Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

Мусаввирлик ва ёзувчилик бир-бирига яқин ижод тури, чунки икковида ҳам ижодкор ботини яширин. Улардаги яқинлик шундаки, бир-бирини тўлдириб туради. Ёзув беролмаган тасвирни мўйқалам жонлантирса, мўйқаламнинг кучи етмаган нуқталар сўз орқали ёритилади.

МУСАВВИРНИНГ ОРЗУСИ

Ўзбекистон халқ рассоми, академик Алишер Мирзони мана шундай уйғунликда ижод қилувчи бетакрор ижодкор деса бўлади. Кўп йиллар мобайнида ўзининг таъсирли, жозибага бой суратлари билан танилган мусаввир яқинда нашр этилган «Каллахоналик йигитча» ҳамда «Мусаввир» романлари билан кўпчиликни ажаблантирди.

— Кўнглида кечган туйғулар, бошқалар илғамайдиган қирраларни мўъжизавий акс эттириб келган рассомнинг ёзувчиликка қўл уриши ўзбек замонавий рассомчилик тарихида янгилик бўлди, — дейди Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим. — Ижодкор сифатида муаллифнинг адабиётдаги илк изланишлари муваффақиятли чиққан. У чизган суратлардан ҳайратланиб, ўзи­нгизни топсангиз, романларида эса бутун халққа тегишли ҳаёт, руҳий кечинмаларнинг гувоҳи бўламиз.

— Алишер Мирзо мўйқаламни ёзув қаламига алмаштиргани, алмаштирганда ҳам, насрнинг тўнғич ва ғоятда мураккаб роман жанрида асар битишга жазм этгани ҳам ажабланиш, ҳам ҳайрат, ҳам ҳавас, ҳам таажжуб уйғотгани табиий, — дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад. — «Каллахоналик йигитча» романида ҳаётнинг жуда оддий, жўн ва эскирмас ақидаси — рўзғор тебратиш мажбурияти билан бозор-дўконлари, майдончалари гирдобига тортилган йигитча ҳаёти тилга олинган. У бозор йўллари ва сўқмоқларини кашф эта боради, одамларни танийди, турли қийинчиликларга учрайди ва шунинг баробарида кўнглининг туб-тубида пинҳон ётган эзгу нияти — рассом бўлиш истагини зинҳор унутмайди. Турмуш қанчалик мажбур қилмасин, мақсадидан воз кечмайди ҳамда орзусига эришиш учун Москвага йўл олади.

«Мусаввир» романи эса «Каллахоналик йигитча»нинг давоми бўлиб, йигитчанинг Москва давлат санъат институтига талаба сифатида ўқишга кириши билан бошланади… Бир сўз билан айтганда, ҳар иккала роман қаҳрамони прототипи — Алишер Мирзо ва унинг ҳаёт йўлидир.

Биринчи китобда кўнгилга тугилган эзгу ниятга астойдил ҳаракат орқали эришиш мумкинлиги тасвирланган бўлса, иккинчи китоб сюжетининг тагзамири ҳаёт реаллигини бадиий реалликка айлантирмай туриб, катта ижодкорлик мақомига етишишни орзу қилиш хомхаёлдан ўзга нарса эмаслиги очиб берилган.

Китоблар  «Янги аср авлоди» нашриётида чоп этилган.

Дурдона САФАРОВА




Ўхшаш мақолалар

Эртакларда ёлғон ёзиладими?

Эртакларда ёлғон ёзиладими?

🕔17:43, 11.10.2018 ✔27

«Академнашр» нашриётида Муаззам Иброҳимованинг «Сумалакхўр самолёт» китоби нашр этилди.

Батафсил
Чашна

Чашна

🕔11:24, 04.10.2018 ✔41

«Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

Батафсил
Болалар китоблар ичида ўссин

Болалар китоблар ичида ўссин

🕔09:56, 27.09.2018 ✔63

25-26 сентябрь кунлари мамлакатимизда «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги» шиори остида «Болалар китоби» республика фестивали бўлиб ўтди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эртакларда ёлғон ёзиладими?

    Эртакларда ёлғон ёзиладими?

    «Академнашр» нашриётида Муаззам Иброҳимованинг «Сумалакхўр самолёт» китоби нашр этилди.

    ✔ 27    🕔 17:43, 11.10.2018
  • Чашна

    Чашна

    «Камбағалнинг уйи куйса, куйсин, ҳўкизи йўқолмасин...»

    ✔ 41    🕔 11:24, 04.10.2018
  • Болалар китоблар ичида ўссин

    Болалар китоблар ичида ўссин

    25-26 сентябрь кунлари мамлакатимизда «Соғлом ва маънавий етук авлод — юрт келажаги» шиори остида «Болалар китоби» республика фестивали бўлиб ўтди.

    ✔ 63    🕔 09:56, 27.09.2018
  • Китоб ўқимаган она

    Китоб ўқимаган она

    Катта-ю кичикка ёд бўлиб кетган бу асарни билмаслик фожиа, қолаверса, уят эмасми?

    ✔ 81    🕔 11:41, 20.09.2018
  • Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Стимул нима, мукофот ёки жазо?

    Иш унумдорлигини оширишнинг супер инновацион усули.

    ✔ 97    🕔 11:20, 13.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар