мумкин. Касаллик 2-4 ҳафтада тузалади, лекин бошқа гепатит турларидан фарқли ўлароқ, нафақат жигарга, балки буйракка ҳам зиён етказади.

Гепатитнинг олдини олиш учун, аввало, тозаликка риоя этиш, мева ва сабзавотларни ювиб истеъмол қилиш, бошқаларнинг тиш чўткаси, маникюр-педикюр, соқол олиш асбобларидан фойдаланмаслик керак. Овқатланишдан олдин ва кейин, кўчадан кирганда ҳамда ҳожатхонадан чиққанда қўлларни совунлаб ювиш тавсия этилади. Бир марталик шприцдан фойдаланиш, стоматологга борганда стерилланган асбоблар ишлаталаётганига эътибор қаратиш зарур.

Озода ВАЛИЕВА

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Аллергиянинг энг яхши давоси

Аллергиянинг энг яхши давоси

🕔11:31, 09.08.2018 ✔30

Ёт таъсир кўрсатаётган нарсалардан узоқлашиш самарали усул.

Батафсил
Скрининг текширув  икки босқичда

Скрининг текширув икки босқичда

🕔11:30, 09.08.2018 ✔21

Ҳомиладор аёллар энди икки босқичдан иборат бўлган перинатал (туғруққача) скрининг текширувидан ўтказилади.

Батафсил
Шафтолининг шифоси

Шафтолининг шифоси

🕔11:30, 09.08.2018 ✔38

Хитойда узоқ умр ва боқийлик рамзи ҳисобланган шафтоли  диетологларнинг таомномасида шоколад ўрнида истеъмол қилинади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Аллергиянинг энг яхши давоси

    Аллергиянинг энг яхши давоси

    Ёт таъсир кўрсатаётган нарсалардан узоқлашиш самарали усул.

    ✔ 30    🕔 11:31, 09.08.2018
  • Скрининг текширув  икки босқичда

    Скрининг текширув икки босқичда

    Ҳомиладор аёллар энди икки босқичдан иборат бўлган перинатал (туғруққача) скрининг текширувидан ўтказилади.

    ✔ 21    🕔 11:30, 09.08.2018
  • Шафтолининг шифоси

    Шафтолининг шифоси

    Хитойда узоқ умр ва боқийлик рамзи ҳисобланган шафтоли  диетологларнинг таомномасида шоколад ўрнида истеъмол қилинади.

    ✔ 38    🕔 11:30, 09.08.2018
  • Ўсмирлик даври касалликлари

    Ўсмирлик даври касалликлари

    Қизларнинг суягини емиради, ошқозонини яллиғлайди...

    ✔ 55    🕔 12:02, 02.08.2018
  • Даво ҳамда чирой манбаи

    Даво ҳамда чирой манбаи

    Петрушка доривор ва зиравор сифатида халқ табобати ва замонавий тиббиётда кенг кўламда ишлатилади. Абу Али ибн Сино ундан жигар касалликларини даволаш учун ҳамда пешоб ҳайдовчи дори сифатида фойдаланган.

    ✔ 45    🕔 12:01, 02.08.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар