Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

Бугун кам бўлса-да, китобхон эътиборини торта оладиган анчагина жаҳон адабиёти намуналари ўзбек тилига таржима қилинмоқда. «Муҳаррир» нашриётида чоп этилган «Юзини йўқотган одам» китоби шундай асарлар жумласидандир.

АБАДИЙ ҚАРАМА-ҚАРШИЛИК МАРКАЗИДА ИНСОН, НЕГА?

Филология фанлари номзоди, доцент Узоқ Жўрақулов таржима қилган бу китобдан замонавий япон адабиёти намояндалари Тацудзо Исикава, Кабо Абэ, Сей Кубота, Лацуко Такахасиларнинг новеллалари жой олган бўлиб, таржимон уларни рус тилидан таржима қилган. Мутаржимнинг маҳорати шундаки, новеллалар худди ўзбек тилида ёзилгандай силлиқ ўқилади. Ўқувчи китобни ўқиш баробарида, ёзувчи билан бирга қадам ташлайди, ўйлайди, иштибоҳ саволларга жавоб топгиси келади.

Китобдан жой олган тўртта новелла ҳам рамзлар асосига қурилган бўлиб, жамият ва инсон қиёфасининг турли кўринишларини тасвирлаб беради. Китобдан биринчи бўлиб жой олган Тацудзо Исикаванинг «Юзини йўқотган одам» новелласида жамият билан бир оқимда оқишни истамаган, унинг қонунларига бўйсунмаган, натижада қиёфасини йўқотган Харадо Кенъити исмли шахснинг кечинмалари акс этган. Харадо ўз қашшоқлигидан исён қилиб, «Ҳар не бўлганда ҳам, мен пулни ўта жирканч нарса деб биламан. Чин сўзим, мен ундан жирканаман. Махфий режамда эса, пулдан қасос олиш, қолаверса, ўз қашшоқлигимга қарши исён қилиш кўзда тутилади», дейди. Унинг мана шу исёни жиноятга, кейин эса, юзини йўқотишга олиб келади. Ўз қиёфасини йўқотиш баробарида ўзлигини ҳам йўқотади. Ҳатто, ўзини ўзи тополмай қолади. У охирги ҳукмни ҳам ўзи бўлиб эшитолмайди. Унинг фожиаси жиноятида эмас, қиёфасини йўқотганида эди. Бунга нима сабаб бўлди? Ўқувчини шу савол ўйга толдиради. Беихтиёр шу саволга жавоб излашга тушади.

Китобдан ўрин олган Кабо Абэнинг «Болалар хонаси» новелласида эса тамоман бугунги кун дунёсидан узиб қўйилган, фақат ўз оламида келажак ҳаётда яшаши учун тайёрланаётган болалар ҳақида ҳикоя қилинади. Болаларни одамлар кўрмай, уларни йўқ деб тасаввур этганларидай, болалар ҳам ўз отасидан бошқа одам йўқ, деб ўйлашади. Отаси уларни жамиятнинг жирканчликларидан тўсган ҳолда, бугунидан ҳам ажратиб қўйганини, энди улар ўз оламида яшашга маҳкум бўлиб қолганини сезмайди.

Лацуко Такахасининг «Капалак мавсуми» новелласи рамзийликнинг кучлилиги билан бошқаларидан ажралиб тургани ҳолда, аёл аталмиш абадий жумбоқ кечинмаларини тасвирлайди. Новеллада ўз қобиғига ўралиб қолган, ундан озод бўлиш учун капалакка айланишни орзу қилаётган ва шу орқали қобиқсиз, эркин ҳолда бир лаҳзагина бўлса ҳам озод яшашни истаган Сатоконинг қиёфаси кўз олдимизда намоён бўлади. Асар ўз қобиғини ўзи яратиб, унга ўраниб олган, ундан чиқиб кетиш учун уринган сари баттарроқ ўралиб бораётган, уни бузиб чиқа олмаётган аёл ҳақида. Аёлларнинг бирин-кетин капалакка айланишида уларнинг жамиятда ҳукм сурган меъёр чегараларига бўлган исёни кўзда тутилади. Унда аёл қалби, эътиборга чанқоқлиги кўрсатиб берилади. Новелла охирида мавсум тугаши билан капалакларнинг нобуд бўлиши, шарқ аёлининг меъёрлардан чиқса, ҳалокатга маҳкум экани улкан маҳорат билан тасвирланган.

Сей Куботонинг «Олис Лейте денгизи» новелласи ҳам инсон, унинг қисмати ҳақида ҳикоя қилади. Новеллада икки дугона Томэ ва Китининг оғир ҳаёти чизилади. Кити бир умрлик оғир меҳнат, тақчиллик, ноқобил фарзанд доғидан куйишдек қийинчиликлардан азоб чекса, Томэ қобил фарзанд доғида куяди. Ўлган фарзанди учун нафақа олаётганидан эзилади. Шу нафақани деб бутун қишлоқ аёлларининг ҳасад билан қараши ундаги айбдорлик ҳиссини баттар кучайтиради. Ёзувчи шу икки аёл тақдирини кўрсатиб бериш орқали ҳаётнинг қанчалар шафқатсиз эканини, ҳеч ким баралла «Мен бахтлиман!», деб айта олмаслигини очиб беришга интилган.

Китобчадан жой олган новеллаларнинг барчасида бир хил жамиятда яшаётган, аммо тақдирлари ҳар хил инсонларнинг турли кўринишдаги қиёфалари акс этган. Китобни ўқиган ўқувчи жамият ва инсон эгизак бўлиши билан бир қаторда, бир-бирига абадий қарама-қарши экани ҳақида ҳам хаёл суради. Ва беихтиёр кўнглида туғилган саволларга жавоб излашга тушади. Мухтасар айтганда, ушбу мўъжаз китобча ҳеч бир ўқувчини бефарқ қолдирмайди.

Гўзалой МАТЁҚУБОВА




Ўхшаш мақолалар

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

🕔15:33, 19.04.2018 ✔8

мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

Батафсил
ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

🕔15:27, 19.04.2018 ✔9

Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

Батафсил
КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

🕔15:26, 19.04.2018 ✔8

Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

    ҲАҚИҚАТНИ ЕНГИБ БЎЛМАЙДИ

    мағлубиятнинг ҳам улкан ҳаловати бор

    Йигирма саккиз яшар ўқитувчи йигит эрталаб уйидан чиққанича қайтиб келмади. Орадан саккиз йил ўтиб, у ўликлар сафидан жой олди. Лекин фақат ҳужжатда.

    ✔ 8    🕔 15:33, 19.04.2018
  • ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

    ҚАЛБДАГИ  ЖОҲИЛЛИКДАН ҚАНДАЙ  ҚУТУЛИШ  МУМКИН?

    Китобдаги қувонч ва изтиробларни ўқувчи ўзиники деб қабул қилсагина, ўша ҳақиқий асардир, деганлари рост. Сабаби ҳар бир ижодга ошно қалб тинглаётган куйдан дардини, суратдан қиёфасини, асарлардан ҳаётига ўхшаш нуқталарни қидиради.

    ✔ 9    🕔 15:27, 19.04.2018
  • КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

    КИТОБЛАРИМИЗ ДУНЁДАГИ ЭНГ КАТТА КУТУБХОНАДА

    Буюк Британиядаги дунёнинг энг катта кутубхонасида Ўзбекистонда нашр этиладиган китоблар сақланадиган бўлди.

    ✔ 8    🕔 15:26, 19.04.2018
  • ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

    ВИЖДОН ОЛДИДАГИ ЖАВОБГАРЛИК

    Ундан қочиб бўладими?

    Инсон жиноятга қўл урди… Жиноят хоҳ фақат ўз манфаати учун хизмат қилсин, хоҳ у одамзодни ҳалокатдан асраб қолсин, бу аҳамиятсиз. Муҳими, оғир жиноят — қотиллик юз берди. Ҳеч ким буни сезмади, сиз айбловдан қутулиб ҳам қолдингиз, ўғирланган нарсалар ҳам бехавотир жойда. Қисқаси, жиноят қилдингиз-у, жазодан озод қолдингиз.

    ✔ 59    🕔 18:16, 05.04.2018
  • КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

    КЎНГИЛ ОЛАМИМДА ЧАҚНАГАН ШУЪЛА

    Инсон китоб мутолаа қилиб турсагина фикри теранлашиб, дунёқараши кенгайиб бораверади. «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси 2018 йил номига ҳамоҳанг тарзда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиялар — келажак пойдевори» деб номланган қўлланмани кенг омма ҳукмига ҳавола этди. Миллий матбуот марказида мазкур китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

    ✔ 51    🕔 18:16, 05.04.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар